Мавзу: Ўзбекистон Республикаси банк тизими ва унинг таркиби


Банк тизимини ривожлантириш муаммолари


Download 61.33 Kb.
bet8/11
Sana17.06.2023
Hajmi61.33 Kb.
#1527132
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-мавзу. ЎзР Банк тизими ва унинг таркиби З. Худойберганова

Банк тизимини ривожлантириш муаммолари

1. Миллий валютанинг қадрсизланиш суръатини ва инфляция даражасининг юқори эканлиги.

Миллий валюта муомалага киритилган вақтдаги (1994 йил июль) илк валюта савдосида сўмнинг 1 АҚШ долларига нисбатан номинал алмашув курси 7,00 сўмни ташкил этган эди. 2018 йилнинг октябрь ойига келиб, унинг курси 8200,00 сўмдан ошди.

Миллий валютанинг бу қадар юқори суръатларда қадрсизланиши импортнинг қимматлашишига олиб келди. Импортнинг қимматлашиши эса, ўз навбатида, инфляциянинг кучайишига сабаб бўлди.

2018 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича ЯИМ дефлятори 31,5% бўлди.

Банк тизимини ривожлантириш муаммолари

2. Пул-кредит сиёсатининг инструментларидан фойдаланиш амалиётининг такомиллашмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг очиқ бозор операцияларининг ҳамда дисконт ва ломбард кредитларининг мавжуд эмаслиги пул-кредит сиёсатининг инструментларидан фойдаланиш амалиётининг такомиллашмаганлигидан далолат беради.

Тараққий этган мамлакатларда Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари тижорат банкларида юзага келган баланслашмаган ликвидлилик муаммосини ҳал қилишда муҳим ўрин тутади.

Марказий банклар банклардаги баланслашмаган ликвидлилик муаммосини ҳал қилиш мақсадида тескари РЕПО операцияларидан фаол фойдаланадилар.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг очиқ бозор операцияларининг мавжуд эмаслигини сабаби шундаки, республикамиз Марказий банки ўзининг очиқ бозор операцияларининг объектлари сифатида фақат Ҳукуматнинг қимматли қоғозлариндан фойдаланади. Ҳукуматнинг қимматли қоғозларини эмиссия қилиш эса 2013 йил 1 январдан бошлаб тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг очиқ бозор операцияларининг мавжуд эмаслигини сабаби шундаки, республикамиз Марказий банки ўзининг очиқ бозор операцияларининг объектлари сифатида фақат Ҳукуматнинг қимматли қоғозлариндан фойдаланади. Ҳукуматнинг қимматли қоғозларини эмиссия қилиш эса 2013 йил 1 январдан бошлаб тўхтатилди.


Download 61.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling