Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
III. Эпидемик жараённинг учинчи омили – юқумли касалликка одам организмининг берилувчанлиги
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
III. Эпидемик жараённинг учинчи омили – юқумли касалликка одам организмининг берилувчанлиги.
Патоген микроб киришига жавоб бериш ва натижада инфекцион жараён ривожланиши организмнинг юқумли касалликка беилувчанлигидир. Бу жараён ҳар хил формада намоён бўлиши мумкин. Антропоноз касалликларда инфекция манбаи бемор ёки бактерия ташиб юрувчи ҳисобланади. Юқумли касаллик билан оғриган бемор ахволи оғир бўлса у касалхонага еткизилади, шу кундан бошлаб ундан касаллик бошқаларга юқмайди. Агар беморни ахволи яхши бўлса (енгил формаси) у кўпинча врачга мурожаат қилмайди. Касалликни оёқда ўтказади. Бундай шахслар юқумли касаллик манбаи бўлиб, атрофдаги соғлом одамларга ҳавф тўғдирадила. Баъзан инфекцион касалликдан соғайган бемор бир неча вақтгача юқумли бўлиб қолаверади (реконвалесцент). Еконвалесцент 3 ойгача бактерия ташиб юса уни ўткир бактеия ташиб юрувчи деб аталади. 3 ойдан кўп муддат бактерия таиб юрса уни суункали бактерия ташиб юрувчи дейилади. Бактерия ташиб юрувчилик бу юқумли касалликнинг субклиник формасидир (қорин тифида еконвалесцент умрбод бактеия ташиб юрувчи бўлиши мумкин). Юқумли касаллик манбаига қараб касалликлар 2 гуруҳга бўлинади: Антропонозлар: касаллик манбаи одам, фақат одамлар касалланади. Зоонозлар: касаллик манбаи ҳайвон, ҳайвонлар-дан касаллик одамларга ва ҳайвонларга юқиши мумкин. Юқумли касалликка йўлиққан одамларнинг кўп ёки озлигига қараб эпидемиологик жараённи турли хилларига ажратилади: Спорадик касалликлар. Касал кишилар сони кўп бўлмайди ва беморлар онда-сонда учрайди. Эпидемия – юқумли касалликнинг биронта ўлка, вилоятда, мамлакатда кенг тарқалиб кетиши. Беморлар сони одатдагидан 5-10 марта кўп бўлади. Пандемия – бир вақтда халқаро миқёсда бир неча мамлакат ва қитъаларда юқумли касалликнинг тақалиши (вабо, грипп, тепкили телама). Эндемия – муайян ҳудудда бирорта юқумли касалликни доимий учраб туриши. Эпизоотия – биронта жойда яшовчи ҳайвонлар орасида биронта юқумли касалликни доимий учраб туриши (ўлат, лейшманиоз). Эпизоотия – ҳайвонлар орасида биронта юқумли касалликни кенг тарқалишига айтилади. Экзотик касалликлар – хориждан келтирилган юқумли касаллик (безгак касаллиги – шарқ мамлакатларида учрайдиган касаллик). Эпидемик жараёнга таъсир қилувчи социал омиллар: а) аҳоли зичлиги; б) тумуш шароити; в) моддий таъминланганлиги; г) овқатланиш тартиби; д) маданий савияси; е) санитария ва гигиена қоидалари. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling