Мавзу: Ўзбекистон Республикаси ўрмонлари. Ўрмон фонди


Download 11.22 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi11.22 Kb.
#1576428
Bog'liq
1 Узбекистон Республикаси урмон фонди

Мавзу: Ўзбекистон Республикаси ўрмонлари. Ўрмон фонди.

Марказий Осиёнинг тоғли ҳудуди 58 млн гектар майдонни эгаллайди. Ўзбекистон тоғ ўрмон фонди ерлари 1337 минг гектарни ташкил қилади. Шундан 280.3 минг гектар майдони ўрмон билан қопланган майдон ҳисобланади.

  • Марказий Осиёнинг тоғли ҳудуди 58 млн гектар майдонни эгаллайди. Ўзбекистон тоғ ўрмон фонди ерлари 1337 минг гектарни ташкил қилади. Шундан 280.3 минг гектар майдони ўрмон билан қопланган майдон ҳисобланади.
  • Бу ерлар катта ўрмон бойлигига эга. Тоғ ёнбағирларида жойлашган бу ўрмонлар сув заҳираларини асрашда ва тупроқни эрозиядан ҳимоялашда муҳим ўрин тутади.

Ўсимликлар борлиги туфайли оқим сувлари тупроқ ичига сизиб киради, эрозия ва сел жараёнлари олди олинади. Ўрмон остидаги ўрмон тўшамаси ва чиринди қатлами тупроқ юзасидан оқиб келадиган катта қисмини ушлаб қолади. Дарахтзорлар эса қорларни тўплаган ҳолда, нишабликларда намни бир хил меъёрда тақсимланишини ҳамда суғориладиган ерларга сувнинг етиб боришини таъминлайди.

  • Ўсимликлар борлиги туфайли оқим сувлари тупроқ ичига сизиб киради, эрозия ва сел жараёнлари олди олинади. Ўрмон остидаги ўрмон тўшамаси ва чиринди қатлами тупроқ юзасидан оқиб келадиган катта қисмини ушлаб қолади. Дарахтзорлар эса қорларни тўплаган ҳолда, нишабликларда намни бир хил меъёрда тақсимланишини ҳамда суғориладиган ерларга сувнинг етиб боришини таъминлайди.

Ўзбекистондаги тоғ ўрмонлари ўзининг хусусиятига кўра 2 га ажратилади:

  • Ўзбекистондаги тоғ ўрмонлари ўзининг хусусиятига кўра 2 га ажратилади:
  • Пастки тоғга денгиз сатҳидан 1200-2000 метргача бўлган ерлар киради. Бу ер юқори адир билан туташган бўлиб, узоқ вақт кўкариб турадиган эфемерларнинг кўплиги билан характерланади. Эфемерлар жуда кам бўлиб, чала бута, бута ва дарахтлар тагида ўсади. Дарахтлар жуда сийрак, чунки уларга одамларнинг таъсири катта бўлган.

Юқори тоғга денгиз сатҳидан 2000 метрдан 2700 - 3200 метр баландликгача бўлган жойлар киради. Бу ерда ўсувчи ўсимлик қопламининг асосий қисмини арчазорлар ва ёввойи мевали дарахтлар, буталар ташкил қилади. Бу жойнинг рельефи нотекис. Бу ерлар катта тошлар билан қопланган тик қияликлар, катта-катта сой ва жарликлардан иборат.

  • Юқори тоғга денгиз сатҳидан 2000 метрдан 2700 - 3200 метр баландликгача бўлган жойлар киради. Бу ерда ўсувчи ўсимлик қопламининг асосий қисмини арчазорлар ва ёввойи мевали дарахтлар, буталар ташкил қилади. Бу жойнинг рельефи нотекис. Бу ерлар катта тошлар билан қопланган тик қияликлар, катта-катта сой ва жарликлардан иборат.

Ўзбекистон ўрмонлари ўрмон ҳосил қилувчи энг асосий дарахт турлари бўйича қуйидаги 4 та типга гуруҳлаш мумкин: арчазорлар, ёнғоқзорлар, пистазорлар ва тоғ тўқай ўрмонлари.

  • Ўзбекистон ўрмонлари ўрмон ҳосил қилувчи энг асосий дарахт турлари бўйича қуйидаги 4 та типга гуруҳлаш мумкин: арчазорлар, ёнғоқзорлар, пистазорлар ва тоғ тўқай ўрмонлари.
  • Ўрмон билан қопланган тоғ ўрмонларини асосан нинабаргли дарахтлар ташкил этади ва уларнинг кўп қисми арчазорлардан иборатдир.

Арчазорлар майдони Марказий Осиёда қарийиб 633 минг, жумладан Ўзбекистонда 190 минг га тенг.

  • Арчазорлар майдони Марказий Осиёда қарийиб 633 минг, жумладан Ўзбекистонда 190 минг га тенг.
  • Арчазорлардан кейин эгаллаган майдони бўйича (86,6 минг га) иккинчи ўринда хандон писта ўрмонлари кенг тарқалган. Бодомзорлар майдони 9,9 минг гектар ва ундан камроқ майдонларда ёнғоқ ва олма ўсади. Дўлана, заранг, тоғолча каркас ва бошқа дарахт турлари тоғ ўрмонларининг 0,1-0,6% ташкил этади. Тоғ ўрмонларида бутасимон ўсимликлар нисбатан кам майдонини эгаллайди.

Шимолий Тян-Шан тоғ тизмаларида арча дарахти билан бирга: Тян-Шан ва Туркистон қайини, тол, кавказ каркаси (Celtis сaucasica), четан. Семенов ва Туркистон заранги (Acer turkestanica, A. Semonovii), қора терак (Populas nigra) ва бошқа турлар ўсади. Ғарбий Тян-Шанда арча билан ҳамкорликда кўпинча форс ва Тян-Шан четани, ўрмон олмаси, дўлана,бодом турлари, Семенов заранги ва хандон писта учрайди.

  • Шимолий Тян-Шан тоғ тизмаларида арча дарахти билан бирга: Тян-Шан ва Туркистон қайини, тол, кавказ каркаси (Celtis сaucasica), четан. Семенов ва Туркистон заранги (Acer turkestanica, A. Semonovii), қора терак (Populas nigra) ва бошқа турлар ўсади. Ғарбий Тян-Шанда арча билан ҳамкорликда кўпинча форс ва Тян-Шан четани, ўрмон олмаси, дўлана,бодом турлари, Семенов заранги ва хандон писта учрайди.

Япроқ баргли тоғ ўрмонлари ўз таркиби билан мезофит ва ксерофит гуруҳларга бўлинади.

  • Япроқ баргли тоғ ўрмонлари ўз таркиби билан мезофит ва ксерофит гуруҳларга бўлинади.
  • Булар орасида биринчи ўринда ёнғоқзор ўрмонлар ва уларга қўшилиб олма, заранг, олча, дўлана, шилви бошқа турлар туради.
  • Ксерофит ўрмонлар хандон писта, бодомдан ва буталардан чилон жийда, наъматак, юлғун, тотим ва бошқалардан шаклланган.

Марказий Осиё япроқ баргли тоғ ўрмонларининг характерли томони шундан иборатки, буларнинг таркибида мевали дарахтлар ва буталар кўп учрайди. Булар 164.7 минг гектарни ташкил қилади. Айрим турлари (грек ёнғоғи, ёввойи олма, олча ва бошқалар) хар хил навларннинг кўплиги билан фарқ қилади ва мевали турларнинг бой генофондини ташкил этади.

  • Марказий Осиё япроқ баргли тоғ ўрмонларининг характерли томони шундан иборатки, буларнинг таркибида мевали дарахтлар ва буталар кўп учрайди. Булар 164.7 минг гектарни ташкил қилади. Айрим турлари (грек ёнғоғи, ёввойи олма, олча ва бошқалар) хар хил навларннинг кўплиги билан фарқ қилади ва мевали турларнинг бой генофондини ташкил этади.

Download 11.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling