Мавзу: Вентиляция тизимининг таснифи. Вентиляция тизимлари ва ускуналари. Режа


Download 0.79 Mb.
bet3/12
Sana17.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1526806
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
injinerlik komunikatsiyalari

5.2-расм . Киритувчи вентиляция

Кирувчи вентиляция тоза ҳавони хоналарга бериш учун хизмат қилади. Бунда бериладиган ҳаво чангдан тозаланади ва иситилади. Кирувчи вентиляция учун ҳавони хона мажбурий юбориш характерли. Сиқиб чиқарилувчи ҳаво воздуховодлар ва вентиляцион қутилар орқали чиқариб ташланади.


Кирувчи вентиляция тизимларини ҳам квартиралар учун, ҳам йирик саноат объектлари учун лойиҳалаш ва монтаж қилишни амалга оширилади. Объектнинг ўлчамлари ва мураккаблигидан қатъий назар мутахассислармиз кирувчи вентиляция тизимларини тез ва сифатли ўрнатишади.
Бундай тизимнинг ижобий томони - бериладиган ҳавони синчиклаб тозаланиши, унинг ҳарорати ва намлигини бошқариш имконияти мавжудлигидадир.
Квартираларда қурилиш пайтида ўрнатиладиган стандарт вентиляция тизими ошхона ёки санузелларда ўрнатилган воздуховодлар (қутилардан) иборат. Ушбу воздуховодлар орқали ифлосланган ҳаво табиий равишда чиқариб ташланади, кириш вентиляцияси ролини эса дераза ва эшиклардаги бўшлиқлар бажаради. Бундай вентиляция барча табиий вентиляция тизимларига хос бўлган камчиликларга эга – унинг ишлаш самарадорлиги ҳаво ҳароратига, шамол тезлигига ва бошқа сабабларга боғлиқ бўлади. Пластик деразалар – шишапакетларнинг замонавий квартиралар, коттежлар ва офисларда кенг тарқалиши штат вентиляция тизими иш самарадорлигининг янада кўпроқ пасайишига олиб келди. Бундай хоналарда деразаларни мунтазам очиб турмаса яшаб бўлмайди.
Бу муаммони ҳал этиш учун механик кирувчи вентиляция тизимларидан фойдаланилади. Бундай тизимлар турлича комплектацияга эга бўлиши ва нархи бир неча юз доллардан ўн минг долларгача бориши мумкин. Оддий ҳолда деразага ёки девордаги тирқишга кирувчи вентилятор ўрнатилади. Кириш вентиляторининг бундай варианти камчилиги шундаки, қишда квартирага жуда совуқ ҳаво берилади. Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига биноан бериладиган ҳаво ҳарорати +16°C дан паст бўлмаслиги керак. Акс ҳолда ҳароратлар фарқи кескин ортади, бу эса одамларнинг касалланиши, гулқоғозларнинг кўчиб тушиши, мебел ва паркетнинг қуришига олиб келиши мумкин. Шу сабабли кирувчи вентиляциянинг мукаммал тизими калорифер ва ортиқча қизиб кетишдан сақловчи кўп босқичли ҳимоя тизими билан комплектланиши керак. Бундан ташқари вентиляция тизими ҳаво фильтрига (акс ҳолда квартирага тоза ҳаво билан бирга кўп миқдорда чанг ҳам киради) ва шовқиндан ҳимоя қилувчи яхши изоляцияга эга бўлиши керак. Бундай талабларга вентиляциянинг йиғма тизимлари жавоб беради. Лекин улар кўп жой эгаллайди ва малакали лойиҳалашни, монтажни ва ишга туширишни талаб этади. Шунинг учун йиғма тизимлар одатда катта, майдони 200 – 300 кв.м бўлган хоналарни вентиляциялаш учун ишлатилади.
Майдони 50 дан 300 кв.м гача бўлган коттежлар, офислар ва квартираларни вентиляциялаш учун йиғма тизимларнинг барча афзалликларига эга ва мураккаб лойиҳалаш, монтаж қилиш ҳамда ишга туширишни тараб этмайдиган компакт моноблок кирувчи ускуналар идеал мос келади.
Моноблок кирувчи ускуналар коттежларда, квартираларда ва катта бўлмаган офисларда кирувчи вентиляцияни ташкиллаштириш учун мўлжалланган.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling