- ОИТС касаллигининг клиник кечиши бошқа касалликлардаги сингари, бир неча даврларга бўлинади. Касалликнинг яширин даври-бу даврда ОИВ инфекциясини юқтириб олгандан кейин хеч қандай клиник белгиларсиз 8-12 хафта, хатто 5-10 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда эпидемиологик жихатдан энг хавфли давр хисобланади. Чунки бу пайтда вирус қонда сезиларли даражада бўлмагани учун , ОИВ инфекцияси билан зарарланган одам муайян вақтгача вируснинг таъсирини сезмайди ва касалликни ўзи билмаган холда бошқаларга юқтириб юриши мумкин.
- ОИВ инфекциясининг дастлабки клиник кўриниши гриппга хос белгилар билан кечади. Бунда камқувватлик, иштаханинг пасайиши, кўп терлаш, тана хароратининг кўтарилиши, лимфа безлари, жигар талоқнинг катталашуви кузатилади. Бўғинларда оғриқ бемор терисида хар-хил тошмалар пайдо бўлади, йўтал, сабабсиз ич кетиш бошланади ва бу хол узоқ муддат давом этиши мумкин. Қон ОИВ касаллигини аниқлаш учун текширилганда мусбат натижа кузатилади. Бемор турли касалликларга берилувчан бўлиб қолади, ва бу холат тез-тез қайталаниб туради.
Д а в о л а ш принциплари. - ОИВ инфекциясига чалинган беморларни даволаш асосан симптоматик ва специфик даволаш усуллари асосида олиб борилади.
- Симптоматик даволаш- бу ОИВ инфекциясига чалинган беморларнинг қайси тизимида касаллик аниқланишига қараб шу касаллик учун даво муолажалари амалга оширилади.
Специфик даволаш- бу ОИВ инфекциясига чалинган шахсларни антиретровирусга қарши препаратлар билан даволашдир. Бугунги кунда бир қанча специфик антиретровирусли препаратлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар таъсир механизми жихатидан иккита гурухга бўлинади: қайталама транскриптаза ингибиторлари (нуклеозид ва нонуклеозид) ва протеаза ингибиторлари. - Специфик даволаш- бу ОИВ инфекциясига чалинган шахсларни антиретровирусга қарши препаратлар билан даволашдир. Бугунги кунда бир қанча специфик антиретровирусли препаратлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар таъсир механизми жихатидан иккита гурухга бўлинади: қайталама транскриптаза ингибиторлари (нуклеозид ва нонуклеозид) ва протеаза ингибиторлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |