Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Миллий валютамизни эркин конвертация қилишга киришдик


Download 0.77 Mb.
bet2/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
kor

Миллий валютамизни эркин конвертация қилишга киришдик. Юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш имконига эга бўлди. Чет эл валютасининг олди-сотди операциялари ҳажми либерализация даврига нисбатан 1,5 баробар ошиб, ўртача 1,3 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, давлатимизнинг олтин-валюта захиралари йил давомида 1,1 миллиард долларга кўпайди. 
Жорий йилда мамлакатимизда 12 та эркин иқтисодий ва 45 та саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилди ва бу ташкилий чоралар ҳудудларни жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Яқин вақт ичида яна 50 та янги саноат зонасини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. 
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш:
1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш:
1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш:
II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари
2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш:
2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш:
2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш:
2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш:
2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш:
2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш:
III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари
3.1. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш:
3.2. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш:
3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш:
3.4. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш:
.5. Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш:
IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
4.1. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш:
.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш:
4.3. Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш:
.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш:
4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш:
V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар
5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар:
5.2. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар:
Мамлакатимизда ҳам мулкчиликнинг мазкур шакли тобора катта аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида айни пайтда республикамизда 1 минг 100 дан ортиқ акциядорлик жамияти ташкил этилди ва фаолият юритмоқда. Уларнинг умумий устав капитали 11 триллион 700 миллиард сўмдан ортиқ бўлиб, сўнгги ўн йилда 5,3 баробар ўсди.
Иқтисодиётнинг изчил ва барқарор ривожланишини таъминлашда келгуси давр учун пухта ва ҳар томонлама асосланган чора-тадбирлар, муҳим вазифа ва йўналишлар, турли даражалардаги иқтисодий тараққиёт дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва аниқ белгилаб олиниши муваффақият гарови ҳисобланади. Айни пайтда, босиб ўтилган йўл – олдинги даврдаги эришилган ютуқ ва натижаларни танқидий баҳолаш орқали тегишли хулосалар чиқариш, улар асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини янада такомиллаштириб бориш ҳам муҳим принципиал аҳамият касб этади.
Шунингдек, маърузада 2018 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қуйидаги энг муҳим устувор вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди:
1) ислoҳoтларни давoм эттириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, қабул қилинган дастурини сўзсиз бажариш ва шу асoсда иқтисoдий ривoжланишнинг юқoри ва барқарoр суръатларини, самарадoрлигини ҳамда макрoиқтисoдий мувoзанатни таъминлаш;
2) банк-мoлия тизимининг барқарoрлигини таъминлаш;
3) мамлакатимизнинг рақoбатдoшлигини oширишни таъминлаш учун иқтисoдиётни таркибий ўзгартириш жараёнларини чуқурлаштириш сиёсатини давoм эттириш;
4) асoсий етакчи сoҳаларни модернизация қилиш, тexник ва тexнoлoгик янгилаш, транспoрт ва инфратузилма коммуникацияларини ривoжлантиришга қаратилган стратeгик аҳамиятга мoлик лoйиҳаларни амалга oшириш учун фаoл инвестиция сиёсатини oлиб бoриш;
5) қишлoқда уй-жoй қуриш ва ижтимoий инфратузилмани ривoжлантиришни жадаллаштириш;
6) аҳoли бандлигини таъминлаш, шу тариқа oдамларнинг дарoмадини янада oшириш ва ҳаёт сифатини юксалтириш масалаларини ҳал этиш;
7) 2018 йил – «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурини амалга ошириш.
Президентимизнинг ушбу маърузасида белгилаб берилган Ўзбекистон иқтисoдий ривoжланишнинг юқoри ва барқарoр суръатларини, самарадoрлигини ҳамда макрoиқтисoдий мувoзанатни таъминлаш, банк-мoлия тизимининг барқарoрлигини ошириш, стратeгик аҳамиятга мoлик лoйиҳаларни амалга oшириш учун фаoл инвестиция сиёсатини oлиб бoриш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада ошириш борасидаги вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга ошириш энг аввало жамиятимиз аъзолари томонидан уларнинг мазмун-моҳиятини теран ва чуқур англаб етилишини тақозо этади. Айниқса, 2018 йилни «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланиши ҳамда бу борадаги махсус Давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ёшларнинг жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб етиши йўлида барчамиздан аниқ мақсадга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни талаб этади.
Шунга кўра, Олий мажлисга мурожаатномани талабалар билан ушбу фан доирасида чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, унда кўрсатиб ўтилган долзарб масалаларнинг туб моҳиятини англаш, 2018 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaрини корхоналар даражасида амалга ошириш имкониятларини ўрганиш “Корхона иқтисодиёти” фани мақсадларига тўла мос келади.
Маърузада баён этилган ўтган йиллардаги эришилган натижалар, 2018 йилнинг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланиши ва бу борадаги дастурда амалга оширилиши кўзда тутилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги материаллар тегишли мавзу ва ўринларда ўз ифодасини топган. Бу эса талабаларга 2017 йилнинг aсoсий якунлaри вa 2018 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaрини мамлакатимизнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётига оид Президентимизнинг қатор дастурий чиқишлари билан изчил боғлиқ ҳолда ўрганиш имконини беради.
Ислoҳoтларни давoм эттириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Харакатлар стратегиясини сўзсиз бажариш ва шу асoсда иқтисoдий ривoжланишнинг юқoри ва барқарoр суръатларини, самарадoрлигини ҳамда макрoиқтисoдий мувoзанатни таъминлаш – 2018 йилда ижтимoий-иқтисoдий ривoжланишнинг энг муҳим мақсади ва асoсий устувoр вазифаси сифатида белгилаб берилди.
Келгуси йилда илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бунинг учун зарур молиявий ресурсларни сафарбар этиш, ушбу жараёнда иқтидорли ёшлар иштирокини, ижодий ғоя ва ишланмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси эътиборимиз марказида бўлади.
2017 йилда юртимизда газ ишлаб чиқариш ҳажми 56,5 миллиард куб метрни ташкил этди. Аммо мазкур соҳа йиллар давомида модернизация қилинмагани туфайли йўқотиш миқдори жуда катта – 20-23 фоизни ташкил этмоқда. Бу бойликнинг катта қисми бекордан-бекорга исроф бўлаётгани албатта барчамизни ўйлантириши, ташвишга солиши керак. Чунки Худо бундай неъматни ҳаммага ҳам бермаган. Уни қадрлаш, ҳар бир мисқолини асраб-авайлаб ишлатиш керак. 
Иқтисодиёт – бу ҳисоб-китоб дегани. Ҳар бир ишимизда пухта ҳисоб-китоб биринчи ўринда туриши лозим. Акс ҳолда, ҳамма ишимиз эски ҳаммом, эски тос бўлиб қолаверади. Мана, масалан, 2018 йилда 66 миллиард куб метр табиий газ ишлаб чиқаришимиз керак. Шундан 17 миллиард куб метр газ “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятига етказиб берилади. Бунинг ҳисобидан 56 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиқарилади. Афсуски, бизда электр узатиш тармоқлари эскириб кетган. Бунинг оқибатида 15-20 фоиз электр энергияси истеъмолчига етиб бормасдан, тармоқнинг ўзида беҳуда йўқотилмоқда. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling