Мавзунинг қисқача мазмуни
Download 394.59 Kb.
|
Фаолият тизими
Аниқ фаолият турларининг ранг-баранглигини ҳисобга оладиган бўлсак, уларни ҳар бирини ўзига хос қисмларининг тизими мавжуд. Булар: мақсад, мотивлар, хатти-ҳаракатлар, операциялардир. Тизим (структура) – объектнинг барқарор боғланишлари йиғиндиси бўлиб, турли ташқи ва ички ўзгаришлардан қатъий назар ўз мақсади ва бутунлигини сақлайди. Фаолият тизимини кўриб чиқайлик. Бу – мақсаддир, у инсон эҳтиёжларини амалга оширади ва фаолиятнинг охирги натижасининг образи сифатида намоён бўлади (уй қуриш, университетни битириш, масалани ечиш ва ҳ.к.), лекин мақсадни аниқлаш билан масала ҳал бўлди деб бўлмайди, аксинча буни одам нима учун қилаяпти? – деган савол юзага келади. Масалан, университетни тамомлаш. Мақсад – тамомлаш. Тамомлаш мотивлари турлича бўлиши мумкин – диплом олиш, билим олиш, ўз обрўсини мустаҳкамлаш, ўз ўрнини тасдиқлаш ва ҳ.к. Мотив – бу биринчидан, инсонни фаолиятга ундайди, иккинчидан, фаолиятда ўзига хос жиҳатларни намоён этади ва мақсадга эришиш учун зарур йўл ва усулларни танлашга ёрдам беради. Мотивларга эҳтиёжлар, қизиқишлар, эмоция ва ҳислар, эътиқод ва идеаллар, установка ва одатлар кириши мумкин. Мақсадлар каби мотивлар ҳам узоқ ва яқин, шахсий ва умумий бўлиши мумкин. Хатти-ҳаракатлар – бу фаолиятнинг нисбатан тугалланган элементи бўлиб, у умумий мотивга бўйсунган оралиқ мақсадга эришишни назарда тутади. Масалан, талабанинг ўқув фаолиятидаги хатти-ҳаракатларига, маъруза эшитиш, лаборатория ишларини бажариш, ёзма иш ёзиш ва ҳ.к. кириши мумкин. Ҳар қандай хатти-ҳаракат операциялар тизимидан иборат бўлиб, у маълум вазиятда маълум масалани ечишга қаратилгандир. Предметли хатти-ҳаракатларни таҳлили шуни кўрсатадики, уларни ҳар бири ўз ичига учта ҳаракатни қамраб олади: олмоқ (кўтармоқ), бир жойдан иккинчи жойга қўймоқ, туширмоқ. Психологияда хатти-ҳаракатларнинг бошқа турлари ҳам мавжуддир: нутқий (нутқ жараёнида нутқ органларининг ҳаракати), семантик (оғиз ҳаракати, очиқ сайловда қўл ҳаракати, тасдиқловчи ва инкор қилувчи бош ҳаракати ва ҳ.к.), мимика, пантомимика, эмоцияларни намоён бўлиши, локомотор ҳаракатлар – тананинг фазодаги ҳаракати (одамнинг юриш, югуриши ва ҳ.к.). Замонавий психологияда қуйидаги ақлий хатти-ҳаракатлар ажратилади: перцептив (улар асосида предметларни идрок этиш асосида яхлит образ юзага келади); мнемик (материални фаолият жараёнида ёдлаш, эсга тушуриш, эслаб қолиш); фикрлаш (фикрлаш орқали масалаларни ечиш). Фаолият тизимини қуйидаги схемада акс эттириш мумкин. Фаолият тизимини таҳлили шуни кўрсатадики, у воқеликни онгли акс эттириш орқали амалга оширилади. Ҳар қандай фаолиятда инсон у ёки бу даражада ўз ҳаракатларининг мақсадини аниқлайди, унинг якуний натижасини хаёл қилади, вазиятларни баҳолайди, уларнинг кетма-кетлигини таъминлаш ҳақида фикр юритади, диққатини йўналтиради, иродага зўр беради, фаолиятни кузатади, муваффақият ёки муваффақиятсизликни бошдан кечиради. Режалаштириш, хатти-ҳаракатлари назорати ва бошқарувчи қатор физиолог, психологлар томонидан – П.К. Анохин, Н.А. Бронштейн, Э.А. Асратян, У. Эшби ва бошқалар томонидан аниқланган хатти-ҳаракат қисмлари ва уларнинг вазифаларини қуйидаги схемада кўриш мумкин: 2-схема. Хатти-ҳаракат қисмлари ва уларнинг асосий вазифалари Download 394.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling