Мавзу: ЮҚумли анемия (инан) ва унга қарши кураш тадбирлари anemia infectiosa equorum Режа


Download 35.02 Kb.
bet4/7
Sana02.05.2023
Hajmi35.02 Kb.
#1421775
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ИнАн 19

Эпизоотологияси. Анемия билан табиий шароитда, ёшидан қатъий назар, йилқилар, эшак ва хачирлар касалланади. Касалликка чалинган қулунлар асосан ҳалок бўлади. Эшаклар йилқиларга нисбатан чидамлироқ бўлиб, сурункали ёки ярим ўткир шаклда касалланади. Касаллик чўчқаларга сунъий юқтирилганда вирус улар организмида 5-6 ой яшаши аниқланган, лекин улар касалланмаган. Айрим адабиётларда йилқилар анемиясининг одамга юқиб касаллантирганлиги тўғрисида маълумотлар келтирилади. Касаллик қўзғатувчисининг манбаи касал йилқилар ҳисобланади. Ўткир кечадиган анемия билан касалланган йилқилар ўта хавфлидир. Касаллик сурункали кечганда ҳам у авж олган даврда кўп миқдорда вирус ажралиб, соғлом йилқиларга юқади. Латент кечиш ҳам хавфли ҳисобланади, чунки бундай йилқилар бир неча йиллаб вирус тарқатувчи бўлиб қолади.
Вирус касал организмдан оқсилли муҳит билан сийдик, ахлат, буруннинг шилимшиқ суюқлиғи, шунингдек кўз ва сут орқали ташқи муҳитга тушиб, уни ифлослантиради ва зарарлайди. Ифлосланган озуқа, сув ва бошқа субстратлар касаллик тарқатувчи омил бўлиб хизмат қилади. Вирус касалликка мойил ҳайвонлар организмига тери ва шиллиқ пардалар, шунингдек оғиз бўшлиғи орқали тушиши мумкин. Лекин алиментар йўл асосий йўл бўлмай, қочириш пайтида ҳам юқиши кузатилади. Вирус тери остига юборилганда касаллик тез пайдо бўлади. Бу ҳолат қон сўрувчи ҳашаротлар (пашша, сўна, ҳар хил чивинлар)нинг роли асосий эканлигидан далолат беради.
Юқумли анемия касаллиги ботқоқликлар, ўрмонлар, қамишзор ва тўқайзорларда кўп учрайди. Бу географик зоналарда у стационар ҳолатга ўтиб, вирус ташувчи йилқилар орқали бошқа зоналарга ҳам тарқалади. Ботқоқлик зоналарда рН паст бўлган тупроқда каротини кам, минерал тузлар етишмаган ўсимликлар ўсади. Натижада йилқилар ёзда ҳам балансли ва тўйимли озуқа олаолмайди. Бу эса ўз навбатида организм резистентлигини тушириб юборади. Табиатан бундай географик зоналарда қон сўрувчи ҳашаротлар (гнуслар) ёзда кўпайиб кетади. Улар ҳайвонларни чақиб, безовта қилади. Натижада қаттиқ асаб бузилиб, бу ўз навбатида йилқилар организмининг инфекцияга мойиллигини ошириб юборади.
Анемия касаллиги йил давомида сепорадик ҳолатда учраши мумкин, чунки юқиш ёз ойларида рўй бериб, касалликнинг авж олиши бошқа даврга ҳам тўғри келади. Касаллик яйловда юрган сурувлар орасида кенг тарқалади, баъзан отхоналарда ҳам сепорадик ҳолатда кузатилади. Анемия ёз ойлари жуда иссиқ келганда кўпроқ учрайди. Энзоотия 3-5 ой давом этиб, олдинига ўткир, ўта ўткир, бора-бора сурункали ва латент шакл кузатилади. Ўз вақтида карантии тадбирлари амалга оширилмаеа, йилқиларнинг турар жойлари ўзгартирилавермаса, анемия эпизоотия ҳолатига ўтиб кетади. Стационар носоғлом пунктларга ташқаридан йилқилар келтирилмаса, 1-2 йил ичида янги касал йилқилар чиқиши тўхтайди. Улар иммун ҳолат касб этади.
Патогенез. Вирус мойил организмга парентерал йўл билан киради. У ҳамма аъзоларга тарқалиб, асосан кўмик ва қонда яхши ривожланади. Вирус ривожланиш жараёнида нерв рецепторларига кучли таъсир этади. Натижада ҳарорат кўтарилиб, организмнинг фагоцитар фаолияти ўзгаради.
Вирус билан зарарланган эритроцитларни РЭС ҳужайралари ўраб олиши мумкин. Лекин вирусни йуқ қила олмайди. Анемия асосан эритропоэз ҳолатининг пасайиши натижасида келиб чиқади. Бунга асосий сабаб организмда цианкобаламин (витамин В12) миқдорининг камайиб кетишидир. Витамин В12 организмга етарли миқдорда тушишига қарамасдан касал ҳайвон ошқозонининг шиллиқ пардаси цианкобаламиннинг сурилишига таъсир қилувчи моддани ишлаб чиқара олмай қолади. Юқумли анемия вируси РЭС ҳужайраларига кучли таъсир этади, шунинг учун улар талоқдан ташқари жигар, буйрак ва бошқа аъзоларда кўпаяди. Ёки эритроцитлар талоқда парчаланиб кетади. Эритроцитларнинг темир сақловчи пигменти-гемосидерин утилизация бўлиш учун қизил кўмикка тушади. Лимфоид тўқималар кўпаядиган талоқ анемия касаллигида ўлган эритроцитларни қайта ишлайдиган аъзога айланиб қолади. Вируслар ажратган токсинлар эритроцитлар гемолизини пайдо қилади.

Download 35.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling