Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши режа: Конституциянинг яратилишига бўлган зарурат


Download 69.4 Kb.
bet10/11
Sana24.04.2023
Hajmi69.4 Kb.
#1393815
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-Mavzu kons 1.1

Ёдда тутинг!

2014 йил 16 апрелда қабул қилинган Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 32, 78, 93, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.



Конституциянинг 32-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, жамоатчилик назорати фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этишларининг бир кўриниши сифатида эътироф этилди.
Конституциянинг 78-моддасига киритилган қўшимчага кўра, парламент палаталарининг қўшма ваколатларига парламент назоратини олиб бориш ваколати киритилди.
Конституциянинг 93-модда биринчи қисмининг 7-банди янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. 93-модда биринчи қисмининг 8-бандига киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини ўзи мустақил эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан тузади ва тугатади.
93-модда биринчи қисмининг 10-бандига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш билан боғлиқ қўшимча киртилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни у истеъфога чиққанда,Бош вазирга нисбатан билдирилган ишончсизлик вотуми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан қабул қилинганда ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда лавозимидан озод қилади.
93-модда биринчи қисмининг 16-банди янга таҳрирда баён этилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти республика давлат бошқаруви органларининг ва ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини улар қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқ бўлган ҳолларда тўхтатади, бекор қилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли. 93-модда биринчи қисмининг 24-бандига киритилган ўзгартишга кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини тузиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколати доирасидан чиқариб ташланди.
Конституциянинг 98-моддаси янги таҳрирда баён этилди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари соҳаларга ажратилган ҳолда мустаҳкамлабқўйилди. 103-модда вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботларни тақдим этиши, улар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли қарорларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ иккинчи қисм билан тўлдирилди.117-моддага қўшимчалар киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига конституциявий орган мақоми берилди.
Конституцияга ўзгартиш киритишга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ўзгартиш киритишнинг усули ҳам айни конституцияда белгилаб қўйилади14. Конституция асосий қонун бўлганлиги учун, унга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш алоҳида тартибда амалга оширилиши Конституциянинг ўзида белгилаб қўйилган.
Конституциянинг олтинчи бўлими “Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби” деб номланган ва у икки (127, 128-моддалар) моддадан иборат.127-моддага биноан Конституцияга ўзгартириш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овоз билан қабул қилинган қонун асосида ёки референдум орқали киритилади. Олий Мажлисда оддий қонунларга ўзгартириш киритиш учун оддий кўпчилик овоз бўлиши талаб қилинган бўлса, Конституцияга ўзгартириш киритиш учун камида учдан икки қисм депутатлар ва сенаторлар ёқлаб овоз бериши керак.
Шу кунга қадар конституцияга ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 14 та қонун қабул қилинган. Шундай экан расман бош Қомусимизга 14 марта ўзгартириш киритилган ҳисобланади. Лекин ҳар бир қонун доирасида бир ёки
ундан ортиқ нормага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Агар ҳар бир нормани ҳисобласак, унда жами 68 та нормага тузатиш, ўзгартириш ва қўшимча киритилган.
Конституциямизнинг 128-моддаси ўзгартириш киритиш тартибини кенгроқ мустаҳкамлаган, унга асосан, Конституцияга ўзгартириш таклифи Олий Мажлисга киритилгандан сўнг, 6 ой мобайнида ўзгартириш киритиш ҳақидаги таклиф кенг муҳокама қилиниб, сўнг қарор қабул қилиниши мумкин. Агар Олий Мажлис ўзгартириш киритиш таклифини рад этса, бундай таклиф бир йил муддатдан сўнг қайта кириитилиши мумкин.
Назорат учун саволлар:



Download 69.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling