Мавзу: “Валюта операциялари ҳисоби” Режа: 1 • Тижорат банкларида валюта операцияларини ташкил этиш
Download 0.71 Mb. Pdf ko'rish
|
14. Валюта операциялари ҳисоби (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар рўйхати
Мавзу: “Валюта операциялари ҳисоби” Режа: 1 • Тижорат банкларида валюта операцияларини ташкил этиш. 2 • Банкларда кассали валюта операциялари ҳисоби 3 • Банкларда муддатли валюта операциялари ҳисоби 1. Абдувахидов Ф.Т ва бошқ. Банкларда бухгалтерия ҳисоби.Т.:, ТДИУ, 2010, 224 2. Каралиев Т.М., Сатторов О.Б., Сайфиддинов И.Ф. “Тижорат банклар фаолият таҳлили” ўқув қўлланма Тошкент – 2014. 25 б. 3. Наврузова К., Аллаберганов Р. Бухгалтерский учёт в банках: Учебник/; - Т.: «Иқтисод-Молия», 2017 .-312 с 4. Наврўзова К.Н., Каримов Н.Ғ., Ортиқов У.Д. Банкларда бухгалтерия ҳисоби Т.: Давр нашриёти, 2012. 5. Омонов А., Қоралиев Т. Банкларда бухгалтерия ҳисоби Т.: Иқтисод–молия, 2014 й. 241 б. 6. Умаров З., Муругова И., Бабаева Г. Бухгалтерский учёт в банках: Учебник/; - Т.: «Иқтисод-Молия», 2019.- 555 с 7. Умаров З.А., Ибрагимов А.К., Ризаэв Н.К., Марпатов М.Д.,– Банкларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / дарслик – Т.: «ИҚТИСОД- МОЛИЯ», 2019 – 500 б. 8. Умаров З.А. Банкларда бухгалтерия ҳисоби / дарслик – Т.: «Ниҳол-принт», 2021 – 580 б. 9. Каралиев Т.М., Қурбонов Р.Б., Рустамов М.С.. Банкларда бухгалтерия ҳисоби: Ўқув қўлланма / -Тошкент: “ЗЕБО ПРИНТ”, 2021. - 344 б. 10. Ядгарова М., Қурбонов Р. Банк аудити. Дарслик. –Т.: «ИҚТИСОД-МОЛИЯ» 2019 й. Адабиётлар рўйхати 1. Тижорат банкларида валюта операцияларини ташкил этиш. Валюта операциялари – валюта қимматликларига бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ҳуқуқларнинг ўтиши билан боғлиқ операциялар, валюта қимматликларидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш, валюта қимматликларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, жўнатиш ва ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, жўнатиш ва ўтказиш, резидентлар ва норезидентлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси валютасидаги операциялар. Валюта операциялари ички ва халқаро (трансчегаравий) операцияларга бўлинади. Ички валюта операциялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган операциялардир. Халқаро (трансчегаравий) валюта операциялари жорий халқаро операцияларга ва капитал ҳаракати (капитал ўтказмалари) операцияларига бўлинади. Жорий халқаро операциялар жумласига қуйидагилар киради: • ташқи савдони, бошқа жорий фаолиятни юритиш, шу жумладан хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) муносабати билан тўланиши лозим бўлган барча тўловлар; • фоизлар ва бошқа даромадлар шаклида, шу жумладан банк омонатлари, кредитлар, лизинг бўйича фоизлар ва бошқа даромадлар шаклида, шунингдек бошқа инвестициялардан олинадиган соф даромад шаклида тўланиши лозим бўлган тўловлар; • кредитни (қарзни) тўлаш даврида қарзнинг олинган, шартномада кўрсатилган тўлаш даврлари сонига нисбати сифатида ҳисоб-китоб қилинган қисмининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги суммани тўлаш; • носавдо тусидаги пул ўтказмалари. Носавдо тусидаги пул ўтказмалари жумласига қуйидагилар киради: • жисмоний шахслар ўртасида юз миллион сўм эквивалентигача бўлган миқдордаги пул ўтказмалари; • шахсий эҳтиёжлар учун товарларга (хизматларга, ишларга) ҳақ тўлаш; • иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар, алиментлар тўлаш; • ходимларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ харажатларни тўлаш; • таълим, даволаниш ва туризм учун ҳақ тўлаш; • Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ёки ҳукуматлараро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналари таъминоти учун ҳақ тўлаш; • нотариал ва тергов ҳаракатлари билан боғлиқ тўловлар, шунингдек ишларни судларда кўриш муносабати билан давлат божи тўлаш; суднинг, арбитражнинг, шунингдек тергов органларининг ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қарорлари асосида пул маблағларини тўлаш; халқаро конгрессларда, симпозиумларда, конференцияларда, спорт тадбирларида ва маданий тадбирларда, шунингдек бошқа халқаро учрашувларда, кўргазмаларда ва ярмаркаларда иштирок этиш учун тўловлар, бундан инвестицияга оид ва моддий харажатлар мустасно; вафот этганни дафн қилиш билан боғлиқ тўловлар; муаллифлик ҳақини тўлаш, патент божларини тўлаш ва интеллектуал мулк соҳасидаги лицензия шартномаларининг мажбуриятлари бўйича ҳақ тўлаш; халқаро нотижорат ташкилотларга бадаллар. Капитал ҳаракати операциялари жумласига жорий халқаро операциялар бўлмаган барча халқаро (трансчегаравий) валюта операциялари, шу жумладан қуйидагилар киради: • инвестиция фаолиятини амалга ошириш, жумладан резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган ўз филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш; • кредитлар (қарзлар) олиш ва бериш, лизинг операцияларини амалга ошириш; • кўчмас мол-мулкни сотиб олиш ва сотиш; • чет давлатлардан маблағларни жалб этиш ҳамда уларни чет давлатлардаги ҳисобварақлар ва омонатларга жойлаштириш; • интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқни тўлиқ олиш ёки сотиш. 2. Банкларда кассали валюта операциялари ҳисоби. • Ўзбекистон Республикасида кассали валюта операциялари валюта операцияларни амалга ошириш буйича бош лицензияга эга бўлган тижорат банклари томонидан амалга оширилади. Жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш операциялари валюта айирбошлаш шохобчалари, чакана Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling