12-маъруза мавзу: Телекоммуникацияларда сигнализация тизимлари. Ip-телефонияда сигнализация тизимлари

Download 1.99 Mb.
bet1/7
Sana20.12.2022
Hajmi1.99 Mb.
#1038866
TuriПротокол
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12-маъруза МАТ 2021-22

12-МАЪРУЗА МАВЗУ: Телекоммуникацияларда сигнализация тизимлари. IP-телефонияда сигнализация тизимлари

Режа:

1.IP-телефонияда сигнализация тизимлари (VoIP)

2.SIP-протоколи

3.Sigtran- протоколи

4.H.323- протоколи

IP-телефонияда сигнализация тизимлари (VoIP)

  • IP-телефония ажратилган виртуал канал бўйича IP-тармоқ орқали телефон алоқани ўрнатиш имконини беради. Кўпинча IP-тармоқ сифатида интернетдан фойдаланилади. IP-телефониянинг асосий принципи IP-тармоқ бўйлаб кейинчалик пакетлаштириш ва узатиш билан овозни рақамлашни ўз ичига олади.
  • Алоқани ташкил этиш учун IP-телефон ёки оддий телефонли махсус дастурий таъминотли компьютердан фойдаланиш мумкин.

IP (Internet Protocol) тармоқнинг барча қисмларида қўлланилади. У паст тезликдаги кириш каналлари ва юқори тезликдаги линиялар учун ҳам мослашган. IP технологиялари барча турдаги жўнатмаларни бир қаторга бирлаштиради. Маълумотларни узатиш тармоқлари орқали телефон сўзлашувларини ташкил этишнинг самарали усули, IP технологиясининг иловаларидан бири бўлган IP телефония ҳисобланади. У энг иқтисодий томондан фойдали усул бўлиб, унинг асосида фойдаланувчига телефон сўзлашувлар учун сезиларли кам бўлган ҳаражатларни талаб этувчи телефон хизматлари таклиф этилади.

IP га асосланган тармоқларда барча маълумотлар: овоз, матн, видео, компьютер дастурлари ёки бошқа турдаги барча ахборотлар пакетлар кўринишида узатилади. Ушбу тармоқдаги барча компьютер ва терминаллар ўзининг ноёб манзилига эга. Узатиладиган пакетлар мазкур сарлавҳада кўрсатилган манзил асосида қабул қилувчига жўнатилади. Маълумотлар бир вақтнинг ўзида кўпгина фойдаланувчиларга битта шу тармоқ орқали узатилиши мумкин. IP тармоқда муаммолар юзага келса, шикастланган жойни маълумотлар айланиб ўтиши мумкин. Бунда IP протоколи сигнализация учун канал ажратилишини талаб этмайди.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling