Мавзу: Вентиляция тизимининг таснифи. Вентиляция тизимлари ва ускуналари.
Режа:
Бинони вентиляцияси. Вентиляция тўғрисида умумий маълумотлар. Хонада ҳаво алмашинувини аниқлаш. Ўаво алмашинивуни ташкил этиш схемалари.
Табиий вентиляция. Каналли вентиляция тизимининг принсипиал схемалари ва конструктив элементлари. Дефлекторлар. Механик вентиляция. Оқимли ва сўриб олувчи вентиляция. Умумий алмашинувчи вентиляция тизимларининг конструктив элементлари.
Таянч сўз ва иборалар:Чиқарувчи вентиляция, киритувчи вентиляция,хавони алмашинуви, табиий вентиляция, решётка, вентиляторлар, мажбурий вентилятор, каналллар, аэрация,чиқарувчи каналлар.
5.1.1. Бинони вентиляцияси. Вентиляция тўғрисида умумий маълумотлар. Хонада ҳаво алмашинувини аниқлаш. Ўаво алмашинивуни ташкил этиш схемалари.
Вентиляция деб СНиП (Қурилиш меъёрлари)га асосан хоналар ва иш жойларида белгиланган ҳаво оқими ҳолатини таъминлаш учун ҳавони алмаштиришда фойдаланиладиган тадбирлар ва ускуналар мажмуи аталади.
Вентиляция тизимлари турли мақсадлардаги хоналарда йўл қўйилган метеорологик параметрларни сақлаб туришни таъминлайди.
Хоналарнинг вазифаси, технологик жараён характери, зарарли ажралмаларнинг турига боғлиқ равишда турли хил вентиляция тизимлари мавжуд. Бу тизимларни қуйидаги ўзига хос белгилар бўйича таснифлаш мумкин:
- Ҳавонинг ҳаракатланиши учун босим яратиш усули бўйича: табиий ва сунъий (механик) қўзғатиш.
- Вазифаси бўйича: оқимли ва тортувчи.
- Хизмат кўрсатиш зонаси: маҳаллий ва умум алмашувчан.
- Конструктив ижро этилиши бўйича: каналли ва каналсиз.
Вентиляциялаш турлари :
Чиқарувчи вентиляция
Киритувчи вентиляция
Киритувчи-чиқарувчи вентиляция
Табиий вентиляция
Каналли ва каналсиз вентиляция тизими
Маҳаллий вентиляция
Механик вентиляция
Ёнғинга қарши вентиляция
Умумий алмашувчи вентиляция
Do'stlaringiz bilan baham: |