Мавзу Зилзила ва унинг иншоотларга таъсири


Download 449.35 Kb.
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi449.35 Kb.
#1582005
1   2   3   4   5   6
М= Лг (А/Ао ), бу ерда А, Ао – мос ҳолда эпицентрдан Л масофада турувчи жойда зилзила бўлган ва бўлмаган вақтлардаги максимал амплитудалар.
Агар зилзила магнитудаси гипоцентрдаги нисбий кучни характерласа, интенсивлиги (балл) И ер сиртидаги зилзила кучини характерлайди. Улар орасидаги муносабат эмперик формула билан аниқланади:
Ио = 1,5 М - 3,5 Лг Ҳ+3, бу ерда Н-гипоцентр чуқурлиги, км. Чуқурликнинг камайиши билан зилзила интенсивлиги орта боради.
Зилзила вақтида ер ҳаракати тўлқин характерида бўлади. Тўлқиннинг 3 тури мавжуд: бирламчи (бўйлама) - Р, иккиламчи (кўндаланг) - С ва сирт тўлқинлари. Тўлқинларнинг тарқлиш тезлиги грунтларнинг хоссасига боглиқ бўлади. Бўйлама тўлқинларнинг тезлиги 8 км/с гача, кўндаланг тўлқинларнинг тезлиги 4,5 км/с гача етади. Сирт тўлқинлар бўйлама ва кўндаланг тўлқинларнинг чегарасида улардан пайдо бўлади; тезлиги 0,2-5,6 км/с ни ташкил этади.
Зилзила интенсивлигини баҳолаш
Зилзила интенсивлиги масаласи илгаридан мутахассисларни қизиқтириб келган. Зилзилани турларга ажратишга доир қизиқарли материаллар ХВИИИ асрдан бошлаб бизгача етиб келган. 1983 йилда 10 балли (Росси-Ферел), 1900 йилда 7 балли (Омори) шкалалар тузилган. Такомиллаштирилган ушбу шкала ҳозир ҳам Японияда қўлланмоқда.
Дунеда энг кўп тарқалган шкала 12 балли шкаладир (Меркалли-Конкани-Зиверг). Ушбу баҳолаш усулида зилзилани изоҳли ва миқдорий параметрлар орқали характерлайдилар. 12 балли шкала Халқаро сейсмологлар ассосиацияси томонидан 1957 йилда маъқулланган. 1931 йилдан бери АҚШ да Меркаллининг модификациялашган (ММ) шкаласидан фойдаланадилар.
МДҲ га кирган мамлакатларда Москва Ер физикаси институти (ЕФИ) томонидан тавсия этилган 12 балли шкаладан фойдаланадилар. Бу шкаланинг 6-9 балли қисми қурувчилар учун муҳим амалий аҳамиятга эга ҳисобланади. Ушбу шкалада зилзила кучини ҳарактерлаш учун инструментал аниқлаш ишлари ўтказилади ва изоҳли курсаткичлари келтирилади. Изоҳли курсаткичлар 3 бўлимдан ташкил топган: бино ва иншоотлар; грунтдаги қолдиқ ҳолатлар ҳамда грунт ва сирт сувларининг тартиблари; бошқа белгилар. Ушбу изоҳли курсаткичлар бўлимлари ўртасида мос тушмаслик ҳолатлари учраб қолса, унда биринчи белги ҳисобланган бино ва иншоотлар асосий белги сифатида қабул қилинади, чунки бу шкаланинг асосини шу бино ва иншоотларнинг шикастланиш даражаси ташкил этади.
Ушбу шкалани такомиллаштириш устида тадқиқотчилар айни вақтда изланишларни давом эттирмоқдалар. Москва Ер физикаси институти шкаласини такомиллаштириш, айниқса, унинг изоҳлаш қисмига аҳамият бериш биноларнинг янги конструктив ечимларини яратиш учун зарур ҳисобланади. Шунингдек, сейсмик районларда қуриладиган иншоотларга антисейсмик кучайтириш тадбирлари қўлланилади. Бу ҳам бошқа шкалаларда ҳисобга олинмаган. Хитойда шунга ўхшаш 12 балли шкаладан 1956 йилдан бери фойдаланиб келинмоқда.
Сейсмик интенсивликнинг барча шкалалари зилзила кучини ифодалайдиган бир неча белгиларни ўзида мужассам этган. Бино ва иншоотларнинг шикастланиш даражаси шкалаларнинг бош белгиси ҳисобланади. Шкалалар зилзила оқибатларини обдон ифодалаш даражаси билан ўзаро фарқ қилади ва турли мамлакатлардаги иморатларнинг ўзига хос қурилиши сингари хусусиятларни акс эттиради. Бундан ташқари, грунтдаги қолдиқ ҳолатлар, ер ости сувларининг ўзгариш тартиблари, тўлқиннинг сезилиши ва бошқалар каби белгилар ҳам шкалаларга киритилган.
Ер физикаси институти томонидан тавсия этилган шкаладан мамлакатимизда фойдаланаетганлигимиз учун бу шкала тўгрисида баъзи бир маълумотларни кенгроқ келтирамиз. ЕФИ шкаласи зилзила кучига баҳо беришда ҳам миқдорий, ҳам изоҳли курсаткичлардан фойдаланишни назарда тутади. Зилзила кучига миқдорий баҳо беришда С.В.Медведев ихтиро қилган СБМ сейсмометридан фойдаланилади. Сейсмометр маятнигининг силжишига (Х0) қараб зилзила кучи аниқланади.
Таъкидлаш жойизки, бошқа шкалалардан фарқли ўлароқ, ЕФИ шкаласи зилзила таъсиридан бино ва иншоотлар шикастланишини ифода этиш масаласини икки гуруҳга бўлиб ўрганади: шикастланиш даражаси ва зилзила вақтида шикаст олган бинолар миқдори. Шикастланиш даражаси бўйича бинолар 4 тойифага бўлинадилар: енгил шикастланиш, кўпроқ шикастланиш, бузилиш (синиш) ва қулаш (йиқилиш). Биноларнинг шикастланиш миқдори бўйича 3 тойифага бўлинадилар: кўпчилиги (70 % атрофида), анчаси (50 % атрофида) ва айримлари (10 % атрофида).

Download 449.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling