12 §. Омборхоналар, эстакадалар ва бункерларда
юк ортиш ва тушириш ишлари
210. Омборхоналар ҳудудида юк ортиш ва тушириш, шунингдек юкни жойдан-
жойга кўчириш ишлари механизациялашган бўлиши ва ташкилотнинг техник раҳбари
тасдиқлаган технологик йўриқномалар бўйича бажарилиши керак.
211. Омборхонага кириб келган таркибни юкдан бўшатиш ишлари у тўлиқ тўхтагач, тўхташ сигналлари билан тўсилиб, тормоз бошмоқлари ўрнатилиб ва юк ортиш-тушириш ишларини бажариш учун масъул шахснинг рухсати олингандан сўнг бажарилиши керак.
Қабул қилиш қурилмаларининг юк тушириш майдончасида ва вагон ағдаргичлардан кейин бўш вагонларни қабул қилиш йўлларида таъмирлаш ишларини бажариш ва эшикларни ёпиш тақиқланади.
212. Вагон эшикларини ва платформа бортларини, юкни ўзи туширадиган вагонларни эшик ва люкларини очиш малакали ишчилар томонидан махсус мосламалар ёрдамида бажарилиши керак.
Кўрсатилган қурилмаларни очиш пайтида вагон яқинида бошқа ишлаб чиқариш ходимларининг бўлиши рухсат этилмайди.
213. Люклар ёки затворлар очиқ бўлганда бункерга юк тушириш тақиқланади. Бункерлардан юк туширишда люклар ёки затворлар рўпарасида ишлаб чиқариш ходимларининг бўлиши тақиқланади.
214. Вагонлардан бир вақтнинг ўзида қўлда ва юк кўтариш воситалари ёрдамида юк тушириш, юк кўтариш воситалари ёрдамида юкни тушириш чоғида вагонларда ва автомашиналарнинг кузовида одамларнинг бўлиши, шунингдек вагонлардан қўлда юк туширилаётган жой устидан кранлар билан юкни кўтариб олиб ўтиш тақиқланади.
215. Баъзи жойларида туташ аломатлари бўлган кўмир ва бошқа ўз-ўзидан алангаланадиган материаллар юкланган вагонлардан юкни тушириш омборхонанинг махсус ажратилган майдончасида амалга оширилиши керак.
216. Вагонда музлаб ёпишиб қолган материаллар (сочилувчан юклар)ни иситиш муздан эритувчи қурилмалар ёрдамида амалга оширилиши керак.
Музлаб ёпишиб қолган материалларни юмшатиш учун виброюмшатгичлар, вибраторлар, ишларнинг хавфсизлигини таъминловчи бошқа мослама ва махсус асбоблар ишлатилиши керак. Музлаб ёпишган ва тиқилиб қолган материалларни қўлда уриб юмшатиш ишларини фақат тепадан бошлаб бажариш рухсат этилади.
217. Темир йўлда турган таркибдан юк туширилаётган пайтда темир йўл изларини тозалаш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |