Мавзу: валюта курси


Валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/14
Sana06.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1752484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Olimov.A

2. Валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш 
усуллари 
2. Савдо сиёсати. Валюта бозорига таъсир кўрсатишнинг бошқа 
тадбирларига савдо ва молиявий оқимлар устидан тўғридан-тўғри назорат 
қилишни киритиш мумкин. Масалан, АҚШ долларининг етишмаслиги 
шароитида валюта курсини тегишли даражада импортни чеклаш ҳисобига 
ушлаб туриш мумкин. Хусусан импорт ҳажми бож ёки импорт квоталарини 
киритиш билан қисқариши мумкин. Бошқа томондан мамлакат ҳукумати 
экспорт учун миллий ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериб, шу орқали 
хорижий валюта таклифини кўпайтириши мумкин. Бу тадбирлардан 
фойдаланишда вужудга келадиган асосий муаммо шундан иборатки, у жаҳон 
савдоси ҳажмини қисқартиради, унинг таркибини ва савдо алоқаларини 
ўзгартириб юборади, иқтисодий мақсадга мувофиқликнинг бузилишига 
ҳиссасини қўшади. Бунинг оқибатларини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. 


2. Валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш 
усуллари 
3. Валюта назорати. Бошқа муқобил вариант валюта назорати 
ҳисобланади. Валюта назорати шароитида ҳукумат миллий экспортёрлар олган 
барча тегишли чет эл валюталарини давлатга сотиш талаби билан уларнинг 
етишмаслиги муаммосини ҳал қилиши мумкин. Кейин, ҳукумат ўз навбатида 
чет эл валютасининг бу захирасини турли миллий импортёрлар ўртасида 
тақсимлайди. Шу йўл билан ҳукумат миллий импортни, миллий экспорт 
ҳисобидан олинган чет эл валютаси миқдорига чеклайди. 
Валюта назорати тизими бир қатор камчиликларга эга. Биринчидан, савдо 
чеклашлари (бож, квота, экспортга субсидия) каби валюта назорати нисбий 
устунлик тамоилига асосланган халқаро савдонинг таркиб топган алоқаларини 
бузади. Иккинчидан, етарли бўлмаган валюта ресурслари устидан валюта 
назорати жараёни, сўзсиз, алоҳида импортёрларни камситилиши билан боғлиқ. 
Учинчидан, назорат тадбирлари истеъмолчининг танлаш эркинлигига тажовуз 
қилиш ҳисобланади. 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling