Мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф қилади. Конференция шўъбалари


Download 53.5 Kb.
Sana29.04.2023
Hajmi53.5 Kb.
#1401388
Bog'liq
АХБОРОТ ХАТИ ФаРДУ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТИЛШУНОСЛИК КАФЕДРАСИ

Ҳурматли республикамиз олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрант ва талабалар! Фарғона давлат университети Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги ҳамда филология фанлари номзоди, доцент (марҳум) Хасанхон Рустамов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Сизларни 2022 йилнинг 20 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Филологиянинг долзарб масалалари” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф қилади.


КОНФЕРЕНЦИЯ ШЎЪБАЛАРИ:



Анжуман тили: ўзбек, тожик, рус, инглиз, немис, француз тиллари.


АНЖУМАН МАҚОЛАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
Материал матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчовдаги қоғозга, Microsoft Word матн редактори, doc ёки docx форматида (шрифт 14, Times New Roman, интервал 1,5) терилган бўлиши керак. Барча томондан 20 мм дан қолдирилади. Юқори ўнг бурчагида биринчи қаторда шўъба кўрсатилади. Иккинчи қаторда муаллиф (лар) ФИШ. Учинчи қаторда ОТМ. Кейинги абзацдан мақола номи БОШ ҲАРФЛАР билан. Ундан сўнг мақоланинг асосий матни берилади (шрифт 14, 1,5 интервал). Мақола ҳажми камида 3 саҳифадан иборат бўлиши лозим.
Ташкилий қўмита томонидан таҳрирдан ўтмаган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди ва анжуман талабига мос келмаган, кўрсатилган муддатдан кейин тақдим этилган мақолалар тўпламга киритилмайди.
Муаллифлардан мақола нашри учун мақоланинг ҳар бир бети учун 15000 (ўн беш минг) сўмдан бадал пули олинади.
Анжуманда қатнашиш учун материаллар таҳрир қилинган ҳолда, электрон вариантда 2022 йил 1 октябргача қабул қилинади.
Мақолалар Фарғона давлат университети филология факультети тилшунослик кафедрасида қабул қилинади.
Алоқа учун телефон ва телеграм рақами: +998-91-674-16-85; +998-91-121-92-00
Пластик карта: 8600112937156057
Ташкилий қўмита манзили: Фарғона давлат университети филология факультети Б.Марғилоний кўчаси 105-уй.


Ташкилий қўмита
Download 53.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling