Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
ДЕЗИНСЕКЦИЯ
Бўғимоёқлиларга қарши курашиш тадбирлари бўлиб 2 га бўлинади. а) профилактик б) қириб ташлаш Профилактик дезинсекция чоралари бўғимоёқли-ларни кўпайишига ва уларни одам яшайдиган ёки яшамайдиган биноларга кириб қолишига қарши қўлланади. Профилактик дезинсекция: шахсий гигиена қоидаларига, турар-жой гигиенасига риоя қилишдан иборат. Пашша, суварак, чивин, каналарни турар-жойга киришидан сақлаш учун тегишли қурилмалардан, жиҳозлардан фойдаланиш, овқат қолдиқларини, чиқинди, аҳлатларни ўз вақтида чиқариб ташлаш зарур. б) Қириб ташлаш чоралари бўғимоёқлиларни кўпайиб чиқиш жойларида, учиб келиб одамлар атрофида, унинг танасида, биноларда, жиҳозларда йўқотишга қаратилган. Дезинсекция усуллари: механик, физик, биологик, кимёвий. Механик дезинсекция усули пол ва деворларни супириш, ҳовлини йиғиштириш. Ахлатларда ҳашоратларни қириб ташлашдан иборат. Ёпишқоқ қоғозлар, хўракли пашша тутқичлар қўлланади. Физик усул қимматсиз насаларни ёқиб ташлаш, қуруқ ёки қиздирилган нам ҳаво таъсири, сув буғлари, қайнатиш, кийимларни дазмоллаш билан амалга оширади. Биологик – қишлоқ хўжалиги экинлари, ўрмондаги ўсимликларни зараркунандаларни йўқотиш учун қўлланади. Микроблар ишлаб чиқарган токсинлардан олинган – инсектицидлар: токсобактерин, энтобактерин, интексин ва ҳозирги пайтда бактокумицид препарати 0,5-2 кг ҳисобида гектарига сепилади. Препарат қолдиқлари таъсири 2 дан 10 суткагача давом қилади. Ҳайвонлар ва фойдали гидробионтлар учун кам таъсирлидир. Кимёвий – усулда ҳашоратларни йўқотиш учун – инсектицид, каналларни йўқотиш учун – акарицидлар ишлатилади. Кукунсимон препаратлар (дустлар, ганулалар, намланган кукунлар), эмульсияланадиган концентратлар, эритмалар, локлар, аэрозоллар, совун, шампун ва тузоқлар кўринишида қўлланади. Тиббий дезинсекцияда: хлорорганик ва фосфорганик бирикмалар, карбаматлар қўлланади. Хлорорганик бирикмалар – бўғимоёқлиларнинг нерв системасига таъсир қилиб фалажлайди ва ҳалокатга учрайди. Дилор (дигидрогептахлар) – кам токсинли сарғиш кристаллик модда, кумулятив ҳоссаларига эга. Кукунлар 80% ва дустлар 10% кўринишида чиқарилади. ДДТ токсинли ва кумулятив хоссалари болиги учун ҳозирги вақтда қўлланилмайди. Фосфорганик биикмалар – атроф муҳитда барқарорлиги кам, бироқ улар орасида иссиққонлилар ҳам бор. Дифос – оқ кристаллик модда, намланувчи кукунлар (50%), эмульсияланадиган концентратлар (30-50%), грануллалар 10% ли кўринишида чиқарилиб бурга, пашша, қандаларни йўқотиш учун қўлланилади. Битлар, чивин личинкаларини йўқотиш учун шампун кўринишида ишлатилади. Дибром – оқ кристаллик модда, эмульсия ҳосил қиладиган концентратлар 50% ҳолида чиқарилади. Сувааклар, пашшалар, қандалаларга қарши курашда ишлатилади. Карбофос – рангсиз ёки сарғимтир суюқлик, эмульсия ҳосил қиладиган концентратлар (30-50%), дустлар (40%) кўринишида чиқарилади. Спецефин хиди бор. Сувда яхши эрийди, токсинлиги ўртача, қўш қанотли ҳашаротлар, иксод каналарни йўқотиш учун қўлланилади. Хлорофос – ҳидсиз кристаллик оқ модда. Суспензия, овқатли хўраклар, аэрозоллар, «мухомор» қоғоз кўринишида фойдаланилади. Пашшалар, қандалалар, бургалар, сувааклар, каналарга қарши қўлланилади. Одамларни қон сўрувчи бўғимоёқлилар (газандалар, каналар, бургалар, искабтопар, чивинлар) ҳужумидан ҳимоя қилиш учун чўчитадиган препаратлар – репеллентлар ва механик воситалар – ҳимоя кийим-бош, тўр, пашшахоналар қўлланилади. Репеллентлар терига ДЭТА лосьонлари, кремлари, аэрозоллар кўринишида сепилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling