Мавзунинг қисқача мазмуни


Психик ривожланишнинг кўрсаткичлари бу


Download 394.59 Kb.
bet64/76
Sana11.08.2023
Hajmi394.59 Kb.
#1666354
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   76
Психик ривожланишнинг кўрсаткичлари бу:

  1. билиш ва билиш фаолиятини ривожланиши (юзаки акс эттиришдан воқеаларни моҳиятигача билиш);

  2. фаолият ва ўз-ўзига муносабатни шаклланиши;

  3. амалий ва ақлий ҳаракатлар тизимини аниқлаш.

Таълим-тарбия юқорида айтилганидек, инсон психик ривожланишини акс эттирувчи асосий омилидир. Таълим ва тарбия жараёнида инсон ўз организми ривожланиши ва муҳит таъсирида ола олмаганини олади. Масалан, ҳаёт жараёнида бола нутққа эга бўлади, лекин ёзув ва ўқиш бўйича бола билимни махсус таълим жараёнидагина олади.
Одамнинг қўл ва оёқлари ҳаракатлари, унинг организми ривожланиши билан ва у яшаётган шароитга боғлиқ. Лекин махсус меҳнат, техник кўникма ва малакаларни инсон фақат таълим орқали эгаллайди.
Таълим-тарбия жараёнида инсоннинг органик ривожланишидаги нуқсонларни ҳам керакли томонга ўзгартириши мумкин. Масалан, баъзи болалар жисмонан камчиликлар – кўзи кўр, қулоғи кар бўлиб туғиладилар, аммо махсус ташкил этилган таълим ва тарбия асосида бундай болалар ақлий ривожланишга эга бўладилар. Бунга яққол мисол кўзи ожиз, қулоғи кар аёл Ольга Скороходовани кўрсатиш мумкин. У олий маълумотга эга бўлди, қатор китоблар яратди, махсус психологиядан докторлик диссертациясини ёқлади, қатор бадиий асарлар муаллифидир.
Таълим-тарбия натижасида ҳаёт жараёнида орттирилган салбий одатлар ҳам ижобий томонга ўзгартирилиши мумкин.
Таълим ва тарбия шахс ривожланишига прогрессив таъсир кўрсатади.
Ёш даврлари бўйича психик ривожланиш етакчи фаолият таъсирида юзага келади. Бу фаолиятда шахс сифат жиҳатидан ўзгариб шаклланади.
Ёш даврларда янги психологик ўзгаришлар ва етакчи фаолият таъсири ҳақида 2-жадвалда кўрсатилган.
2-жадвал

Ёш даври

Етакчи фаолият


Download 394.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling