Mavzu: Vıtamınlar saqlovchı dorıvor osımlıklar fıtokımyovıy tarkıbı


Download 9.62 Kb.
Sana22.09.2023
Hajmi9.62 Kb.
#1684233
Bog'liq
витамин

Mавзу: Витамин сакловчи доривор усимликлар

Maруза режаси:


2. Доривор ўсимлик хом ашёсида аниқлаш бўйича сифат реакциялари ва хроматографик тахлили.

3. Витаминларни ўсимлик хом ашёсидан ажратиб олиш.

4. Витаминларни миқдорий тахлил усуллари.
1. Витаминларни тавсифи ва таснифи.
Витаминлар одам ва ҳайвонлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, турли кимёвий тузилишдаги органик бирикмалардир.
Организм учун жуда кам миқдорда талаб этиладиган (оқсил, ёғ ва углеводлардан фарқи) бу бирикмалар ферментлар молекуласи таркибига кириб, тўқималардаги моддалар алмашинувида иштирок этади.

1880 йилда рус олими - врач Н. И. Лунин ҳайвон организми витаминсиз ҳаёт кечира олмаслигини биринчи марта аниқлаган.

1912 йилда поляк олими К. Функ «витамин» терминини ишлатишни (vita - ҳаёт, витамин - ҳаёт амини демакдир) тавсия этган.

1. Сувда эрувчи витаминлар - В1, В2, В6 , РР, Н, Р, С ва U витаминлар, пантатен, фолат, пара-аминобензоат кислоталар, инозит ва бошқалар.


Витаминлар эритувчиларда эришига қараб икки гуруҳга бўлинади:

2. Ёғларда эрувчи витаминлар - А, D, Е ва К витаминлар.

Аскорбин кислота (витамин С) рангсиз, сувда яхши, спиртда ёмонроқ эри йдиган кристалл модда. Ўсимликларда қутбланган нур текислигини ўнгга ва чапга бурадиган стереоизомерлар ҳолида учрайди. Ўнгга бурувчи изомерининг биологик таъсири анча кучсиз.

  • Аскорбин кислота кристалл ҳолидаги турғун бирикма бўлса-да, нам таъсирида тезда оксидланиб, оксидланган формаси - дегидроаскорбин кислотага айланади. Ўсимлик тўқималарида аскорбин кислотанинг оксидланиши ферментлар таъсирида (айниқса аскорбиназа ферменти таъсирида) жуда тез боради.

Витамин А фақат ҳайвонлар организмида бўлади. Ўсимликларда эса ҳайвонлар организмида парчаланиб, витамин А га айланадиган бирикмалар (провитамин А) - каротинлар сақланади. Каротинлар тури кўп бўлиб, улар ўзаро яқин кимёвий тузилишга эга ва каротиноидлар номи билан аталади. Кўпинча ўсимликларда физиологик жиҳатдан ўта фаол бўлган b- каротин учрайди.


1881 йилда Вакенродер каротинни биринчи марта сабзидан ажратиб олган, 1906 йили Вилштеттер b-каротиннинг кимёвий тузилишини аниқлади.
Лекин ҳайвонлар организмида витамин А каротиндан ҳосил бўлиши анча кейин маълум бўлди.
АСКОРБИН КИСЛОТА МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ
Аскорбин кислота миқдорини аниқлаш, унинг оксидловчилар ёрдамида оксидланиш хусусиятига асосланган. Аскорбин кислота юмшоқ оксидловчилар (КJОз, йод ва 2,6-дихлорфенолиндофенолят натрий эритмалари) ёрдамида титрлаб аниқланади.

Наъматак ўсимлигининг меваси таркибидаги аскорбин кислота миқдорини аниқлаш (ХI ДФ бўиича). Наъматакнинг тозаланган мевасидан тарозида 10 г (тозаланмаган мевадан 20 г) тортиб олиб, уни чинни ҳавончага солинади. Сўнгра 5 г нейтрал шиша майдасидан ҳамда 300 мл сув (озгинадан бўлиб-бўлиб қўшилади) солиб, яхшилаб эзилади ва 10 дақиқа давомида қуйиб қўйилади. Маълум вақтдан сўнг аралаштириб, филтрланади. 50-100 мл ҳажмли конуссимон колбага 1 мл филтратдан солиб, унга хлорид кислотанинг 2 % ли эритмасидан 1 мл ва 13 мл сув қўшилади ҳамда тез-тез чайқатиб туриб, 1 дақиқа ичида ўчмайдиган пушти ранг ҳосил бўлгунга қадар, 2,6-дихлорфенолиндофенолят натрий бирикмасиниг 0,001 мол/л эритмаси билан микробюретка ёрдамида титрланади. 1 мл 2,6-дихлорфенолиндофенолят натрийнинг 0,001 мол/л эритмаси 0,000088 г аскорбин кислотага тўғри келади.

Аскорбин кислотанинг абсолют ҳолигача қуритилган маҳсулотдаги % миқдори (Х) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Х =
Бунда;
А–2,6–дихлорфенолиндофенолят натрийнинг 0,001 мол/л аралаш- мадаги аскорбин кислотани титрлаш учун кeтган мл миқдори;
F – 2,6 – дихлорфенолиндофенолят натрийнинг 0,001 мол/л эритмасининг тўғрилаш фактори;
В - маҳсулотдан тайёрланган ажратманинг мл миқдори;
С - титрлаш учун олинган ажратманинг мл миқдори;
Р - таҳлилга олинган маҳсулотнинг г миқдори;
W - маҳсулотнинг % билан ифодаланган намлиги.
Таркибида витамин С бўлган ўсимликлар табиатда кўп учрайди.

Адабиёдлар


1.Х.Х.Холматов У.А.Ахмедов – фармагагнозия дарслик Тошкент
2.А.ААДолгова Е.Я. Ладигина Руководство к практическим занятиям по фармакогнозии М.Медицина 1977
3. Архив.уз.
Download 9.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling