Мавзунинг қисқача мазмуни


Download 394.59 Kb.
bet61/76
Sana11.08.2023
Hajmi394.59 Kb.
#1666354
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   76
Қайтариш учун саволлар


  1. Одам нерв тизимининг хусусиятлари, тузилиши ва функциясини айтиб беринг.

  2. И.П. Павловнинг шартли ва шартсиз рефлекслар ҳақидаги таълимотини эсланг.

  3. Инсон миясининг фаолиятини тушунтириб беринг.

  4. Бош миянинг ярим шарларининг функцияси қандай?

  5. П.К. Анохиннинг психологик ҳодисаларни ўрганишда функционал тизим аҳамияти ҳақидаги назария мазмунини очиб беринг.

  6. «Онг» тушунчасини батафсил тушунтиринг ва унинг характеристикасини беринг.

  7. Онглилик ва онгсизлик нима? (Мисоллар келтиринг).


Психиканинг тараққиёти

РЕЖА:


  1. Психика материянинг эволюцияси сифатида.

  2. Психиканинг филогенездаги тараққиёти.

  3. Инсоният ва ҳайвонлар хатти-ҳаракатларининг ўзгарувчан турлари.

  4. Ҳайвонларнинг интеллектуал хатти-ҳаракатлари.

  5. Инсон ва ҳайвон психикаси ўртасидаги фарқ моҳияти.

  6. Инсон психикасининг ёш тараққиёти.

Воқеликнинг таъсирини акс этиш қобилияти – материянинг умумий хусусиятидир. Лекин оламда тирик ва ўлик табиатни акс этиши турличадир. Тирик материянинг ташқаридан таъсир этаётган моддалар алмашинувига жавоб бериш таъсирланувчанлик деб аталади.


Оддий таъсирланувчанликка барча ўсимликлар эга.
Эволюция жараёнида организмлар ташқи муҳит билан муносабатларнинг умумий турини ўзгариши натижасида таъсирланувчанликнинг сифат жиҳатдан янги босқичга ўтиши – сезувчанликни юзага келишига сабаб бўлади.
А.Н. Леонтьевнинг фаразига асосан, сезувчанлик «генетик шундай таъсирланувчанликки, ташқи муҳит таъсирига организмни йўналтиради ва бунинг натижасида организм ташқи муҳитда сигнал вазифасини бажаради».1
Демак, сезувчанлик шундай таъсирланувчанликки, унинг натижаси ҳаёт учун зарур таъсирлар сигналлашади. Сезувчанликни намоён бўлиши психикани пайдо бўлишига объектив биологик белги сифатида хизмат қилади. Психика, таъсирланувчанликнинг ўзига хос юқори сифат ўзгариши – сезувчанлик – психик акс эттиришнинг оддий тўри юзага келганида бошланади.
Ҳайвонлар эволюцияси жараёнидаги психиканинг сифат ўзгаришларини А.Н. Леонтьев ўзи ифодалаган психик ривожланиш босқичларига асос қилиб олди.


Download 394.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling