асосий воситалар объекти воситачилар орқали олинганда уларга тўланадиган мукофотлар; - асосий воситалар объекти воситачилар орқали олинганда уларга тўланадиган мукофотлар;
- асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш харажатлари;
- активдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.
- Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарз капитали ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.
- Харид қилинган асосий воситалар ҳақини тўлаш билан боғлиқ банк хизматлари, шу жумладан аккредитив очиш, хорижий валютани ўтказганлиги ва конвертация қилганлиги учун банкка воситачилик ҳақи тўлаш бўйича харажатлар, шунингдек шартномани тайёрлаш ва рўйхатга олиш харажатлари асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди, балки улар юзага келган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олинади.
Ахборотни ёритиб бериш - Молиявий ҳисоботда қуйидаги ахборотлар ёритиб берилиши лозим:
- а) асосий воситаларнинг ҳаракатини: киритилиши, чиқиб кетиши, бошланғич қийматнинг ўзгариши, ўзгариш сабабларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобот даврининг бошидаги ва охиридаги бошланғич (қайта тиклаш) қиймати;
- б) асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича амортизация ҳисоблашда: амортизация ҳисоблашнинг фойдаланиладиган усули, амортизацияланадиган асосий воситаларнинг ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги бошланғич ёки жорий қиймати, ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги жамғарилган амортизация суммаси;
- в) қайта баҳолашни ўтказишда: асосий воситалар ҳар бир турининг ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги жорий қиймати, қайта баҳолашни ўтказишнинг асосланганлиги ва даврийлиги, қайта баҳолашни ўтказиш санаси, қайта баҳолашни ўтказиш усули
Бундан ташқари, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ҳисобот даври охирида қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни ҳам очиб бериш лозим: - Бундан ташқари, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ҳисобот даври охирида қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни ҳам очиб бериш лозим:
- а) вақтинчалик фойдаланилмаётган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) ёки жорий қиймати тўғрисида;
- б) фойдаланишда бўлган, амортизацияси тўлиқ ҳисобланган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) ёки жорий қиймати тўғрисида;
- в) мажбуриятлар бўйича кафолат сифатида гаровга берилган асосий воситаларга мулк ҳуқуқининг мавжудлиги ва чекланганлиги тўғрисида;
- г) асосий воситаларни харид қилиш бўйича тўланмаган мажбуриятлар тўғрисида;
- д) ҳисобот даври охиридаги тугалланмаган қурилиш қиймати тўғрисида;
- е) давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида бўлган, фойдаланишга қабул қилинган ва ҳақиқатда фойдаланилаётган кўчмас мулк объектлари тўғрисида;
- ж) мақсадли молиялаштириш ҳисобидан олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, қолдиқ қиймати ва баҳолаш усули тўғрисида;
- з) фойдаланишдан чиқарилган, бироқ кейинчалик уларни сотиш мақсадида асосий воситалар таркибида ҳисобда турган асосий воситаларнинг айрим турларининг ҳисобот даври охиридаги қиймати тўғрисида;
- и) асосий воситаларни тиклашга доир харажатлар билан боғлиқ бўлган ҳисоб сиёсати тўғрисида
Do'stlaringiz bilan baham: |