Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ва амалдаги норматив ҳужжатлар (давлат ва давлатлараро стандартлар, қоида, низом ва бошқалар) талаблари ҳисобга олиниб тайёрланган


Download 0.52 Mb.
bet3/28
Sana22.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1042418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
1 ОПБ узб.1

капитал таъмирлаш – техник қурилманинг созлигини қайтадан тиклаш, ҳамда унинг ресурсини асосий ва умуман ҳар қандай қисмини алмаштириш ёки тиклаш йўли билан тўлиқ ёки деярли тўлиқ қайта тиклаш учун бажариладиган таъмирлаш;
наряд-рухсатнома – бажариладиган ишга топшириқ, жорий қилинган шаклдаги бланкада тузилиб ва ишнинг мазмуни, жойини, шу ишга тааллуқли хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини, бехатар бажариш шартларини, унинг бошланиш ва тугаш вақтини, ижрочилар ва ишларни бехатар олиб боришга масъул ходимлар таркибини белгилайди;
объект – хавфи юқори бўлган ишлар бажариладиган ҳудуд, бино, иншоот, агрегат, техник қурилма, машина, механизм, коммуникация, ускуна, маҳсулот ва ҳоказолар;
ташкилот техник раҳбари – ташкилотнинг техник хизматлари фаолияти раҳбари, технологияни такомиллаштиришни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлайди, ташкилотда саноат хавфсизлиги талабларига амал қилинишини назорат қилади. Ташкилот раҳбарининг биринчи муовини ҳисобланади.
техник қурилма – хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган технологик ускуна, агрегатлар, техник тизимлар (комплекслар), аппаратура, асбоблар, уларнинг узел ва таркибий қисмлари;
технологик жараён – ишлаб чиқариш жараёнининг қисми, меҳнат предмети ҳолатини ўзгартириш ва (ёки) аниқлашга қаратилган мақсадли ҳаракатлардан иборат.
Изох: 1. Технологик жараён маҳсулотга, унинг таркибий кисмига ёки қайта ишлаш, шаклий тузилиш ва йиғиш услубларига тааллуқли бўлиши мумкин. 2. Меҳнат предметларига заготовка ва маҳсулотлар киради;
технологик йўриқнома – маҳсулот тайёрлаш технологиясига ва технологик жараёнлар ўлчамларига мажбурий талабларни ўрнатадиган ҳужжат, ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланади;
хавфи юқори бўлган ишлар – бажариш пайтида ходимга хавфли ва (ёки) зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир қилиши мумкин бўлган ишлар, уларни бошқариш учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи тегишли чоралар қўллаш талаб этилади;
АБЭР – аварияни бартараф этиш режаси.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling