ОИВ инфекциясига текшириш учун қон олиш, қайд қилиш, сақлаш ва лабораторияга етказиш талаблари -ОИВ инфекциясига қон намунаси имкон қадар оч қоринда олинади. -Қон топширувчи шахс ёғли овқатлар ва алкагол махсулотлари истемол қилиши ман этилади. - Ўмров ости катетиридан ва томчи усулидан юборилган суюқликлар қуйилгандан сўнг шу захоти ҳар қандай лаборатория тахлиллар учун қон олиш қатъиян тақиқланади.
- Бемордан ОИВ инфекциясига текшириш мақсадида қон намунасини олинаётганда, албатта ушбу шахснинг тасдиқловчи хужжати (паспорт, ID карта, туғилганлик хақида гувохномаси, харбий хизматчи гувохномаси) асосида олинади.
- Бемор хақидаги маълумотлар махсус қайд қилиш журналига рўйхатга олинади ва йўлланма 2 нусхада 2014 йил 15-майда Адлия вазирлигидан 2584-сон билан рўйхатдан ўтган “Одамнинг имунитет танқислиги вирусига тиббий текширув дан ўтказиш қоидалари”да келтирилган 1-иловага мувофиқ тўлдирилади.
- Йўлланма ва рўйхат олиш журналидаги рақамлар пробирка рақами билан бир бирига тўғри келиши керак ;
- Қон асосан ДПМнинг муолажа хонасида тиббиёт ходими томонидан билак венасидан тоза, қуруқ, центрафуга пробиркасига 5 мл миқдорида олинади;
- Синган ёки шкастланган пробиркалардан фойдаланиш (СанПиН 0342-17) қатъиян тақиқланади.
- Олинган қон намунаси. Гемолиз бўлмаслиги учун пробирканинг девори бўйлаб, аста-секинлик билан қуйилади.
- Пахта ёки бинд билан пробирканинг оғзи ёпиш ёки йўлланмага ўраб келиш қатъиян ман этилади.
- ИФА таҳлили учугн олинган қон намунаси олинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида диагностика лабораториясига етказилиши керак.
- Ўрнатилган муддатда қон намунасини етказишни иложи бўлмаса 1.5 млдан кам бўлмаган қон зардоби ажратилади (қон лахтасиз) лабораторияга жўнатилганга қадар +4 +8 С сақланиши керак.
- Қон намунаси ифлосланишига (конаминацияси) йўл қўймаслик учун бир пробиркадан бошқа пробиркага қуйиш ман этилади.
Қон намунаси махсус транспортда, ташкилот буйруғи биланшу мақсад учун тайинланган, махсус тайёргарликдан ўтган тиббиёт ходими (курьер) орқали махсус кимимда (халат, қалпоқ, ёки рўмол) етказилади.
Тайинланган тиббиёт ходими ушбу ДПМда камида 3 ой иш стажига эга бўлиши хамда кейинчалик ОИТСга қарши кураш марказида биоматериалларни сақлаш ва етказиш бўйича ўқитилган бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |