- Мулкка эгалик, хўжалик юритуви ёки тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлган асосий воситаларнинг қиймати корхона балансига киритилиши лозим.
- Асосий воситалар қиймати корхона балансига:
- а) капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг қурилган объектни қабул қилиш-топшириш;
- б) объектни олди-сотди шартномаси бўйича харид қилиш;
- в) таъсисчиларнинг устав капиталига ҳиссалари;
- г) текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);
- д) айирбошлаш;
- е) товар-моддий захиралар таркибидан ўтказиш;
ж) молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш; - ж) молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;
- з) қиймати аниқлаб бўлинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар;
- и) ортиқча (ҳисобга олинмаган) асосий воситаларни аниқлаш;
- к) хўжалик жамиятининг таъсисчилари таркибидан чиқаётганда ёки тугатилаётган хўжалик жамиятининг мулки таъсисчилар ўртасида тақсимланаётганда асосий воситаларни олиш;
- л) асосий воситаларга мулкка эгалик, хўжалик юритуви ёки тезкор бошқарув ҳуқуқини қўлга киритишга олиб келадиган бошқа операциялар ёки ҳодисалар натижасида киритилади.
Асосий воситаларга ўтказиладиган капитал қўйилмалар - Асосий воситалар корхона балансига бошланғич қиймати бўйича киритилиши лозим ва у харид қилиш қиймати (етказиб берувчига тўланган сумма) ҳамда асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига олади.
- Асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:
- рўйхатга олиш йиғимлари, давлат божлари ва асосий воситаларга бўлган ҳуқуқни харид қилиш (олиш) бўйича амалга оширилган бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
- божхона божлари ва йиғимлари;
- асосий воситалар объектларини харид қилиш (барпо этиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
- асосий воситалар объектларини харид қилиш (барпо этиш) билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланадиган суммалар;
- асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |