Мавзунинг қисқача мазмуни
Э. Эриксон бўйича шахс ривожланиши босқичлари
Download 394.59 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишонч
- Ишонувчанлик
- Ўз-ўзига баҳо бериш
Э. Эриксон бўйича шахс ривожланиши босқичлари
Экстроверсия интроверсияга қарама-қарши бўлиб, интроверсия – бу онг ва инсон қизиқишларини ўзига, ўз ички дунёсига қаратилганидир. Шахснинг намоён бўлишидан йўриқ, кўрсатманинг роли катта бўлиб, бунда шахсни маълум хатти-ҳаракатлар ва конкрет стимуллар реакциясига тайёрлиги назарда тутилади. Йўриқ, кўрсатмаларнинг турли турлари мавжуд – булар перцептив йўлланма (стимулга жавоб беришга тайёргарлик), вазифани ечишга қаратилган йўлланма, мускул-пай йўлланмасидир. Ишонч – инсонни бирор-бир нарсага маълум аргумент ва фактларсиз қатъиятидир. Рефлексия – шахс онгини ўзига қарата олиш лаёқатидир. Адаптивлик – адаптацияни енгиллаштиришга қаратилган, организмни мослашувчанлиги. Бу термин адаптив ҳулқ-атвор ибораси билан қўлланилиши нормал ҳол сифатида қабул қилинади. Ишонувчанлик – ҳолат бўлиб, тез қабул қилувчанлик, таъсирга кишини берилувчанлиги ва уни психологияси ва ҳулқ-атворида маълум ўзгаришларни юз беришига сабаб бўлади. Комформлилик – шахсий фикр, муносабат фикр ва хатти-ҳаракатга ташқи таъсирни киритиш тенденцияси бўлиб, бу тушунчадан фойдаланишнинг уч модели мавжуд: а) ҳулқ-атворда. Масалан: «гуруҳга қўшилиш»да, кўпчиликка ўхшаб ҳаракат қилишга интилиш; б) муносабатда, ташқаридан тадқиқ ўтказилганда, ўзгаларнинг босими ёки таъсири натижаси билан боғлиқ бўлган муносабат; в) шахс хусусияти сифатида. Кўриниб турибдики комформлилик – бу бошқалар фикрини ташқари ҳолатда қабул қилиб, ичкари ҳолатда ўз фикрини тўғрилигидан қайтмасликдир. Ўз-ўзига баҳо бериш – психологияда ўз шахсий психологик хусусиятлари ва фазилатлари, ютуқ ва камчиликлари, шунингдек, муваффақият ва муваффақиятсизликларини баҳолаш тушунилади. Ўз-ўзига баҳо бериш адекват, юқори ва паст бўлиши мумкин. Буни шартли равишда: С = и (адекват) С > и (юқори) С < и (паст) Бунда: С – ўз-ўзига баҳо бериш, и – имконият. Шахсда алоҳида эътиборга фрустрация хусусияти ҳам лойиқ. Фрустрация – шахсни ўз муваффақиятсизлигини чуқур эмоционал ҳис қилиши бўлиб, у иложсизлик, умидсизлик билан намоён бўлади. Фрустрация – шахсни агрессив ёки апатик ҳулқ-атвори сифатида кечади. Шу билан бирга шахсда толерантлик каби хусусият ҳам учрайди. Бу шахсни у ёки бу факторга бефарқлиги ёки муносабатнинг мавжуд эмаслигидир. У уч турда намоён бўлади – муваффақиятсизлик, фикрловчи муносабат, ички беҳаловатлилик ва осойишталик. Download 394.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling