Акустиканинг асослари, эшитиш биофизикаси
Турлича характерли товушлар тўьрисида маoлум бир фикрга эга бўлиш учун уларнинг физик характеристикаларини келтирамиз
Download 58.92 Kb.
|
1 2
Bog'liq7 маруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Товушнинг таoминий характери Товуш интенсивлиги, Вт/м 2
- Эшитув бўсаьаси 10 -12
- 0,000064 0,0002 10 20 Шивирлаш
- Гаплашиш: секин нормал қаттиқ 10 -6
- Оьриқ сезиш бўсаьасида 10 64 130
- Эшитув физикасини кўриб чиқиш учун бутун эшитув системасидан ташки. ўрта ва кичик қулоқни ажратамиз. Ташқи қулоқ қулоқ супрасидан ва ташқи эшитиш йўлидан иборат.
Турлича характерли товушлар тўьрисида маoлум бир фикрга эга бўлиш учун уларнинг физик характеристикаларини келтирамиз.
Бемор одам аудиограммасини нормал эшитув сезгиси бўсаьасининг эгри чизиьи билан солиштирма эшитув аoзолари касалликларига диагноз қуйишга ёрдам беради. Эшитув системаси товуш тўлқинларини қабул қилувчи приёмникни бевосита бош мия билан боьлайди. Кибернетика тушунчаларини қўлланиб, эшитув системаси қабул қилади, қайтадан ишлайди ва маoлумотни узатади деб айтиш мумкин. Эшитув физикасини кўриб чиқиш учун бутун эшитув системасидан ташки. ўрта ва кичик қулоқни ажратамиз. Ташқи қулоқ қулоқ супрасидан ва ташқи эшитиш йўлидан иборат. Одамда қулоқ супраси эшитувни таoминлашда жиддий рол ўйнамайди. У сагитал текислик буйича жойлашган ъолда, уни товуш манбаига томон йўналтиришига имкон беради. Бунинг маoносини тушунтирайлик. Товуш манбаида қулоқ супрасига тушади. Манбанинг вертикал тезликдаги жойлашишига қараб, товуш тўлқинлари қулоқ супрасида, унинг специфик тузилишига боьлиқ ъолда турлича дифракцияланади. Бу эса эшитиш йўлига тушаётган товуш тўлқинлари спектрал таркибини турлича ўзгартиришга олиб келади. Одам тажриба туфайли товуш манбаи томон ўз йўналишини ўзгартирса товуш тўлқинларининг спектри ўзгаришини ъис қиладиган бўлди Иккита товуш қабул қилиш системасига (қулоқларга) эга бўлган одамлар ва ъайвонлар товуш манбаига томон йўналиш горизонтал текисликдаги ҳам (бинаурал эффект) ўзгартиришга қодирдир. Бунинг сабаби шундаки, товуш манбадан қулоқларгача турлича масофани босиб ўтгани учун ўнг ва чап қулоқлар супрасига тушаетган тўлқинлар орасида фазолар фарқи пайдо бўлади. Агар товуш манбаи одамнинг юз рўпарасида турган бўлса, унда =0, ∆=0 бўлади, агар товуш манбаи қулоқ супрасининг бир томони қаршисида жойлашган бўлса у ъолда иккинчи қулоқ супрасига товуш кечикиб етиб келади. Тахминан товуш тўлқини босиб ўтган йўллар айирмаси иккала қулоқ супралари орасидаги масофага тенг. Фазолар фарқи ∆ ни =0,15 м ва =1кГц қийматларида ъисоблаш мумкин. У тахминан 1800 га тенг. Горизонтал текисликда товуш манбаи томон турли йўналишларга қўлоқ супрасига келаётган товушларнинг (йўллар айирмаси =0,15 м, частота =1кГц бўлганда) 00 дан 1800 гача бўлган фазалар фарқи мос келади. Нормал эшитиш қобилиятига эга бўлган одам, товуш манбаига нисбатан қулоқ супрасининг бурилишини 30 гача аниқликда сеза олади, бунда фазалар фарқи эса 60 га мос келади. Шу сабабли айрим одамлар фазалар фарқи 60 гача ўзгарадиган товушларни фарқлаш қобилиятига эга. Бинаурал эффектга фазалар фарқидан ташқари турли хил қулоқларга тушаётган товуш интенсивлигининг турлича бўлиши ва яна қулоқларнинг бирига бош томонидан “акустик соя” ъосил бўлиши имконият яратади. Товуш тўлқини ташқи эшитиш йўли орқали ўтади ва ноьора пардадан қисман қайтади. Тушаётган ва қайтаётган тўлқинларнинг интерференцияси натижасида акустик резонанс юз бериши мумкин. Бу ъол тўлқин узунлиги ташқи товуш йўли узунлигидан турт марта катта бўлганда юз беради. Одам қулоьида эшитиш йўли узунлиги тахминан 2,3 см; демак, акустик резонанс частота бўлганда вужудга келади. Ўрта қулоқнинг энг муъим қисмларидан бири ноьора парда ва эшитиш суякчалари: больача, сандонча, ўзанги ва уларга мускуллар, пайлар ва боьловчилар ъисобланади. Суякчалар механик тебранишларни ташқи қулоқ ъаво муъитидан ички қулоқ суюқлик муъитига узатилишини амалга оширади. Ички қулоқ суюқлик муъитининг тўлқин қаршилиги тахминан сувнинг тўлқин қаршилигига тенг. Товуш тўлқинларининг ъаводан тўьридан – тўьри сувга ўтишида тутаётган тўлқин интенсивликларининг фақат 0,122% игина сувга узатилади. Бу жуда оз албатта. Шунинг учун ўрта қулоқнинг вазифаси ички қулоққа товуш интенсивлигини кўпроқ ўтказишга ёрдам қилишдан иборат. Техника тили билан айтганда, ўрта қулоқ ъавонинг ва ички қулоқ суюқлиги тўлқин қаршиликларини бир-бирига мослаштиради. Суякчаларнинг системасида больачанинг бир учи ноьора парда билан боьланган (юзи S1=64 мм2) иккинчи томони ўзанги билан ички қулоқ овал (суйри шаклдаги) тешикча билан боьланган (S2=3мм2) Ноьора пардага Р1 босим товуш тўлқини таoсир қилади, бу куч F1=Р1S1 (1) формула билан ифодаланади. Бунда ички қулоқнинг овал тешикчасига суюқлик муъитида Р2 босими ъосил қилувчи F2 куч таoсир қилади. Улар орасидаги боьланиш қуйидагича ифодаланади: F2 = Р2S2 (2) Суякчалар системаси ричаг каби ишлаб, одамда ички қулоқ томонидан кучдан 1,3 марта ютуқ беради ва буни қуйидагича ёзиш мумкин: (3) (1) ни (2) га бўлиб, (3) билан тенглаштириб, қуйидагини ъосил қиламиз: Вундан ёки логарифмик бирликларда Ўрта қулоқ ташқи товушнинг босимини ички қулоққа шундай даражада ошириб узатар экан. Ўрта қулоқнинг вазифаларидан бири товуш интенсивлиги катта бўлганда узатилаётган тебранишларни кучсизлантиришдир. Бу эса ўрта қулоқ суякчаси мускулларнинг рефлектори бўшаши туфайли амалга оширилади. Ўрта қулоқ атмосфера билан эшитиш (евстахиев) найи орқали бирлаштирилади. Ташқи ва ўрта қулоқ товуш ўтказувчи системаларга киради. Ички қулоқ товуш қабул қилувчи система хисобланади. Ички қулоқнинг асосий қисми спирал шаклида бўлган чиьаноқ бўлиб механик тебранишларни электр сигналларига айлантириб беради. Ички қулоққа чиғаноқдан ташқари эшитув функциясига тааллуқли бўлмаган вестибуляр аппарат киради. Одам чиғаноғи суяк моддасидан иборат, узунлиги 35 мм конус шаклидаги спирал бўлиб, 25 ўрамга эга, асосининг диаметри 9 мм, баландлиги тахминан 5 мм. Чиғаноқ бўйлаб учта канал ўтади. Уларни овал тешикча 8 дан бошланадиган вестибуляр зина дейилади. Иккинчи канал айлана тешик 9 дан бошланиб, у ноьора зинаси 10 дейилади. Вестибуляр ва ноьора зиналари жуда кичик тешикчали гелекотремлар 11 ёрдамида чиьаноқ гумбази соъасида бирлаштирилган. Шундай қилиб, бу икки канал бирор кўринишдаги перелимфа билан тўлдирилган ягона системани ташкил этади. Ўзангича 6 нинг тебранишлари овал тешикча 7 нинг мембранасига, ундан перелимфага узатилади ва айлана тешик мембранаси 9 ни олдинга тортиб чиқаради. Вестибуляр ва ноьора зинаси орқасидан чиьаноқ бўйлаб асосий (базиляр) мембрана 13 ўтади. Таoсирни қабул қилувчи ъужайралар эшитиш рецепторлари бўлган кортиев органи мавжуд бўлиб, чиьаноқдан яна эшитиш нерви ҳам ўтади Кортиев аoзоси (спирал аoзо) механик тебранишларни электр сигналларига айлантириб берувчи органнинг ўзидир. Асосий мембрана узунлиги тахминан 32 мм бўлиб овал тешикчадан чиьанок тепасига йўналиш бўйлаб кенгаяди ва торайиб боради (0,1 мм дан 0,5 мм гача). Асосий мембрана физика учун жуда қизикарли структура бўлиб, у частота танлаш хоссаларига эга. Бунга Гелмголц ўз диққатини қаратиб, у асосий мембранани пианинонинг созланган торлари қаторига ўхшаш тасаввур қилди. Нобел мукофати лауреати Бекеши бундай резонанс назариясининг нотўьри эканлигини кўрсатди. Бекеши ўз ишларида асосий мембрана механик уйьонишларни узатувчи бир жинсли бўлмаган узатиш линияси эканини исботлади. Асосий мембранага акустик таoсир кўрсатилса, тўлқин тарқала бошлайди. Бу тўлқинлар частотасига қараб турлича сўна бошлайди. Частота қанча кичик бўлса, унинг сўна бошлашидан олдин мембрана буйлаб овал тешикдан шунча узоқ масофага тўлқин тарқалади. Масалан. частотаси 300 Гц бўлган тўлқин сўна бошлагунга қадар овал тешикчадан тахминан 25 мм масофага тарқалади, частотаси 100 Гц бўлган тўлқин ўзининг максимумига 30 мм га яқин ораликда эришади. Ўтказилган бундай кузатишлар асосий яратилган назарияга мувофиқ қабул қилинадиган тонлар юксаклиги асосий мембрана тебранишлари максимумининг вазияти билан аниқланади. Шундай қилиб ички қулоқда аниқ бир функционал занжир мавжудлиги кузатилади, овал тешик мембранасининг тебраниши–перилимфанинг тебраниши–асосий мембрананинг мураккаб тебранишлари–сочсимон толалар ъужайрасини қитиқлаш (кортий органи рецепторлари)–электр сигналини генерация қилиш. Товуш эшитмасликнинг (карликнинг) айрим шаклларига чиьаноқ рецептор аппаратининг жароъатланиши сабаб бўлади. Бундай ъолларда чиьаноқ механик тебранишлар таoсирида электр сигналларини генерацияламайди. Бундай карларга ёрдам бериш мумкин. Бунинг учун чиьаноққа электродлар киритилади ва уларга электр сигнал бериладики, бу сигналлар механик таoсирлар туфайли ъосил бўладиган стимулга мос бўлади. Чиьаноқ асосий функциясини протезлаш (алмаштириш) мумкин. Кохлеар протезлаш бир неча мамлакатларда ишлатилиб кўрилмоқда. Айрим моддаларнинг 200 С даги тўлқин қаршиликларини келтирамиз (2 — жадвал). 2-жадвал
Товуш тўлқинини ъаводан бетонга ва сувга ўтувчанлик коэффициентини аниқлаш учун дан фойдаланамиз. (бетонга) (сувга) Ревербирация, бир томондан, фойдалидир, чунки қайтган тўлқин энергияси ъисобига қабул қилинаётган товуш кучаяди, лекин иккинчи томондан ъаддан ташқари ревербирация узоқ давом этса, нутқнинг, мусиқанинг эшитилишини анча ёмонлаштиради, чунки текстнинг ъар бир янги қисми олдингиси билан устма-уст тушади. Шу сабабли одатда бирор оптимал реверберация вақтида кўрсатиладики, бу дарсхоналар, театр ва концерт залларини ва ъоказоларни кўришда ъисобга олинади. Клиникада товуш ёрдамидаги усуллар билан текширишнинг физик асослари. Товушнииг энг асосий моъияти шундаки, у ҳам ёруьлик каби ахборот манбаи ъисобланади. Табиат товушлари, бизнинг атрофимиздаги одамларнинг гаплари, ишлаб турган машиналарнинг шовқини бизга кўп маoлумотларни беради. Товушнинг одам учун қанчалик аҳамиятга эга эканини билиш учун (вақтинча) қулоқни беркитиб, ўзингизни товуш қабул қилиш имкониятидан маърум қилиш етарлидир. Табиийки, товуш одам ички органларининг ъолати тўьрисида маoлумот берунчи манба ҳам бўлиши мумкин. Касалликни диагностика қилишнинг кенг тарқалган усулларидан бири аускултация (эшитиб кўриш) — бизни эрамиздан олдинги II асрдаёқ маoлум бўлган. Аускултация учун стетоскоп ёки фонендоскоп қулланилади. Фенондоскоп ковак капсуладан ва товушни узатадиган мембранадан иборат. Мембрана бемор танасига қуйилади, ундан чиққан иккита трубка врач қулоьига боради. Ичи ковак капсула ичидаги ъаво устунида резонанс ъодисаси вужудга келиб, товуш чиқариш кучаяди ва аускултация яхшиланади. Ўпкани аускултация қилишда нафас олиш пайтида ъосил бўлган шовқинларни касаллик учун характерли бўлган турли хириллашларни эшитиб кўрилади. Юрак тонларининг ўзгариши ва шовқинларнинг вужудга келишига қараб, юрак иш фаолиятининг ъолати ъақида фикр юритиш мумкин. Аускултациядан фойдаланиб, ошқозонда ва ичакдаги тўлқинсимон қисқаришлардаги ортиқча қўзьалишларни (перисталтикаларни ) ва она қорнидаги боланинг юрак уришларини аниқлаш мумкин. Беморни бир вақтнинг ўзида бир неча кузатувчилар иштирокида ўқув мақсадлари ва консилиум қилишда эшитиб кўриш учун микрофон, кучайтиргич, громкоговорител ва бир неча телефонлардан иборат системадан фойдаланилади. Юрак ишини диагностика қилишда аускултадия методига ўхшаш бўлган фонокардиография (ФКГ) методи қўлланилади. Бу усулнинг мазмуни, юрак тонлари ва шовқинларни график кўринишда қайд қилиш ва уларни диагностик анализ қилишдан, тушунтиришдан иборатдир. Фонокардиограммани ёзиб олиш фонокардиограф ёрдамида амалга оширилади. Фонокардиограф, микрофон, кучайтиргич, частота филтрлардан ва қайд қилувчи қурилмадан иборат. Юқорида баён этилган усулда тубдан фарқ қилувчи яна бир перкуссия усули бўлиб, бунда тананинг турли қисмларига ўриб кўришда чиқаётган товуш эшитиб кўрилади. Фараз қилайлик, бирор жисм ичида ъаво билан тўлдирилган берк соъа берилган бўлсин. Агар бу жисмда товуш тебранишлари ъосил қилинса товуш тебранишларининг маoлум бир частотасида бу берк соъадаги ъаво резонанслана бошлаб, шу берк соъа ўлчами ва туриш вазиятига мос келувчи тонни ажратади ва кўчайтиради. Одам танасини ҳам схематик кўринишда газ билан тўлдирилган (ўпка), суюқликлар (ички аoзоларда), қаттиқ жисмлар (суяклар) ъажмларининг йиьиндисидан иборат деб тасаввур этиш мумкин. Тана сирти бўйлаб уриб кўрилган табранишларнинг кенг диапозондаги частотаси ъосил бўлади. Бу диапазон оралиьидаги айрим тебранишлар етарлича тез сўнади, бошқалари, яъни ъаво бўшлиьининг хусусий частотаси билан мос келгани эса резонанс туфайли кўчайиб, эшитувчан бўлиб қолади, Тажрибали ярач перкуссия товушлари тонига қараб, ички аoзолар ъолатини ва топографиясини аниқлайди. Улpтратовуш ва унинг тиббиётда қўлланилиши. Частоталари 20 кГц дан ортиқ бўлган тебранишлар ва тўлқинларга улpтратовуш (УТ) дейилади. Улpтратовуш частоталарининг юқори чегарасини тахминан 10-9-10-10 Гц деб ъисоблаш мумкин. Бу чегара молекулалар орасидаги масофа орқали белгилангани сабабли улpтратовуш тарқалаётган модданинг агрегат ъолатига боьлиқ бўлади. Улpтратовушни генерациялашда нурлантиргичлар деб аталадиган қурилмалардан фойдаланилади. Тескари пoеэозлектрик эффектга асосланиб ишлайдиган электромеханик нурлантиргичлар жуда кенг тарқалган. Тескари пoеэозлектрик - жисмларнинг электр майдон таoсирида механик деформацияларнишидир. Бундай нурлантиргичнинг асосий қисмига пoеэозлектрик хоссалари яхши намоён бўладиган моддалардан (кварц, сигент туз, титанат барий асосидаги керамик материаллардан) ясалган пластина ёки стержен ъисобланади. Механик тўлқинларни энг катта нурлантириш эффекти резонанс ъосил бўлиши шарти бажарилган ъолдагина юз беради. Масалан, қалинлиги 1 мм бўлган кварц пластина учун резонанс частотаси 2,87 МГц, сегнет тузи учун 1,5 МГц ва титанат барий учун 2,75 МГц. Пoезоэффект асосида (тўьри пoезоэффект) улpтратовуш приёмнигини ясаш мумкин. Бунда механик тўлқин (улpтратовуш тўлқинлари таoсирида кристалл деформацияси юз бериб, у эса пoезоэффект туфайли ўзгарувчан электр майдонини генерациялайди; бунга мос бўлган ўзгарувчан кучланишни ўлчаш мумкин. Улpтратовушнинг медицинада қўлланилиши унинг тарқалишидаги ва характеридаги ўзига хос хоссалари билан боьлиқ. Бу масалани кўриб ўтайлик. Физик табиатига кўра ултратовуш товуш каби механик (эластик) тўлқиндир. Бироқ улpтратовуш тўлқин тўлқинлиги товуш тўлқини тўлқинлигидан айтарли даражада кичикдир. Масалан, сувда тўлқин тўлқинлиги 1,4 мкм (1 ГГц, Ут). Тўлқинлар дифракцияси тўлқин тўлқинликлари нисбатига ва тўлқин дифракцияланаётган жисмнинг ўлчамига боьлиқ. "Ношаффоф" 1 м ўлчамли жисм 1,4 м тўлқиндаги товуш тўлқини учун тўсиқ бўла олмайди, лекин тўлқин тўлқинлиги 1,4 мм бўлган ултратовуш учун эса тўсиқ бўла олади, лекин жисм орқасида улpтратовуш соя ъосил бўлади. Шунинг учун бу айрим ъолларда ултратовушнинг дифракция ъодисасини ъисобга олмасдан, бу тўлқинларни нур деб қарашимизга имкон беради (ёруьликнинг тушиши ва қайтишини тушунтиришдаги каби). Улpтратовушнинг икки муъит чегарасидан қайтиши шу муъитларнинг тўлқин қаршиликлар нисбатига боьлиқ. Масалан, улpтратовуш мускул усти пардасида суяк чегарасидан, ички органлар сиртларидан ва ъоказолардан жуда ҳам яхши қайтади. Шу сабабли бир жинсли бўлмаган жисмлар (безлар), бўшлиқлар ички органларнинг ва ъоказоларнинг турган ўрни ва ўлчамларини аниқлаш мумкин (улpтратовуш локация усули). Улpтратовуш локация усулида узлуксиз ва импулсли нурланишлар қўлланилади. Биринчи ъолда икки муъит чегарасидан қайтган ва тушувчи тўлқин интерференциясидан ъосил бўлган турьун тўлқинлар кузатилади. Иккинчи ъолда қайтган импулс кузатилиш вақти ўлчанади. Улpтратовушнинг тарқалиш тезлигини йиьилган ъолда, обoектнинг қандай чуқурликда жойлашгани аниқланади. Биологик муъитларнииг тўлқин қаршиликлари ъавоникига нисбатан 3000 марта катта. Шу сабали УТ-нурлатгичлар одам танасига қуйилса улpтратовуш тана ичкарисига ўтмасдан нурлангич ва одам танаси орасида ъосил бўлган юпқа ъаво устунидан қайтади. Ъаво қатлами ъосил бўлмаслиги учун нурлангичнинг сирти юзасига юпқа мой қатлами суртилади. Биологик обoектларда улpтратовуш таoсири билан боьлиқ ъолда юз берадиган физик жараёнларнинг асосий эффектлари қуйидагилардан иборат: - ъужайра ва субъужайра даражасидаги микровибрациялар; - биомакромолекулаларни парчалаш; - биологик мембраналарини жароъатлаш ва уларнинг жойланишларини ўзгартириш, мембраналар утувчанлигини ўзгартириш; - иссиқлик таoсири; - ъужайра ва микрорганизмларнинг бузилиши. Улpтратовушни тиббий ва биологик қўлланишларини асосан икки йўналишга ажратиш мумкин: кузатиш ва диагностика усуллари, иккинчиси таoсир этиш услублари. Биринчи йўналишдаги усулларга асосан импулсли нурланишлардан фойдаланувчи локацион усуллар киради. Бу эхоэнцефалография–бош мия ўсмалари ва шишларини аниқлаш; улpтратовуш кардиографияси–юрак ўлчовларини динамикада ўлчаш; офталмологияда–кўз муъитлари катталикларини ўлчаш учун улpтратовуш локацияси. Улpтатовушниннг доплер эффектидан фойдаланиб юрак клапанлари ъаракатининг характери ўрганилади ва оқиш тезлиги ўлчанади. Диагностика мақсадлари учун улpтратовуш тезлигига асосан ўсиб чиққан ва жароъатланган суякларнинг зичликлари ъисоблаб топилади. Иккинчи йўналишга улpтратовуш физиотерапияси таалуқлидир. Улpтратовуш билан беморга таoсир этиш аппаратнинг махсус нурлатгич каллаги ёрдамида бажарилади. Кўпинча терапевтик мақсадлар учун частотаси 800 КГц, ўртача интенсивлиги 1 Вт/ см2 га яқин ва унда озроқ бўлган улpтратовушлардан фойдаланилади. Улpтратовуш терапеясининг бирламчи таoсири механизми унинг тўқималарга кўрсатадиган механик ва иссиқлик таoсиридир. Операцияларда улpтратовуш ҳам юмшоқ, ҳам суяк тўқималарини кесишга қодир бўлган "улpтратовуш скалпели" сифатида фойланилади. Улpтратовушни суюқликлар ичидаги жисмларни парчалаб эмпулсия ъосил қилиш қобилиятидан фармацевтика саноатида дори тайёрлашда фойдаланилади. Улpтратовуш иштирокида тайёрланган турли хил дориворлар эмпулсиялари ўпка касали, юқори нафас йўллари касали, бронхиал астма каби касалликларни даволашда қулланилади. Ъозирги пайтда шикастланган ёки трансплантацияланувчи суяк тўқималарини пайвандлашнинг янги усули (улpтратовуш остеосинтези яратилган. Улpтратовушнинг микрорганизмларга ъалокатли таoсир кўрсатиши моддаларни стерилизация қилишда фойланилади. Улpтратовушнинг кўрлар учун қулланилиши қизиқарлидир. "Ориентир" кичкина асбоби ъосил қилган улpтратовуш локацияси ёрдамида 10 м гача узоқликдаги жисмларни билиб олиш ва уларни қандай характерда эканлигини аниқлаш мумкин. Улpтратовушнинг тиббиёт ва биолигияда қўлланилиши борасида юқорида келтирилган мисоллар бу соъада қиинган барча тадқиқотларни ўз ичига ололмайди, чунки улpтратовушнинг қўлланиш соъаси ранг баранг ва уни кенгайтириш истиқболлари каттадир. Яна улpтратовуш галографиясининг тиббиётга кириб келиши ва ундан фойдаланиш янги диагностика усулларини пайдо бўлишига умид боьлайди. Одам қулоьи қабул қилиши ва эшитиши мумкин бўлган частотадан (20Гцдан) кичик частотали механик (эластик) тўлқинларга инфратовуш дейилади. Инфратовуш манбаларига табиий обoектлар (денгиз, ер қимирлаши, момоқалдироқ пайтидаги разрядлар ва бошқалар) билан бир қаторда сунoий обoектлар (портлашлар, автомашиналар, станоклар ва бошқалар) мисол бўлади. Инфратовуш деярли кўпчилик ъолларда эшитилувчи шовқинлар билан биргаликда, масалан, автомашинада юз бериши кузатилади. Шу сабали инфратовуш тўлқинларининг хусусий тезлигини аниқлашда қийинчиликлар вужудга келади. Инфратовушнинг характерли хусусиятларидан бири унинг турли муъитлар томонидан турлича ютилишидир, шу сабабли у анча узоқ масофаларга тарқала олади. Ер шари буйлаб инфратовушнинг бундай тарқалишлари туфайли кучли портлашларни манбадан жуда узоқ масофаларда туриб ҳам билиш, ўлчанган инфрақизил тўлқинларга кўра цунами бўлишини олдиндан билиш мумкин ва ъакозо. Инфратовушнинг тўлқин тўлқинлиги эшитиладиган товушларникидан катта бўлгани сабабли улар яхши дифракцияланади ва тўсиқларни айланиб ўтиб бинолар ичига кира олади. Инфратовуш организмнинг бир қатор системалари функционал ъолатларига ёмон таoсир кўрсатади; чарчаш, бош оьриьи, уйқучилик жаъл чиқиши ва бошқалар пайдо бўлади. Инфратовушнинг организмга бирламчи таoсир кўрсатиш механизми резонансли характерга эга деб фараз қилинади. Хусусий тебранишлар частотаси билан тебранишга мажбур этувчи кучларнинг частотаси, гавданинг ётган ъолида (3-4 Гц), турган ъолида (5-I2Гц), кукрак қафасининг хусусий тебранишлар частотаси (5-8Гц), қорин бўшлиьиники (3-4 Гц) бўлиб бу инфратовуш частоталарига мос келади. Инфратовуш интенсивлиги даражасини яшаш жойларида, ишлаб чиқариш корхоналарида ва транспорт воситалари турар жойларида камайтириш гигиенанинг вазифаларидан биридир. Техникада турлича механизм ва машиналарни механик тебранишлар вибрация деб ном олди. Вибрация одамга ҳам таoсир кўрсатади, бу таoсир одам танасини вибрацияланувчи обoектга тегиб турган жойи орқали узатилади. Б таoсир ҳам хавфли ҳамда зарарли бўлиши ва маoлум бир шароит вибрация касаллигини келтириб чиқариши мумкин, фойдали томони бўлиши, ундан даволаш мақсадларида (вибротерапия ва вибромассажда) фойдаланиш мумкин. Вибрацияларнинг асосий физик характеристикалари жисмларнинг механик тебранишлари характеристикалари билан мос келади, Улар қуйидагилар: - тебранишлар частотаси ёки ангармоник тебранишларнинг гармоник спектри; - амплитуда, тезлик амплитудаси ва тезланиш амплитудаси; - энергия ва тебранишларнинг ўртача қуввати. Бундан ташқари вибрациянинг биологик обoектга таoсирини билиш учун тўлқин тебранишларининг жисмда тарқалиши ва сўнишини тасаввур қилиш муъимдир. Бу масалани кузатишда инерцион массадан эластик ва қовушоқ элементлардан иборат моделлар қулланилади. Вибрациялар эшитилувчи товушлар, улpтратовуш ва инфратовушлар манбаидир. Контрол саволлар. 1. Товуш табиати ва физикавий характеристикалари нималардан иборат? 2. Эшитув сезгисининг характеристикаларини тушунтиринг. 3. Эшитиш аппарати тузилишинииг физикавий асосларини тушунтиринг. 4. Товушнинг клиникада қандай аҳамияти бор? 5. Улpтратовуш нима ва у медицинада нима мақсадларда қўлланилади? Адабиётлар. 1. А. Ремизов “Тиббий ва биологик физика” Т.1992 й. 2. Н. Ливенцев “Физика курси’ 1978 й. 3. Ю. Владимиров и др. “Биофизика” М.1983 г. 4. Н. Губанов, А. Утенбергенов "Медицинская биофизика” М. 1978. 5. Е. Вабский ва бошқалар “Одам физиологияси” Т. 1972 й. 6. Жданов. Физика курси. Download 58.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling