Мавзу: Зилзилавий ҳудудларда қурилиш конструкцияларининг бирикиши


Download 1.18 Mb.
Sana08.11.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1756464
Bog'liq
Elzod Xasan


JIZZAX POLITEXNIKA INSTITUTI
ARXITEKTURA VA QURILISH FAKULTETI
BINO VA INSHOOTLAR QURILISHI KAFEDRASI 203-22 GURUH TALABASI
Abdurasulov Elzod
Isaqov Xasan

Мавзу:Зилзилавий ҳудудларда қурилиш конструкцияларининг бирикиши.

  • Reja:
  • Майда элементлардан қилинадиган деворли бинолар.
  • Ташқи деворларда қўлланиладиган зилзилабардошлик тадбирлари.

Майда элементлардан қилинадиган деворли бинолар ҳам, агар тўғри ҳисоблаб, тўғри лойиҳаланса ҳамда қурилиш қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда барпо этилса, сейсмик кучларга етарли даражада бардош бера олади.
Юк кўтарувчи деворли биноларда, ташқи бўйлама девордан ташқари, биттадан кам бўлмаган ички бўйлама девор бўлиши шарт. Кўндаланг девор ёки рамалар ўқлари орасидаги масофа 11.1-жадвалдаги масофадан катта бўлмаслиги керак.
Майда элементлардан қилинадиган деворли биноларда, бино элементларини ўлчамлари ҳисоблар орқали қабул қилинади, улар 11.2-жадвалда келтирилган талабларни қондириши керак. Эшик ва деразаларнинг ўрнини эни бундан катта бўлса атрофига темирбетон рама ишланади .
Барча юк кўтарувчи конструкциялар (бўйлама ва кўндаланг деворлар, ёпмалар) бир-бири билан мустаҳкам боғланган ҳолдагина бино зилзила кучларига бир бутун фазовий конструкция сифатида қаршилик кўрсатади. Агарда бу боғланиш мавжуд бўлмаса ёки заиф бўлса бўйлама деворлар кўндаланг деворлардан ажралиб кетиши ва баъзи ҳолларда қўлаб тушиши мумкин. Девор ортидан ёпмалар ҳам тўлиқ ёки қисман босиб қолади. Антисейсмик чоралар қўлланмаган биноларда бундай ҳодисалар кўплаб учрайди. Биноларни зилзилаларда зарар кўрмаслиги учун синовдан ўтган махсус кокструкциялардан фойдаланилади.
Умуман олганда, ғишт деворли биноларда қўлланиладиган, антисейсмик чоралар, бир томондан, зилзила жараёнида алоҳида конструктив элементларнинг биргаликда ишлашини таъмин этиш мақсадида улар орасида-ги боғланишларни кучайтиришга, иккинчи томондан, юк кўтарувчи конструкцияларнинг ўзини мустаҳкамлигини оширишга қаратилган.
Плиталар ўрнатилгач, ёпма ва том ёпмаси сатҳида бутун кўндаланг ва бўйлама деворлар бўйлаб монолит антисейсмик камарлар ётқизилади (11.1- расм), девор ва ёпмалар билан чамбарчас боғланиб, ягона ёпиқ система ташкил этади. Антисейсмик камарлар ғишт деворли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширишда ғоят катта роль ўйнайди. Антисейсмик камарлар деворларнинг ўзаро боғланишини мустаҳкамлайди, деворларни ўз текислигидаги пишиқлигини оширади, ёпмаларнинг бикирлиги ва монолитлигининг ортишини таъминлайди.
Камарларга узунасига бутун периметр бўйлаб арматура ётқизилади ва ҳар 25-40 см да диаметри 4-6 мм бўлган пўлат хомут боғланади. Арматура сифатида А-I классли пўлат ишлатилиб, 7-8 балли сейсмик зоналарда уларнинг диаметри 10 мм дан, 9 балли зоналарда 12 мм дан, 9 дан юқори балли зоналарда эса 14 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Ётқизиладиган бетоннинг синфи В12,5 дан кам бўлмаслиги керак. Бурчакларда ва кесишув ерларида қия стерженлар қўйиш тавсия этилади .
Камарларнинг кенглиги деворларнинг эни билан баравар олинади, агар деворнинг эни 50 см дан ортиқ бўлса, камарнинг эни деворникидан 10-15 см кичикроқ олиниши мумкин. Камарнинг баландлиги 15 см дан паст бўлмаслиги керак. Биноларнинг энг юқори қаватининг томи сатҳида ўрнатиладиган камарларнинг устида босиб турадиган юк бўлмаганлиги сабабли ер қимирлаганда камар ўрнидан силжиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун, деворнинг узунасига ҳар 50 см да камардан юқори ва пастга 25-30 см узунликда арматура чиқариб қолдирилади.
Ғишт деворли биноларда бўйлама ва кўндаланг деворларнинг туташув ерлари нозик жой ҳисобланади. Икки йўналишдаги деворларни бир-бири-дан ажратишга интилувчи зўриқишлар шу ерларга тўпланади. Икки йўналишдаги деворларнинг боғланишини кучайтириш мақсадида туташув ерларидаги горизонтал чокларга сим тур ётқизилади (11.3-расм). Сим турларнинг узунлиги 1,5 м бўлиб, 7-8 балли сейсмик районларда девор баландлиги бўйлаб ҳар 700 мм да, 9 балли районларда ҳар 500 мм да жойлашти-рилади. Ҳисобий сейсмиклиги >9 бал бўлган зоналарда баландлиги бўйлаб ҳар 300 мм масофада бўйлама арматурасининг умумий кесим юзаси 1,5 см2 кам бўлмаган сим турлар жойлаштирилади
Ишчи арматуранинг 7 балли ҳудудларда диаметри 10 мм ортади. 8 балли ҳудудларда 12 мм, 9 балли ҳудудларда 14 мм бўлади.
Агар деворнинг қалинлиги 380 мм дан кам бўлса, антисейсмик камар бутун девор қалинлиги бўйича қурилади. Агар девор қалинлиги 510 мм ва ундан ортиқ бўлса антисейсмик камар қалинлиги девор қалинлигидан 100- 120 мм кам олинади. Бундан ташқари бинонинг зилзилабардошлигини ошириш учун яхлит деворларда, деворларнинг кесишган жойларида темирбетон ўзаклар қурилади. Темирбетон ўзаклар орасидаги масофа 5 м дан ошмаслиги лозим. Темир бетон ўзаклар антисейсмик камар билан бирлаштирилади
E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT
Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling