Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ва амалдаги норматив ҳужжатлар (давлат ва давлатлараро стандартлар, қоида, низом ва бошқалар) талаблари ҳисобга олиниб тайёрланган
§. Назорат-ўлчаш асбоблари, ишлаб чиқариш сигнализацияси ва алоқа
Download 0.52 Mb.
|
1 ОПБ узб.1
4 §. Назорат-ўлчаш асбоблари, ишлаб чиқариш сигнализацияси ва алоқа
38. Бошқарув шитлари, пультлари, постлари ва панелларида жойлашган назорат-ўлчаш асбобларининг бошқарув, сигнализация ва электр токи таъминоти схемаларида уларда электр ток кучланиши борлигини билдирувчи сигнализация бўлиши керак. 39. Узоқдан туриб бошқариладиган техник қурилмалар ўрнатилган жойида ҳам, ускунани бошқариш жойида ҳам технологик жараён параметрларини кўрсатувчи назорат-ўлчаш асбоблари билан жиҳозланган бўлиши керак. Назорат-ўлчаш асбоблари кузатиш ва тартибга солиш учун қулай ва хавфсиз жойларда ўрнатилиши керак. 40. Носоз ёки қиёслаш муддати ўтган назорат-ўлчаш асбобларидан фойдаланиш тақиқланади. 41. Ўлчаш воситалари устидан назорат ва идоравий текширув амалдаги стандартларнинг талабларига мувофиқ бўлиши керак. 42. Электр асбоблари ва шитлар ерга уланган бўлиши керак. 43. Назорат-ўлчаш асбоблар ва автоматизация (НЎА ва А) ҳамда бошқарув тизимлари эҳтиёжи учун бериладиган сиқилган ҳаво тармоқларида тизимларнинг бир соат мобайнида ишлашини таъминлайдиган буфер сиғимлар ўрнатилиши керак. Агар НЎА ва А ҳамда бошқарув тизимларини ҳаво билан таъминлаш ҳавонинг узлуксиз берилишини таъминловчи умумзавод қуруқ сиқилган ҳаво тармоғидан амалга оширилиши кўзда тутилган бўлса, буфер сиғимлар ўрнатилмайди. НЎА ва А ҳамда бошқарув тизимлари эҳтиёжи учун бериладиган сиқилган ҳавонинг сифати амалдаги стандартларнинг талабларига мувофиқ бўлиши керак. 44. Бир-бири билан ўзаро боғлиқ ишлаб чиқариш участкалари ва техник қурилмалар икки томонлама баланд товушли ва телефон алоқаси билан жиҳозланган бўлиши керак. 45. Автоматик, ростлаш ва қўл режимларида ишлаши кўзда тутилган техник қу- рилмаларда уларнинг ушбу иш режимида юргизилишини билдирувчи сигнализация бўлиши керак. 46. Алоқа ва сигнализация воситалари ишлаб чиқариш ходимларининг энг юқори кўриш ва эшитиш имконияти бўлган жойларда ўрнатилади, шунингдек хизмат кўрсатиш учун қулай ва хавфсиз бўлиши керак. 47. Сигналларнинг маъноси ва сигнал берилганда ишлаб чиқариш ходимларининг ўзини тутиш қоидалари, шунингдек сигнал бериш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати ташкилотнинг техник раҳбари тасдиқлаган ишлаб чиқариш йўриқномаларида кўрсатилган бўлиши керак. 48. Сигнал ва блокировка қурилмалари носоз бўлган техник қурилмалар, шунингдек барча турдаги технологик, рельсли ва рельссиз завод ички транспортидан фойдаланиш тақиқланади. 49. Асбоблар, автоматизация воситалари, сигнализация, узоқдан туриб бошқариш ва ҳимоя блокировка қурилмалари устидан уларнинг соз ҳолда ишлашини таъминловчи доимий назорат ўрнатилган бўлиши керак. 50. Бошқарув, назорат тизимлари ва сигнализация асбоблари ва элементларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш «Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан техник фойдаланиш қоидалари» (2004 йил 9 июлда 1383-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 27-сон, 317-бет) ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари» (2004 йил 20 августда 1400-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 379-бет) талабларига биноан тайёргарликдан ўтган мутахассислар томонидан бажарилиши лозим. 51. Бошқарув, назорат тизимлари ва сигнализация асбоблари ва элементларини алмаштириш даврида технологик жараёнларни қўл режимида бажариш хавфсизлигини таъминловчи чора-тадбирлар кўзда тутилган бўлиши керак. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling