Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сонли Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сонлиФармонига мувофиқ:
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда ташкил этилган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналарга қуйидаги тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция ҳажмларида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади:
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;
3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;
10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2017 йилдаги ПФ-4933-сонлиФармонига мувофиқ:
Умумбелгиланган солиқлар тўловчи давлат мулки объектларининг сотиб олувчилари — ташкилотлар олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб 12 ой муддатга янги сотиб олинаётган давлат мулки объектлари бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади, бўшаган маблағлар хусусийлаштирилган объектларни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда уларни ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |