- МАВЗУ:ҚОН ТИЗИМИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР
- Қон яратилишига таъсир этувчи воситалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- I. Эритропоэзга таъсир этувчи воситалар
- Эритропоэзни кучайтирувчи воситалар
- 1. Гипохром анемияларда қўлланилувчи воситалар
- А. Темир етишмовчилик анемиясида қўлланиладиган воситалар
- а) Темир препаратлари
- Темир сульфати Феррум лек Ферковен
- б) Кобальт препаратлари
- Коамид
- 2. Гиперхром анемияларда қўлланиладиган воситалар
- Цианокобаламин Фолат кислотаси
- Эритропоэзни сусайтирувчи воситалар
- Фосфор-32 билан нишонланган натрий фосфат эритмаси
- II. Лейкопоэзга таъсир этувчи воситалар
- Лейкопоэзни кучайтирувчи воситалар
- Натрий нуклеинати Пентоксил
- Молграмостим Филграстим
- Лейкопоэзни сусайтирувчи воситалар
- Новембихин Миелосан Меркаптопурин
- Допан Тиофосфамид ва б.
- ЭРИТРОПОЭЗГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР
- Гипохром анемияларда эритропоэзни кучайтириш учун асосан темир препаратлари қўлланилади. Инсон танасида тахминан 2-5 г миқдорида темир мавжуд бўлиб, унинг 60% гемоглобин таркибида, қолган қисми эса тўқима деполарида (иликда, жигарда, қораталоқда), миоглобинда ва қатор фер-ментлар таркибида сақланади. МИЙдан ионланган 2 ва-лентлик темир яхши сўрилади, айниқса ўн икки бармоқ ичакда. Сўрилиши асосан актив транспорт йўли билан, баъзан камроқ миқдорда диффузия йўли билан ҳам амалга оширилади. Ичак шиллиқ қаватидаги транспорт оқсили – апоферритин темир билан боғланиб ферритинга айланади. Қонда эса β1-глобулин трансфферрин билан боғланади. У билан бириккан ҳолда эса барча тўқималарга етиб боради ва яна қайтадан ажралиб чиқади. Иликда у гемоглобин ҳосил бўлишида иштирок этади. Тўқима деполарида темир ферритин ёки гемосидерин шаклида бўлади.
- Темир МИЙ, буйраклар ва тер безлари орқали чиқарилади.
- Темир препаратлари асосан темир етишмаслик гипохром анемияларида ишлатилади (асосан, сурункали қон кетишларда, темирнинг сўрилиши бузилганларида, ҳомиладорликда).
Do'stlaringiz bilan baham: |