1-масала
Тиллаевлар оиласида сурункали жанжаллар 2015 йилдан бошланди, эр-хотин ўртасидаги жарлик йилдан-йилга чуқурлашиб борди. 2017 йилда Пулат.Т Хотинидан бутунлай кўнгли совиб, у билан ажрашмоқчи бўлди. Пулат.Т бошқа аёл билан яшай бошлади.
Бироқ Шоҳида Р. бунга рози бўлмади. 17 йил мобайнида турли жиноятчиларга ҳукм чиқариб келган бу аёл энг оғир «ҳукм»ни эрига чиқарди: «Агар танангни бурда-бурда қилиб, итларга едирмасам, одам эмасман».
Бу «ҳукм»ни ижро этишни Шоҳиданинг эски дугонаси – Тошматова Малика ўз зиммасига олди. Бунинг эвазига у Шоҳидадан «Лада» Веста-ЛТЗ машинаси, 40 минг доллар пул ҳамда Пулат Т.дан қолган барча мероснинг ярмини бкришини талаб қилди.
Малика Тошматова, ўз навбатида, дўстининг акаси Махмудов М.га Пулат.Т ни ўлдириш учун 15000 АҚШ доллар тўлади. «Буюртма» бажарилди.
Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўриб чиқилди. Айбдорлар ўз жазосини олди.
Мазкур ҳолатга криминологик нуқтаи назардан баҳо беринг. Вазиятдан келиб чиқиб жиноятчи шахсининг криминологик тавсифини ёритиб беринг. Шунингдек, мазкур жиноятнинг содир этилишига олиб келувчи сабаб ва шарт - шароитларини аниқланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |