МУҚАДДИМА
Мазкур «Металлургия ишлаб чиқаришлари учун умумий хавфсизлик қоидалари» (кейинги ўринларда – Қоидалар) Саноат хавфсизлиги соҳасига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни тайёрлаш ва тасдиқлаш графигига биноан (2007 йил 21 майда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари тасдиқлаган) «Ўзметкомбинат» акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими билан Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан биргаликда ишлаб чиқилди.
Ушбу Қоидаларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси томонидан 1994 йил 30 сентябрда тасдиқланган «Металлургия саноати корхона ва ташкилотлари учун умумий хавфсизлик қоидалари» асос қилиб олинди.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ва амалдаги норматив ҳужжатлар (давлат ва давлатлараро стандартлар, қоида, низом ва бошқалар) талаблари ҳисобга олиниб тайёрланган.
Қоидаларда металлургия ишлаб чиқаришларида ишлатиладиган технологик ускуналарнинг тузилишига, шунингдек технологик жараёнларни бошқариш, назорат қилиш ва тартибга солиш тизимларини қўллашга доир талаблар, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа талаблар баён этилган.
Қоидалар «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2009 йил 1 майдаги 85-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник хужжат (2009 йил 28 майдаги 20-15-195/12 сонли хизмат хати) деб топилган.
Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Мазкур Қоидалар жорий этилиши билан «Металлургия саноати корхона ва ташкилотлари учун умумий хавфсизлик қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси томонидан 1994 йил 30 сентябрда тасдиқланган) ўз кучини йўқотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |