Мавзу: ЮҚумли анемия (инан) ва унга қарши кураш тадбирлари anemia infectiosa equorum Режа


Download 35.02 Kb.
bet3/7
Sana02.05.2023
Hajmi35.02 Kb.
#1421775
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ИнАн 19

Тарихий маълумот. Йилқиларнинг юқумли анемия касаллигини биринчи марта француз олими Линье 1843 йилда таърифлаб берган. Лекин касалликнинг келиб чиқишини озуқалар омилига боғлаган. 1904 йилда Валле ва Карнелар касалликни вирус қўзғатишини ва унинг қон ҳамда бошқа аъзоларда учрашини аниқладилар. Бу кузатиш кейинги олимлар томонидан ҳам тасдиқланди. Касаллик биринчи ва иккинчи жаҳон уруши йилларида, Рус-япон уруши даврида кенг тарқалади. Кейинчалик дунёнинг қатор мамлакатларига ҳам ёйилади. 1959 йилдан 1972 йилгача Франция, Германия, Чехословакия, Югославия, Польша, Руминия, Норвегия, Венесуэла, Япония, АҚШ ва СССРда қайд қилинган. 1919 йилда ветеринар врач М. Потудин Херсон губернасидан чиққаи анемияни ёзади. Собиқ СССРда 1929 йили И. В. Поддубёкий, Б. Г. Иванов, И. И. Ееликовлар Калинин вилоятида юқумли анемияни қайд қилишади. Илмий асосланган диагноз 1932 йилда Я. Е. Коляков, Н. А. Романовлар томонидан қўйилган. Улар вирусни соф ҳолда ажратиб олиб, қулунларда синаб кўришган.
Иқтисодий зарар. Йилқичилик билан шуғулланадиган мамлакатларда касаллик жуда катта иқтисодий зарар келтиради. У биринчи марта қайд қилинган мамлакатларда ўлим 20-30 фоизгача етиши мумкин. Айниқса, касалликка қарши ўтказиладиган тадбирлар анча қимматга тушади. Касал йилқилар даволанмай, йўқ қилинади.
Қўзғатувчиси. Ҳамма аъзо ва тўқималарда учрайди. Вирус ер шарининг қайси бурчагида ажратиб олинган бўлмасин, унинг ҳаммаси антигенлик хусусияти жиҳатидан бир хилдир. Собиқ Совет олимларидан В. Е. Еадиков, Н. Н. Крюков, К. П. Юров ва бошқалар 1970-йилларда анемия вирусини батафсил ўрганиб, унинг лейкоцитларга тропизм хусусияти кучли эканлигини аниқладилар.
Чидамлилиги. Вирус юқори ҳароратга чидамсиз, 60 °С да бир соат ичида вирулентлигани йўқотади. Қайнатилганда 1-2 минутда ўлади. Қуёш нури 20-28 °С қиздирилганда 2-3 соат ичида зарарсизланади. 0-2°С да икки йилгача яшай олади. Гўнг биотермик усулда зарарсизлантирилганда вирус бир ойда ўлади. Сийдик ва суюқ ахлатлар таркибидаги вирус 2 ойгача вирулентлигини сақлайди. Отхоналар ичида қуритилган қон таркибидаги вирус 7 ойгача сақланади. Зарарланган яйловдаги пичанларни 9 ойдан кейин ишлатиш мумкин. Стерилизация қилинган сув таркибида 5 ойгача сақланади. Дезинфекция қилиш учун 2-3% ли ишқор, 3% ли креолин, 20% ли хлорли оҳак эритмаси ишлатилади.

Download 35.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling