Мавзу: “Ўзбек миллий кулолчилик санъати” сухбат
Download 27.5 Kb.
|
5-БОҒЧА МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кутилаётган натижа: Болалар кулолчилик санъати билан танишадилар. Керакли жиҳохлар
- Машғулотнинг бориши
- УСТА КУЛОЛ БИЛОЛМИ БИЛОЛ УСТА КУЛОЛМИ
- ХАРАКАТЛИ ЎЙИН “АРҚОН ТОРТИШ” ўйин 1-2 гуруҳ беллашади ғолиб чиққан гуруҳ 3-гуруҳ билан беллашади сўнгра қолиб чиққан гуруҳ рағбатлантирилади. ДАМ ОЛИШ ДАҚИҚАСИ
- МУСТАХКАМЛАШ УЧУН САВОЛЛАР
МАВЗУ: “ЎЗБЕК МИЛЛИЙ КУЛОЛЧИЛИК САНЪАТИ” СУХБАТ Мақсад: Болаларни ўзбек миллий кулолчилиги санъати билан таништириш. Болаларга ота боболаримиздан мерос бўлиб келаётган халқ амалий санъати ва кулолчилиги санъати билан таништириш. Болаларга халқ кулолчилиги буюмлари билан таништириш. Кутилаётган натижа: Болалар кулолчилик санъати билан танишадилар. Керакли жиҳохлар: Кулолчилик расмлари ва бошқа кулолчилик буюмлари. Машғулотнинг бориши: Азиз болажонлар менга айтинг хонамизда қандай ўзгаришлар бўлган (б.ж) баракалла болажонлар сизлар тўғри айтингиз хонамизда бугун ўзбек халқ амалий ва безакли санъати намуналарига мос қилиб безатилган. Буларга мисол қилиб қадимги каштачилик санатидан сўзаналар лўли болишлар миллий матоларимиздан шойи атлас ва адраслар миллий кийимларимиздан келинлик паранжилари беқасамлар кашталик куйлаклар ва куйлакчалар миллий либослар санъатига мансуб. Кулолчилик санъатига чойнак пиёла товоқлар косалар. Болажонлар сизларга яна бир савол қани ким айтади ўзбек халқ амалий ва безакли санати турларидан қайсиларни биласизлар. (б.ж) Райхона туриб саволга сиз жавоб беринг.каштачиликка гардўзлик наққошлик ганжкорлик кулолчилик. Баракалла болажонлар келинглар биз уч гуруҳга бўлиниб оламиз. кулолчилар гуруҳи наққошлар гуруҳи ганжкорлар гуруҳи энди болаонлар ҳар битта гуруҳ ўз гуруҳ сардорларини сайлаб оладилар ва гуруҳ сардорлари ўз гуруҳ номларига тариф берадилар. Сардорларнинг гуруҳ номларига тарифлар берилади ва рағбатлантирилади. Баракалла болажонлар сизлар гуруҳ номларингизга тўғри жавоб бердингиз. Болажонлар бугунги машғулотимизда ўзбек кулолчилик санъати ҳақида сухбатлашамиз ва кўза расимини чизамиз. Болажонлар кулол учун аввало соф ткпроқ керак бўлади. Уста тупроқдан тайёрлаган яхши пиширилган лойни бўлаклаб айланма доиралар дастгоҳа айлантириб ишлов бериб керакли шаклни беради. Болажонлар келинглар сизлар билан кулол ҳақидаги тез айтиш ўйинини ўйнаймиз. УСТА КУЛОЛ БИЛОЛМИ БИЛОЛ УСТА КУЛОЛМИ Тез айтишдан кўп айтган гуруҳ рағбатлантирилади. Болажонлар энди сизлар билан ўзбек миллий ўйинлари ҳақида сухбаталашамиз. Қани қандай миллий ўйин номларини биласизлар (б.ж) чиллик ўйини кураш, варрак учириш, куч синашиш, хўроз жанги ва арқон тортиш. Баракалла болажонлар энди мана шу миллий ўйинлардан ҳар битта гуруҳ намуналар кўрсатади ва қарсак орқали ғолиб аниқланади, сўнгра рағбатлантирилади. Болажонлар энди биз яна мавзумизга қайтадиган бўлсак ҳозир ҳаммамиз оқ листга қора қаламда кўза расимини чизиб рангли қаламда чиройли қилиб бўйаб чиқамиз. Чиройли кўза расимини чизга гуруҳ рағбатлантирилади. ХАРАКАТЛИ ЎЙИН “АРҚОН ТОРТИШ” ўйин 1-2 гуруҳ беллашади ғолиб чиққан гуруҳ 3-гуруҳ билан беллашади сўнгра қолиб чиққан гуруҳ рағбатлантирилади. ДАМ ОЛИШ ДАҚИҚАСИ: “Дўпи тиктим” рақси МУСТАХКАМЛАШ УЧУН САВОЛЛАР 1-кулол ким ва у нима билан шуғулланади? 2-кулол учун авало нима керак? 3-ясалган буюмларга кимлар безак беради. Машғулотда фаол қатнашган болалар рағбатлантирилади. Download 27.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling