Мазкур вазиятни жиноят-процессуал қонунчилиги ҳамда тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари асосида таҳлил қилинг


Download 10.91 Kb.
Sana21.01.2023
Hajmi10.91 Kb.
#1105566
Bog'liq
Қамоққа олиш чораси


Юнусобод тумани 7-даҳа ҳудудида 2018 йил 1 февраль куни содир қилинган ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми бўйича тергов қилинаётган жиноят ишида асосий гумон қилинувчи Усмоновнинг мазкур жиноятга алоқадорлигини исботлаш мақсадида терговчи томонидан Усмоновнинг сўнгги 1 ой давомидаги барча телефон қўнғироқларининг пеленгацияси ва детализацияси тўғрисида маълумот тақдим этиш юзасидан UCELL ва Beeline алоқа компанияларига сўровлар юборилди. Алоқа компаниялари томонидан берилган маълумотга кўра, жиноят жойида у содир қилинган вақтда Усмоновнинг бўлганлиги аниқланди ҳамда терговчи томонидан Усмоновни айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш тўғрисида илтимоснома киритиш учун макур маълумот асос бўлди.
Мазкур қарорга Усмоновнинг ҳимоячиси томонидан шикоят билдирилиб, ЖПКда телефон қўнғироқларининг пеленгацияси ва детализацияси тўғрисида маълумот олиш тергов ҳаракати мавжуд эмаслиги, телефон қўнғироқлари шахсий маълумот эканлиги ва уни олиш учун прокурор санкцияси талаб қилинишини, бундан ташқари жиноят содир қилинган ҳудудда бошқа ўнлаб шахслар бўлганлигини билдириб мазкур қарорни бекор қилишни ва илтимосномани қайтариб олишни сўради.
Мазкур вазиятни жиноят-процессуал қонунчилиги ҳамда тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари асосида таҳлил қилинг.
Download 10.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling