Mavzu: yunon xudosi qarg’agan yoxud ilm va ijod sirlari


Download 56.95 Kb.
Sana08.05.2023
Hajmi56.95 Kb.
#1446359

MAVZU: YUNON XUDOSI QARG’AGAN YOXUD ILM VA IJOD SIRLARI

Pardayeva Umida

Profi University Pedagogika Psixologiya fakulteti

YUNON XUDOSI QARG’AGAN YOXUD ILM VA IJOD SIRLARI

  • Қадимги юнон ривоятларида айтилишича, илм-фанни, ижодни одамнинг душмани бўлган худолардан бири яратган. Душман эса ўлим тиламаса-да, ғавғо, дарбадарлик, қашшоқлик, жонсараклик тилаши турган гап. Шунинг ҳам халқимиз олимни, ижодкорни игна билан қудуқ қазийдиган заҳматкашга қиёслайди.
  • Олимнинг бугунги ҳаётдаги ўрнига келсак, биринчидан, у ҳам – инсон. Унинг ҳам ғам-ташвишлари бор, оила, бола-чақа, соғлик, кундалик фаолият… Мен уни идеаллаштиришга қаршиман. Кўп йиллик кузатишларим, олимлар билан мулоқотларим мени шундай хулосага олиб келган. Илмий даража, унвон, ҳатто китоблар ёзганлар ҳам ҳали олим эмас. Биз тасаввур қиладиган идеал олим эмас. Иккинчидан, олимларни давр яратади, яратмоқда, аслида эса, аксинча, олимлар даврни яратиши зарур эди.

YUNON XUDOSI QARG’AGAN YOXUD ILM VA IJOD SIRLARI

  • Илмий ижод борлиқ сирлари-ни, олам ва одам ўртасидаги алоқаларни, жамият ва инсон ҳаётини, ривожла-ниш йўлларини ўрганишга қаратилган. У нарса-ҳодисаларнинг реал ҳолати-дан идеал ҳолатига етиши қонунларини ўрганиши билан қимматли. Илм-фанда қарор топган, синовлардан ўтган, инсон онги ва ижтимоий фаолиятини юксалтиришга хизмат қиладиган методлардан фойдаланиш унинг хусусияти-дир. Ҳа, илмий ижод идеал ҳолатга етиш қонунларини кашф этади, шундай қонунларни тополмаган изланишдан наф кам. Менинг фикримча, баъзи тад-қиқот даргоҳлари, шу жумладан Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг тугатилиши ҳам ушбу талабга жавоб беролмаганидадир. Шунинг учун республикамиз ҳукумати улар фаолиятини амалиётга, таълим тизимига яқинлаштириш, интеграциялашни лозим, деб топди. Минг афсуски, бу борада ҳали бирорта ибратли натижага эришилмади.

YUNON XUDOSI QARG’AGAN YOXUD ILM VA IJOD SIRLARI

  • — Устозим академик Азизхон Қаюмов, олимнинг, илм-фаннинг вазифаси халққа хизмат қилиш, деган. Халқ оғирини енгил қилиш – шарафли вазифа. Ушбу ҳақиқатни ҳар ким турлича идрок этади; у – унвон олиш, кимгадир – ном қолдириш, кимгадир ёшларни ўқишга, ҳақиқат излашга ўргатиш.
  • Мен учун – фикр излаш. Фикр – ўзинг. Фикр излаб ўзингни излайсан, ўзингни топасан. Ҳаётий шиорим – фикр, ҳикмат изла, фикр-ҳикмат топмаган кунинг абас кетгай, абас. Шундай экан, файласуфнинг қисмати – фикр-ҳикмат излаш. Ушбу фикр-ҳикмат ўзингники бўлиши керак, ана шунда илм излаш завқ-шавққа айланади, акс ҳолда у – азоб, уқубат, изтироб.
  • Фикр-ҳикмат – ҳаёт учун, инсон учун. Топган фикр-ҳикматингиз ҳаётни мутлақ ўзгартиролмайди, аммо у инсон дилини, ўйини, амалларини олижаноб қилиши мумкин.

YUNON XUDOSI QARG’AGAN YOXUD ILM VA IJOD SIRLARI

  • Бадиий ижод шахсий кечинмалар ва тажрибалар маҳсули. Унда илмий ижоддагидек, тайёр категориялар, методлар, синовлар ўтказиш, янги хулосалар чиқариш, гипотеза илгари суриш ва асослаш усуллари йўқ. Илмий ижод эса, ўзини ўзи рад этиши, танқид қилиши, мутлақ янги хулоса чиқари-ши мумкин. Ёш тадқиқотчига нарса-ҳодисаларнинг реал ҳолатини аниқлаш ва уни идеал ҳолатга етказиш технологияси, усуллари, методлари ўргати-лади.
  • Бадиий ижодга ҳам ўргатиш мумкин. Масалан, мусиқа, рақс, расм чизиш, актёрлик санъатига ўргатувчи ўқув юртларимиз бор. Тўғри, шеър, роман ёзишга ўргатиш мушкул, улар ўта шахсий кечинмалар ва тажрибалар маҳсулидир. Бироқ фабула яратиш, қофиялар, сюжетларни жойлаштириш, образлар танлаш, биринчи ва иккинчи планни тасвирлаш усулларига ўргатиш мумкин.

Download 56.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling