Мавзу: Ўзбекистоннинг ўсимлик ва ҳайвонот олами Мақсад
Download 18.94 Kb.
|
8-лаборатория
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиҳозлар
- 1-топшириқ.
- Тоғ минтақаси Чўл минтақаси
8-лаборатория Мавзу: Ўзбекистоннинг ўсимлик ва ҳайвонот олами Мақсад: Ўзбекистоннинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини минтақалар бўйича тарқалиши ва биологик хилма-хиллигинини ўрганиш. Жиҳозлар: Ўзбекистон Республикаси экологик харитаси, табиий харита, маъруза матни. Қисқача назарий материаллар: Ўзбекистоннинг турли қисмларида қуёшдан келадиган йиллик ялпи радиация миқдори турлича, шимолида 140 ккал/см2 дан, жанубида 160 ккал/см2 гача ўзгаради. Бу эса, ҳаво ҳароратнинг, намликнинг нотекис тақсимланишига ва ҳар бир иқлим минтақаси доирасида ўзига хос табиат зоналарининг таркиб топишига олиб келади. Ўзбекистон ҳудуди иккита иқлим минтақасида – мўътадил минтақанинг жануби билан субтропик минтақанинг шимолий чекка қурғоқчил қисмида жойлашган. Мўътадил иқлим минтақасида чўллар зонаси, субтропик минтақада эса субтропик чўллар зонаси таркиб топган. Мўътадил иқлим минтақасида Устюрт платоси, Амударё этаги шимоли, субтропик минтақага Қуйи Амударё дельтанинг Қизилқум ва Қуйи Зарафшон текисликлари, Қашқадарё этагидаги текисликлар киради. Ўзбекистонда асосан қумли, гилли, тошли чўллар тарқалган. Чўлларда ёзги ҳароратнинг юқорилиги, ёғин миқдорининг камлиги сабабли, оқар сувлар шаклланмайди. Лекин, Ўзбекистондаги шимолий чўллар билан жанубий чўллар табиатида каттагина тафовутлар ҳам мавжуд. Бу тафовутлар йилнинг илиқ ва совуқ даврларида кўзга яққол ташланади. Шимолий чўлларда қиш қаттиқ бўлиб, узоқ давом этади, совуқли кунлар кўпроқ бўлади ва қор қоплами узоқроқ ётади. Ёзи анча қисқа, жуда ҳам иссиқ эмас, ёғин-сочин миқдори ўсимликларни ривожланиши учун етмаса ҳам йил давомида деярли бир текис тақсимланади. Субтропик минтақаси чўллари қишини юмшоқлиги, қор қопламининг узоқ ётмаслиги, совуқ кунларнинг илиқ кунлар билан алмашиб туриши ва ўсимликларнинг вегетацияси қишда ҳам давом этиши билан шимолий мўътадил минтақа чўлларидан фарқ қилади. Ёғин-сочиннинг 70-90 % қиш ва баҳор ойларига тўғри келади. Табиат зоналарининг географик кенглик бўйлаб жойлашиш қонунияти тоғли ўлкаларга тўғри келмайди. Тоғларда ҳарорат ва намлик миқдорининг пастдан юқорига томон ўзгариб бориши сабабли табиат ҳам шу йўналишда ўзгаради, яъни баландлик минтақаланиши рўй беради. Ўзбекистон тоғларининг этаги чўлларга бориб тақалгани учун баландлик минтақалари чўлдан бошланади ва юқорида баланд қор-музликларгача алмашинади. Ўзбекистон тоғларида текисликка хос иқлимнинг баъзи бир хусусиятлари – континенталлик, йиллик ва суткалик ҳарорат амплитудасининг катталиги, ҳавонинг қуруқлиги каби хусусиятлари сақланиб қолади, бироқ тоғларда бу иқлимий хусусиятлар кескинлиги камаяди. Тоғли ўлкаларда булутли кунларнинг кўп бўлиши, қорнинг узоқ ётиши, ёғин миқдорининг кўплиги, ҳаво ҳароратининг пастроқ бўлиши, тоғ-водий, ёнбағир шамолларининг эсиши ҳам хосдир. Умуман тоғли рельеф, яъни тоғ тизмаларининг мутлақ баландлиги, Қуёшга нисбатан қандай туриши, ҳаво оқимларига рельефнинг таъсири, тоғ оралиғида водий, ботиқ, платоларнинг бўлиши турли хил ландшафтлар пайдо бўлишига шубҳасиз таъсир этади. Бу эса ўз навбатида тоғларда баландлик минтақаларининг шаклланишига таъсир этади. Умуман ёнбағир бўйлаб 100 метр кўтарилганда ҳаво ҳарорати ўрта ҳисобда -0,6 С га пасаяди. 1-топшириқ. Ўзбекистон ҳудуди (минтақалари)да тарқалган ўсимлик ва ҳайвон турларини биологик хилма-хиллигини ўрганинг. 2-топшириқ: Тоғ ва чўл минтақаси ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларини жадвалга қайд қилинг.
Download 18.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling