Мавзу: XVII асрнинг ўрталари ва XХ асрнинг бошларида корея


Download 204 Kb.
bet1/8
Sana09.11.2023
Hajmi204 Kb.
#1759489
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Корея


Мавзу: - XVII асрнинг ўрталари ва XХ асрнинг бошларида КОРЕЯ.

Режа.
1. Янги давр бошларида Кореянинг ижтимоий ва сиёсий аҳволи.


2. Кореяга чет эл босқинчиларининг тажовузи.
3. XIX асрда Кореянинг сиёсий аҳволи.
4. Мамлакатнинг ижтимоий иқтисодий тараққиёти ва ислоҳотчилик учун кураш.

Янги даврнинг бошланишида Кореяни, 1392 йили ҳокимият тепасига келган, Ли сулоласи бошқаришда давом этарди. Сулола асосчиси Ли Сонг (1392-1398) Кореяни, аввалги сулола даврида аталган «Корё» ўрнига, «Чосон» деб атади. Чосон иероглифлари «тонг гўзаллиги» ёки «тонг хотиржамлиги» маъноларини англатади. Ли Сонг даврида Кореянинг давлат тузуми Минлар сулоласи давридаги Хитой намунасида қайтадан ташкил қилинди.


Янги даврда Кореянинг ижтимоий тузуми. Аҳолининг асосий машғулоти деҳқончилик бўлган Кореяда ерга ҳукмрон феодаллар (ёки аслзодалар - янбанлар қатлами) эгалик қиларди. XIX аср охирларига қадар давлат феодал ер эгалигига асосланган муносабат­лар тизими сақланиб қолди. Унда эксплуатациянинг асосий шакли маҳсулот рентаси солиқ (шоли ёки бошқа маҳсулот билан) эди. Аммо бундан ташқари, аҳоли сарой маҳкамаси ёки ҳукумат ташкилотлари фойдасига турли ишларни бажаришлари (баршчина) лозим бўларди.
Маҳсулот етиштирувчи деҳқон хўжалиги жамиятнинг иқтисодий асоси, деҳқон жамоалари эса энг кичик хўжалик ва ижти­моий бирикма эди. Ҳали XIV-XV асрлар оралигидаёқ ўрнатилган ерга эгалик қилиш шаклига биноан барча ерлар давлатники (конд-йон) ва хусусий фойдаланишда (лекин ерга давлат эга бўлганлиги туфайли, хусусий эгаликда эмас) бўлган помешчикники (садйон) эди. Аммо ҳар иккала ҳолатда ҳам ерга йирик ер эгалари помешчиклар, амалдорлар ва умумдавлат рентаси солиқни йиғиш ҳуқуқини ўзлариники қилиб олган ҳукмрон уруғ вакиллари хўжайинлик қилишарди.
Феодал эксплуатация савдо-судхўрлик капиталини эксплуата­ция қилиш билан чуқурлаштириларди. Эксплуатация қилишнинг судхўрлик усулларидан помешчикларнинг ўзлари ҳам фойдаланардилар, бунда давлат, баҳорда деҳқонларга кузда фоизи билан қайтариб бериш шартини қўйиб, дон қарз бериб туриш тизимини ўрнатган ҳолда, энг йирик судхўр сифатида иш юритарди.
Қишлоқ хўжалигидаги бундай ҳолатга шаҳар иқтисоди, саноат ва савдо тараққиётининг паст даражаси мос келарди. Ҳунармандлар ҳам, худди деҳқонлар сингари, қарам қилинган ва уларнинг аксарияти ҳукумат буюртмаларини бажариш билан банд эдилар. Бундан фақат тўқимачилик мустасно эди. Матолар деҳқон хўжаликларида тайёрланар ва шу ҳолда хазинага тушарди. XV аср охирларида бар­ча ҳудудий шаҳарларда 3511 та давлат ҳунармандлари бўлиб, XIX асрга келиб уларнинг сони 5431 тагача кўпайди.
Иқтисодий муносабатлар билан белгиланган корейс жамиятининг синфий таркиби тоифалардаги фарқлар билан мустаҳкамланганди.
Феодал ер эгалари синфини ҳукмрон тоифа «ян-бан» (икки бўлиниш) ташкил қиларди, тоифалар пиллапоясида янбанлардан пастда ўрта табақа - «чжунин» турарди. Унга йирик савдогарлар, шунингдек, врачлар, танобчилар, рассомлар ва давлат лавозимларини эгаллаб турган, лекин аслзодалар тоифасига кирмаган кишилар мансуб эдилар.
Аҳолининг жуда катта қисми иккита паст тоифага тегишли эди: 1) «сянин» тоифаси (оддий одамлар), унга деҳқонлар, майда сав­догарлар, ҳунармандлар кирардилар, 2) «чёнин» (пасткашлар) тои­фасига қуллар билан биргаликда «ифлос» ҳисобланган бир қатор касбларнинг вакиллари: акробатлар, қамоқхона хизматчилари, фоҳишалар, кўча тозаловчилар ва жамоат жойларидаги хизматкорлар, қассоблар ва бошқалар кирардилар.
Ернинг олий мулкдори ҳисобланган қирол қиёфасида олий дав­лат ҳокимияти мужассам эди. У барча давлат ишларининг олий бошқарувчиси, ўз фуқароларининг ҳаёти ва мулки устидан чеклан­маган ҳокимиятга эга эди.
Мамлакатни давлат имтиҳонлари «кваго»да танлаб олинадиган феодал амалдорлар гуруҳи бошқарарди. Амалда бу имтиҳонларни фақат имтиёзли тоифа вакилларигина топшира олардилар. Барча фуқаро амалдорлари ва ҳарбий бошлиқлар даражаларга, унвонларга ажратилганди. Марказда маъмурий ҳокимиятни давлат олий кенгаши «Ичжонбу» амалга оширарди, уни биринчи даражали учта амалдор ва унга бўйсунувчи тармоқлар: 1) давлат хизмати (амалдор­лар); 2) молия; 3) маросимлар; 4) ҳарбий ишлар; 5) жиноий ишлар; 6) жамоатчилик ишлари бўлимларидаги маҳкамалар бошқарарди. Маҳкамалардан ташқари пойтахтда яна ўнлаб турли хил идоралар ва ташкилотлар жойлашганди ва уларда Кореянинг қолган барча шаҳарларини бирга қўшиб ҳисобланганидан ҳам кўпроқ амалдор­лар бор эди.
Корея маъмурий жиҳатдан саккизта вилоятга (Кйонгидо, Чун-чйондо, Кванвондо, Чжалладо, Кйансандо, Хванхэдо, Хамгйондо,Пхйонандо) ва 332 та округга бўлинганди. Хар бир вилоятни гу­бернатор (гамса) бошқарар, унга округлардаги барча бошликдар бўйсунарди. Округ бошлиқларига қишлоқ бошқармалари бўйсунишарди. Қишлоқларни оқсоқоллар-тхонхжан бошқарарди, улар қишлоқнинг энг бой кишиларидан тайинланарди. Қишлоқ жамоасининг барча аъзолари (жамоа ичида эса-барча уруғдошлар)ни бир-бирларига ўзаро кафиллик боғлаб турарди. Ҳокимиятнинг бар­ча амалдорлари жамоа ҳаёти устидан майдакашлик ва зулмкорлик билан назорат олиб боришарди. Улар солиқлар тўланишини, мажбуриятлар ва одатларга, маросимлар ўтказилиши шартларига риоя қилинишини қаттиққўллик билан кузатиб, барча усуллар билан деҳқонлар ҳисобидан бойлик орттирардилар.
Иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиш бўйича янги даврдаги Корея Осиё ҳамда Шимолий Африканинг кўпгина мамлакатларидан орқада эди. Бунинг сабаблари XVI асрдаги феодал галаёнларда, лекин ундан ҳам кўпроқ равишда япон ва манжур босқинларидан кейин деҳқонларнинг аҳволлари ёмонлашишида, унинг заминдорлар томонидан аёвсиз эзилганлигидан ва бу­нинг оқибатида, деҳқон хўжаликлари вайрон бўлганлигида эди. Умуман, деҳқонлар ва ҳунармандларнинг феодал эзилиши иш­лаб чиқариш кучларининг ривожланишини кечиктирди.
Тез-тез бўладиган ҳосилсизликлар, оммавий очарчилик ва касалликлар юз минглаб кишиларнинг умрига зомин бўларди. XVII аср 50-йилларининг бошларида (манжур босқини оқибатида) бутун Кореяни қамраб олган очарчилик рўй берди. Шимолий вилоятлар Пхйонандо ва Хамгйондода XVII аср 80-йилларида аҳолини хонавайрон қилган сув босқинлари ва ёнғинлар бўлиб турди. XVIII асрдаги энг йи­рик офатлардан 1722 йили Чжечжюдо оролидаги очарчиликни ва 1751 ҳамда 1776 йилларда бутун мамлакатни қамраб олган очарчиликларни айтиб ўтиш мумкин. Очарчилик кўп сонли халқни пойтахтга томон қувди ва бундай ҳолатларда, исёнлар бўлишидан қўрққан ҳукумат, очарчилик қурбонларига ёрдам кўрсатарди. Бироқ бу ёрдам муҳтожларнинг юздан бирини ҳам қониқтирмасди. Очарчилик йилларида вабо ва ўлат касалликлари халқнинг бошига ёғилган офат эди. Фақат 1786 йилнинг ўзидагина вабодан 370 минг киши ҳалок бўлди (солиқ рўйхатига кўра 7 миллиондан ортиқроқ аҳолидан). Аёвсиз эзишлар ва сиқувга олишлар деҳқонларнинг оммавий норозиликларини келтириб чиқарди. Деҳқонларнинг курашлари турли кўринишларда бўларди. Улар қўзғолонларда, айрим феодаллар ва амалдорларни ўлдиришда, соликдарни тўлаш пайтида рўйҳатга олинган ерлардан оммавий қочишларида намоён бўларди. Афсуски, XVII-XVIII асрлардаги кўп сонли деҳқон қўзғолонлари корейс тарихчилари томонидан ҳанузгача яхши ўрганилмаган. Ҳозирча баъзи бир (балки энг муҳимлари эмасдир) деҳқон қўзғолонлари ҳақидаги оддий хабарларгина маълум, холос. Уларга Кончжу шаҳрида (Чун-чйондо вилоятида) 1644 йили бўлиб ўтган катта исённи, 1684 йили қандайдир диний мазҳаб томонидан уюштирилган, «иложи борича кўпроқ аъёнларни ўлдиришга» чорлаган қўзғолонни ёки ниҳоят, XVIII аср бошларида Чжоллодо вилоятидаги ерсиз деҳқонларнинг қўзғолонини киритиш мумкин. Халқ қаршилигининг ва ижтимоий қарама-қаршиликлар кескинлашишини бевосита, XVIII аср бошла­рида ҳокимиятнинг деҳқонларга қарши жазо чораларини кучайтирганлигини кўрсатиш мумкин.

Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling