Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши режа: Конституциянинг яратилишига бўлган зарурат


Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда Конституциялар ҳадя этиш йўли билан ҳам қабул қилинади. Ҳадя этишнинг 3 йўли мавжуд


Download 69.4 Kb.
bet6/11
Sana24.04.2023
Hajmi69.4 Kb.
#1393815
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-Mavzu kons 1.1

Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда Конституциялар ҳадя этиш йўли билан ҳам қабул қилинади. Ҳадя этишнинг 3 йўли мавжуд





1. Мутлақ монархия шароитида Конституцияни ўз халқига подшо, қирол, султон, монарх ҳадя қилади. Буни Непал (1962), Саудия Арабистони (1992) Конституциялари мисолида кўришимиз мумкин.





2. Метрополия мустамлакачи давлат ўз мустамлакасига Конституция ҳадя қилади ва унинг мустақил давлатлигини тан олади. Буюк Британия 1979 йил Зимбабвега Конституция ҳадя қилган.





3. Ҳарбий ёки революцион Кенгаш Конституцияни ҳадя қилади. Масалан, Миср, Сурия, Ироқ, Афғонистон Конституциялари шу тарзда қабул қилинган.

Конституцияда мустаҳкамланган асосий ҳуқуқлар доираси кенгайтирилди, “Яшаш ҳуқуқи” (24-модда), “Жиноят содир этишда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги, айбланувчига ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланиши,ҳеч ким қийноққа солинмаслиги, инсони камситувчи қийноқларга солиниш мумкин эмаслиги, уларда ҳеч қандай тажрибалар ўтказиш мумкин эмаслиги (26-модда), ахборот олиш, излаш, тарқатиш (29-модда), мулкдор бўлиш (36-модда), тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи (53-модда)10 ва бошқа ҳуқуқлар асосий ҳуқуқ сифатида белгиланди.


Бозор муносабатларидан келиб чиқиб фуқароларнинг белгиланган солиқ ва йиғимларни тўлаш бурчи (51-модда) киритилиб, шахсни камситувчи илгари асосий бурч ҳисобланган бурчлар чиқариб ташланди ва мажбурий меҳнат тақиқланиши мустаҳкамлаб қўйилди (37-модда).
Учинчи. Давлат ҳокимиятини ташкил қилишда, жаҳон тажрибасига мурожаат қилинди. Шу туфайли барча демократик мамлакатларда ҳокимиятни ташкил қилишда қўлланилиб келаётган принцип – давлат ҳокимияти тизими, қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятининг бўлиниш принципи Конституцияда мустаҳкамланди (11-модда).
Шунга асосан қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятини амалга оширувчи органларнинг ваколатлари аниқ тарзда белгиланди. Уларнинг мустақиллигини таъминловчи, бир-бирини тийиб туришини мустаҳкамловчи нормалар киритилди.

Download 69.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling