Мавзу: Юк ташишни ташкил этиш (2-дарс)


Download 23.27 Kb.
bet1/5
Sana16.06.2023
Hajmi23.27 Kb.
#1514211
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Тақдимот

Мавзу: Юк ташишни ташкил этиш (2-дарс)

Режа

  • Транспорт жараёни ва транспорт воситалари ҳамда уларга қўйиладиган асосий эксплуатацион талаблар.
  • Автомобиль транспортида юк ташишни ташкил этишнинг асосий элементлари ва уларнинг асосий иш кўрсаткичлари.
  • Транспорт воситаларининг иш унуми.
  • Юк автомобили транспорт воситаларини танлаш ва ҳисоблаш.
  • Юк автомобили харакатини ташкил этиш.
  • Маршрутда ишловчи транспорт воситалари иш ҳисоби.
  • Юк ташишни ташкил этиш тизимлари.
  • Турли хилдаги юкларини ташишни ташкил этиш.
  •  

Юк автомобили транспорт воситаларини танлаш ва ҳисоблаш

Юк автомобили транспорт воситаларини танлаш ва ҳисоблаш

Автомобил транспорти саройидаги автомобиллар айни иқтисодий ҳудуд талабларига тўлароқ мосланган бўлишлари зарур. Ҳажми кўп ва махсуслаштирилган юкларни ташиш учун мўлжалланилган автомобилларни танлашга алоҳида аҳамият берилиши лозим. Транспорт воситалари турларини танлаш дейилганда, автомобил транспорти саройларини юк ташиш характерига кўпроқ мосланган автомобил, ярим тиркама танловига айтилади. Транспорт воситаларини танлашда уларни юқори самара билан ишлашлари учун зарур техник эксплуатацион ва иқтисодий томонларига эътиборни қаратиш лозим. Айниқса юкларни ташишда улар миқдори ва сифатларини камайтирмасдан, ташиш таннархи иложи борича арзон бўлишига эътиборни кучайтириш лозим.

Юк автомобил транспорти воситаларини танловига асосий талаблар

Юк автомобил транспорти воситаларини танловига асосий талаблар

  • Автомобил транспорти воситасини танлашда ундан энг самарали фойдаланишни назарда тутиш ҳамда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:
  • -танланилаётган юк автомобилининг ташилувчи юк тури ва унинг упаковкаси (ўраб жойлаштирилганлиги) мослигини;
  • -юк оқими ёки юк партияси миқдори (ҳажми) характери, таркиби ва ташиш масофасини;
  • -ҳар хил, айниқса алоҳида шароитни талаб этувчи юкларни ташишда автомобилларни ишлатиш йўл ва иқлим шароитларини;
  • -ортиш ва тушириш операциялари бажариш усуларини.
  • -юк обороти таркибини ҳисобга олинган ҳолда айни ташишнинг келажакдаги ривожланишини;
  • -юкларни ташиб бериш муддатига кўра бажарилишини;
  • -амалда бор аниқ шароитлардаги транспорт воситасининг унумдорлигини;
  • -ҳар хил турдаги транспорт воситаларининг қўлланишдаги ташиш таннархини.

Download 23.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling