Акустиканинг асослари, эшитиш биофизикаси


Download 58.92 Kb.
bet1/2
Sana13.01.2023
Hajmi58.92 Kb.
#1091870
  1   2
Bog'liq
7 маруза


7-Маoруза
Мавзу: “Акустиканинг асослари, эшитиш биофизикаси"

Мавзу режаси:
1 Товуш табиати. физикавий характеристикалари
2. Эшитув сезгисининг характеристикалари. Аудиометрия.
3. Эшитиш аппарати тузилишининг физикавий асослари.
4. Товушнинг клиник аҳамияти
5. Ултpатовуш ва унинг медицинада қўлланилиши

Маъруза мазмуни.


Тор маънода акустика бу товуш ҳақида яъни одам қулоғи қабул қила оладиган (16 Гц дан 20 000 Гц гача) газлар, суюқлик ва қаттиқ жисмлардаги эластик тебранишлар жисмлардаги эластик тебранишлар ва тўлқинлар ҳақидаги маoлумотдир.
Баҳолашда акустик тушунчаларнинг муҳимлигини, шу билан бирга унинг медицинадаги татбиқларини назарда тутиб, айрим масалаларини махсус кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Одамнинг нормал қулоғи етарлича кенг диагозондаги товуш интенсивликларини қабул қилади: Масалан, 1 кГц частотада, I0=10-12 Вт/м2 ёки Р0 = 210-5 Па (эшитиш бўсаьаси) дан то Imax= 10 Вт/м2 ёки Рmax=60 Па (оғриқ сезиш бўсағаси) гача бўлган товуш интенсивликларини қабул қила олади. Бу интенсивликларнинг нисбати 1013 га тенг, Шу сабабли товуш интенсивликларини характерлашда логарифмик шкалалардан фойдаланиш қулайдир. Товуш интенсивлиги даражаларининг шкаласи қуйидаги кўринишда тузилади: I0 нинг қийматини шкаланинг бошланьич даражаси қилиб, бошiқа ъар қандай I интенсивликни эса I0 га нисбатининг ўнли логарифми орқали ифодаланади:
LБ =lg(I/I0 ) (1)
Товуш босими учун эса
LБ = 2lg (Р/Р0).
Юқоридаги ифодаларни уларга мос бўлган децибелларда ифодалаб, қуйидаги кўринишда ёзамиз:
LДБ =10 lg(I/I0) ва LДБ = 20 lg (Р/Р1) (2)
Қуйидаги талаблар бажарилганда одам товушни сезади:
1) частотаси 16 Гц билан 20 000 Гц орасида муъит мавжуд бўлиши;
2) қулоқ ва товуш манбаи орасида эластик мухит мавжуд бўлиши;
З) товуш тўлиқинларининг қуввати кишида товуш сезгисининг хосил қилишга етарли бўлиши керак.
Тажрибалар хавода 0 С да товушнинг тарқалиш тезлиги 322 м/с га тенг эканлигини ва температура ортиши билан унинг ортишини кўрсатади.
Тўлқинларни тарқалиш тезлиги муъитга ва ташқи шароитга боьлиқдир.. Масалан, сувда товушнинг тарқалиш тезлиги 1450 м/с. пўлатга эса 5000 м/с.
Товуш баландлигининг обoектив баъоси товуш интенсивлиги (ёки кучи) деб аталади. Товуш интенсивлигига (I) товуш тўлқинларининг бирлик вақт ичида тўлқин тарқалиш йўналишига перпендикуляр бўлган кўндаланг кесим юзи орқали олиб ўтган энергияси билан ўлчанади.
Ву таoрифдан товуш интенсивлигининг СИ системадаги ўлчов бирлиги қўйидагича тенглиги келиб чиқади:
1 Ж / (2 м * с) = 1 Вт / м2
Тўлқинлар олиб ўтган энергия амплитуда квадратига ва частота квадратига тўьри пропорционал эканини эслаймиз. Шунинг учун товуш интенсивлиги ҳам товуш тўлқинидаги тебранишлар амплитудасининг квадратига ва частотасининг квадратига тўьри пропорционалдир.
Агар товуш манбаидан сферик тўлқинлар тарқалаётган бўлса, товуш интенсивлиги товуш манбаидан приёмникка қадар бўлган масофанинг квадратига тескари пропорционал бўлади.
Маoлумки, товушнинг баландлиги амплитуда ортиши билан кучаяди ва товуш манбаигача бўлган масофа ортиши билан камаяди Тажриба тўлқинда тебраниш амплитудасининг ўзгариши фақат товушнинг баландлигига таoсир этишини, товушнинг бошқа сифатларига эса ъеч таoсир этмаслигини кўрсатади.
Одам қулоьи жуда катта сезгирликка эга. Одам товуш сезгисини қўзьатадиган товуш тўлқинларининг энг кичик интенсивлиги эшитиш бўсаьаси деб аталади. У тебранишлар частотасига боьлиқ. Масалан, частота 2000 Гц бўлганда эшитиш бўсаьаси 2·10-12 Ж/(м2·с) га тенг. Кичик частоталарда эшитиш бўсаьаси анча катта.
Субoективлигига қарамасдан товушнинг қаттиқлигини икки манбадан чиқаётган товушнииг эшитув сезгисига кўрсатадиган таoсирларини таққослаш йўли билан миқдорий жиъатдан баъолаш мумкин.

Download 58.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling