Мавзунинг қисқача мазмуни


Абу Райҳон Берунийнинг фалсафий қарашлари


Download 394.59 Kb.
bet23/76
Sana11.08.2023
Hajmi394.59 Kb.
#1666354
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   76
Абу Райҳон Берунийнинг фалсафий қарашлари
Абу Райҳон Берунийнинг (973-1043) фикрича инсон ҳайвондан ақл билан фарқ қилади. Лекин инсоннинг ҳайвондан тубдан фарқ қиладиган бу хусусияти қандай бўлганлигини тушунтирганда худога мурожаат қилиб, инсонни худо азалдан шундай яратган дейди.
Берунийнинг руҳий ва моддий эҳтиёжларнинг роли ҳақидаги фикри ўша давр учун ниҳоятда қимматли фикр эди. У жамият юзага келишида кишиларнинг моддий эҳтиёжлари ролини кўра олади.
Берунийнинг фикрича, ақл, меҳнат, эркин танлаш инсоннинг ҳаётини ва ижтимоий ҳолатини белгилайди. Инсон ўз эҳтиёжларини меҳнат туфайли қондиради дейди.

Рудакий (IX асрнинг 50-60 йиллари - 941) руҳ билан материянинг муносабати масалаларида идеалистик мавқеда туради. Руҳни «ота»га қиёс қилади, моддий нарсаларни «она»га ўхшатади. Унинг фикрича барча нарсаларни яратувчи биринчи сабаб худодир. Моддий нарсаларни ҳам инкор этмайди. Моддий нарсалар асосида тупроқ, олов, сув ва ҳаво ётади. Рудакий инсон ақл ва идрокини улуғлайди.

Ғиёсиддин Абулфатҳ Умар ибн Хайём (1048 - 1131) Нишопур шаҳрида, бадавлат ҳунарманд оиласида туғилиб, вояга етди. Унинг лақаби Хайём бўлиб, бу сўз «чодир тикувчи» деган маънони англатади. Умар Хайём тили аччиқ, баджаҳл одам бўлган. У ўз шеърларини форс тилида , насрий асарларини эса араб тилида битган. Хайём ўзининг рубоийлари билан ном қозонган. Унинг тахминан 400 та рубоийси мавжуд бўлиб, шулардан 293 таси Кембриж дорилфунунининиг кутубхонасида сақланади.
Умар Хайём шунингдек, «Евклид китобларига шарҳлар», «Арифметика муаммолари», «Донишмандлик тарозиси», «Маликшоҳнинг фалакиёт жадвали» (Умар Хайём бу жадвални Исфахондаги расадхонада ишлаган вақтида тузиб, уни Эрон шоҳи Маликни номи билан атаган), «Борлиқ ва бурч ҳақида қайдлар», каби илмий асарларнинг ҳам муаллифидир.
Умар Хайём қомусий олим эди. Унинг 600 йилдан сўнг аниқлаган математик формулалари мавжуд. Хайём, шунингдек, 11 ёшли шаҳзодани даволаган ҳаким, Қуёш ва Ой тутилишини, об-ҳаво қандай бўлишини аввалдан айтиб берувчи мунажжим ҳам эди. Бухоро ҳукмдори Умар Хайём билан суҳбат чоғида юксак ҳурмат-эътиборининг белгиси сифатида уни доимо ўз ёнига – тахтга ўтқазган.
Умар Хайём билиш назарияси унинг табиий ва илмий қарашлари билан узвий боғланган. Умар Хайёмнинг материализми, унинг динга қарши атеистик мулоҳазалари билан муштарак. Маълумки, идеалистлар ва ислом дини пешволари, шу жумладан Ғаззолий ҳам зўр бериб ердаги ҳаёт аҳамиятини инкор этишга, у дунё, жаннат ва дўзах тўғрисидаги фикрларни олға суришга интилдилар. Умар Хайём эса ислом динининг нариги дунё, жоннинг ўлмаслиги,жаннат ва дўзах тўғрисидаги таълимотларни рад этди.
Аллоҳ барча нарсаларни бир йўла эмас, балки пасайиб борувчи занжирсимон тартибда яратган, - деб ёзади Умар Хайём.
Инсонлар ва мавжудотлар дунёга келадилар-у, сўнг яна қайтиб кетадилар. Хўш, улар қайдан келадилар ва қайга кетадилар? Ҳокими мутлақ табиатни яратиб, тартибга солади-ю, сўнг нега унга талофат етказди? Агар сабаб табиатнинг яроқсизлигида бўлса, бунинг учун ким айбдор? Агар табиат яхши бўлса, у ҳолда уни вайрон қилишнинг сабаби нимада?


Download 394.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling