Хўш, нега ёшлар бу каби тутуриқсиз топшириқларни бажаришмоқда?
Биринчидан, турли виртуал ўйинларни ўйнаган ўсмир онгида ўйиндагидек қаҳрамони ўлиб яна қайта жанг майдонида тирилиб кетаверишига ишонч пайдо бўлади. Шу сабаб ҳам “Кўк кит” каби ўйинлар онгостига сингиб боргани сари ўйин иштирокчисини қайта тирилиш ишончи ҳам дадилликка, ҳам ўлимга бефарқ муносабатда бўлишга ундайди.
Иккинчидан, топшириқларни жўнатувчи шахслар махсус дастур орқали иштирокчининг IP манзилини аниқлаб, унинг уй манзилини билиб олишади ва шу орқали топшириқдан бош тортган ўсмирларни турли таҳдидлар билан қўрқитишади. “Мени кузатишаётган экан”, деб ўйлаган ўсмирлар қўрқувга тушиб, яқинларидан айрилишни истамай, ўзларини қурбон қилишади
Россиядаги “Ота-оналарга кўмак берувчи гуруҳлар” ташкилоти ташаббускори Оксана Василишинанинг айтишича эса, бу ўйинга киришнинг асосий сабаби ўсмирларнинг кам таъминланган ёки барча нарсаси муҳайё оилаларда вояга етаётгани эмас, балки улар қизиқишларига қараб ҳаракат қилаётганларидир.
Possiyada
Россияда 27 секунд ичида ўйин иштирокчилари сони 10 баравар кўпайган. uларнинг ўн икки мингга яқини Красноярск ҳудудига тўғри келади
http://fayllar.org
Do'stlaringiz bilan baham: |