Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолияти


ДТМнинг хуқуқлари ва жавобгарлиги


Download 0.69 Mb.
bet4/5
Sana22.12.2022
Hajmi0.69 Mb.
#1041522
1   2   3   4   5
Bog'liq
Содиқова Мухаббатхон

3. ДТМнинг хуқуқлари ва жавобгарлиги
Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга4:

  • Марказга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун вазирликлар, идоралар, таълим муассасаларидан зарур маълумотлар ва материалларни олиш;

  • таълим муассасалари раҳбарлари томонидан таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа қарорларнинг амал қилишини ўз ваколатлари доирасида тўхтатиб қўйиш;

  • таълим муассасаларида таълим ҳамда ўқувчилар ва талабаларни ўқитиш сифатини, таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларининг мувофиқлигини белгиланган тартибда текшириш;

  • шартнома асосида илмий-методик ва ахборот консалтинг хизматлари кўрсатиш;

  • Марказга юкланган вазифаларни ҳал этиш учун олимлар, етакчи педагог-мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб этиш, шунингдек ихтисослаштирилган, мақсадли ва вақтинчалик илмий-тадқиқот гуруҳлари ва ижодий гуруҳлар ташкил этиш;

  • ўз ваколатлари доирасида вазирликлар ва идоралар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш;

  • таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати муаммолари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва йиғлишлар ишида иштирок этиш, шунингдек давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларда қатнашиш.

Марказ абитуриентларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган ўқув юртларига сифатли қабул қилиниши таъминланиши, мутахассисларни, таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини тайёрлаш сифати, республика таълим муассасаларида якуний тестлар ва рейтинг баҳоларининг холисоналиги назорат қилиниши учун жавоб беради.
Марказ ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажариш мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир5.
Марказ, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан бирга қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Марказ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Марказ ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


Хулоса
Мустақиллик йилларидан бошлаб мамлакатимизда ёшларга уларнинг таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб келинмоқда. Хусусан, бугунги кунда ёшларни республика олий ўқув юртларида ўқишга танлашда ягона давлат сиёсатини ўтказиш, жамиятнинг интеллектуал қувватини ошириш учун зарур шарт-шароитларини яратиш ҳамда ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш хам энг устувор вазифалардан бири саналади. Бунинг учун барча зарур қарор, қонун ва фармойишлар ишлаб чиқилмоқда. Бунинг исботи ўлароқ, Вазирлар Махкамаси ҳузурида Давлат тест марказининг тузилганини келтиришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази-таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олишга оид давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш хамдатест синовлари ўтказиш тартибига риоя этилиши устидан назорат қилиш учун жавоб берадиган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling