Мавзу Зилзила ва унинг иншоотларга таъсири


Сейсмик шкаланинг иловаси


Download 449.35 Kb.
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi449.35 Kb.
#1582005
1   2   3   4   5   6
Сейсмик шкаланинг иловасида қуйидаги изоҳли курсаткичлар келтирилган.
Бино ва иншоотларнинг ҳолати
1- 4 балл. Шикастланиш йўқ.

  1. балл. Пол ва перегородкаларнинг енгил гижирлаши, шишанинг шиққилаши, оҳакнинг тушиши, очиқ эшик ва деразаларнинг ҳаракатланиши, баъзи биноларда енгил шикастланишнинг учраши.

  2. балл. Кўпчилик биноларда енгил шикастланиш, А ва Б гуруҳлардаги баъзи биноларда анча шикастланиш.

  3. балл. А гуруҳдаги кўпчилик биноларда анча шикастланиш ва баъзиларида бузилиш. Б гуруҳдаги кўпчилик биноларда енгил шикастланиш ва кўпчилигида анча бузилиш. В гуруҳдаги кўпчилик биноларда енгил шикастланиш ва баъзиларида кўп шикастланиш. Йўлларнинг баъзи жойларида ериқларнинг ҳосил бўлиши, катта қияликларда баъзан кўчишнинг кузатилиши, қувурлар туташ жойларини узилиш мумкинлиги.

  4. балл. А гуруҳдаги кўпчилик биноларда бузилиш ва баъзида қулаш кузатилади. Б гуруҳдаги кўпчилик биноларда анча шикастланиш, баъзиларида бузилиш рўй беради. В гуруҳдаги кўпчилик биноларда енгил шикастланиш ва анчасида кўп шикастланиш бўлади. Баъзан қияликларда кўчиш, қувурларнинг туташ жойларида узилиш содир бўлади, едгорликлар силжийди, гишт деворлар қулайди.

  5. балл. А гуруҳга кирувчи кўпчилик бинолари қулайди. Б гуруҳнинг кўпчилик бинолари эса анча шикастланади ва баъзилари қулайди. В гуруҳ биноларнинг кўпчилигида шикастланиш ва баъзиларида бузилиш содир бўлади. Йўлларда кўплаб ериқлар содир бўлади, темир йўл рельслари эгилади, анчагина қувурлар узилади ва бузилиб кетади, едгорликлар қулаб тушади, миноралар бузилади.

  6. балл. Б гуруҳга кирувчи кўпчилик бинолар қулайди. В гуруҳдаги кўпчилик бинолар бузилади ва баъзилари қулаб кетади. Йўлларда жуда кўплаб ериқлар содир бўлади, темир йўл рельслари маҳаллий эгилишга учрайди, қувурлар узилади ва бузилиб кетади, едгорликлар, миноралар, тутун қувурлари қулаб тушади.

  7. балл. Бинолар умуман бузилади, қувурлар фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга тушади, темир йўл рельслари катта узунликларда қийшайиб кетади.

  8. балл. Бино ва иншоотлар умуман бузилиб бўлади.

Ушбу шкала иловасида шунингдек, грунтдаги қолдиқ ҳолатлар, ер ости ва ер усти сувлари тартибларининг ўзгариши (2) ва бошқа белгилар (3) бўйича ҳам ҳар бир балл учун тегишли бўлган хусусиятлар баен этилган. Бундай маълумотларни А.И.Мартемьяновнинг китобидан /2/ олиш мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, шкаланинг изоҳли белгилари ҳамма вақт ҳам инструментал текшириш натижаларига мос тушавермаслиги мумкин. Шкаланинг ҳар иккала қисми бир-бирини фақат тўлдириши мумкин. Зилзилани текширувчи асбоблардан кўра уни гувоҳи бўлган одамлар анча кўп бўлганлиги сабабли, гувоҳлар ичида анкеталар ердамида сўров ўтказиш катта аҳамиятга эга. Анкетага қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: зилзила гувоҳи бўлган кишилар тўгрисида маълумотлар (яшаш манзили, зилзила вақтида турган жойи ва машугул бўлган иши), бинонинг қисқача характеристикаси (конструкцияси, қурилиш тизими, қаватлар сони, бош режада жойлашиш тартиби), зилзилани шахсан сезганлиги, ҳайвонлар ва теварак атрофдаги нарсаларнинг ҳолати, у кузатган биноларнинг шикастланиши.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, анкета сўровлари ўтказишнинг самарадорлиги 8 балли зилзилагача бўлган ҳолатларгача яхши натижалар беради. Ундан кейин эса зилзила кишиларга огир психологик таъсир этганлиги сабабли ишончли натижаларга эришиб бўлмайди. Одамларнинг сезиши ва улар томонидан кузатилган теварак атрофдаги нарсаларнинг ҳолати бўйича зилзила интенсивлигини баҳолашга доир баъзи маълумотлар жадвал кўринишида А.И.Мартемьяновнинг китобида /2/ келтирилган.

Download 449.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling