Мавзу юзасидан маъруза матнлари XXII мавзу: Прокуратура органлари режа


 Прокурорларни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш


Download 1.13 Mb.
bet5/6
Sana23.02.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1225380
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22-мавзу

4. Прокурорларни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш.

Ў збекистон Республикасининг Конституцияси 119-моддасида прокурор Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилишларида: Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда, туманларда, шаҳарларда фаолият кўрсатиши белгиланиб, прокуратура тизимининг конституциявий асоси ўрнатилган.


Прокуратура ягона ва марказлашган асосида ташкил топувчи орган ҳисобланади.
“Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси иккинчи хат бошида “Прокуратура органлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлик қиладиган ягона марказлашган тизимни ташкил этади ҳамда қуйи турувчи прокурорлар юқори турувчи прокурорларга ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида фаолият кўрсатади” – деб прокуратура тизимни ўзига хослиги белгиланган.
Юқори турувчи прокурор қуйи турувчи прокурорга кўрсатмалар беришга ёхуд унинг ҳар қандай қарорларини ўзгартириш, бекор килиш хуқуқига эгалиги, шунингдек, ўз бўйсунивидаги бошқа прокурорларнинг ишлари тўғри ташкил этилиши учун тўлиқ жавобгарлигини ўрнатилганлиги прокуратура тизимини марказлашганлигини кўрсатади.

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ ТИЗИМИ


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;






Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси;




вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари;




туманлар ва шаҳарлар прокуратуралари;




вилоят прокуратураларига тенглаштирилган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси;






туман прокуратураларига тенглаштирилган ҳарбий округлар, ҳудудий ҳарбий, транспорт ва ихтисослаштирилган прокуратуралар.



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари

Ўзбекистон Республикасида қуйидаги прокуратура органлари ташкил қилинади:



  1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.

  2. Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси.

  3. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураси.

  4. Туманлар ва шаҳарлар прокуратуралари.

  5. Вилоят прокуратураларига тенглаштирилган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси.

  6. Туман прокуратураларига тенглаштирилган ҳарбий округлар, худудий харбий, транспорт ва ихтисослаштирилган прокуратуралар.

  7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлимлари.

Барча прокурорларнинг ваколат муддати беш йил.

Прокуратура тизими шундай кўринишга эга.


Конституцияга биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади (93 модда, 12-банди), бу ҳақдаги Президент фармони Олий Мажлис Сенати томонидан тасдикданади (80-модда, 6-банди).
Бош прокурор ўринбосарлари ҳам Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади9. Қоракалпоғистон Республикаси прокурори Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Олий вакиллик органи томонидан тайинланади.
В илоятларнинг прокурорлари, Тошкент шаҳар прокурори, туман ва шаҳар прокурорлари, уларга тенглаштирилган прокурорлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тайинланади ва лавозимдан озод зтилади. Барча прокурорларнинг ваколат муддати беш йил.
Ўзбекистон Республикаси прокуратура тизимига кирувчи барча прокурорлар фақат тайинлаш йўли билан лавозимни эгаллайди. Бу прокуратура органларининг бошқа давлат органларидан фарқини кўрсатувчи хусусият ҳамдир.
Республика Бош прокурорини тайинлашда ва лавозимдан озод этишда Президент ва Олий Мажлиснинг Сенати иштирок этади: унда Президентнинг Бош прокурорни тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш ҳақидаги фармони Сенатда тасдиқлаш билан масала расмийлаштирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон таркибидаги мустақил республика бўлгани учун, республика прокурори Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тайинланади, бу ҳолда номзод Республика Бош прокурори билан келишилган ҳолда тайинлаш амалга оширилади. Прокуратура органларидаги лавозимларга тайинланадиган шахсларга ҳам маълум талаблар қонун асосида қўйилади.
Прокуратура органларида прокурорлар, терговчилар ва иш ўрганувчилар лавозимига олий юридик маьлумотга эга, зарур касбий фазилатлари бўлган, зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиги имкон берадиган Ўзбекистон Республикасининг фукаролари тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шафар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланади.
Прокуратура органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори белгилайдиган тартибда аттестациядан ўтказилиши лозим.
Прокуратура органлари ходимлари хақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият тури билан шуғулланиши мумкин эмас. Улар илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан фақат асосий ишдан бўш вактда шуғулланиши мумкин.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling