Мехнат мухофазаси саноат ва ёнгин хавфсизлиги ва экология хизмати хужжати


Download 178.5 Kb.
bet1/8
Sana25.12.2022
Hajmi178.5 Kb.
#1064937
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ошхона хавфсизлик йурикномаси


0

Мехнат мухофазаси саноат ва ёнгин хавфсизлиги
ва экология хизмати хужжати
«KHANTEX GROUP» МЧЖ

Номи:

Ошхона ишчи-ходимларининг мехнат мухофазаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги ва экология йуналиши бўйича
Й Ў Р И Қ Н О М А



Белгиланиши:

Й - _________

Амал қилиш муддати

3 йил

Таҳрири:

1

Саҳифа

7- варақдан
- варақ

Жорий қилиш санаси





Келишилди»___«KHANTEX_GROUP»_МЧЖ_Касаба_уюшма_қўмитаси_раиси______________________А.И.Восилжонов'>«Келишилди»


«KHANTEX GROUP» МЧЖ
Касаба уюшма қўмитаси раиси ____________________ А.И.Восилжонов
«_____» __________ 2022 й.




«Тасдиқлайман»


«KHANTEX GROUP» МЧЖ
Бош директори
____________________ К.З.Ханкелдиев
«______» __________ 2022 й.
Ошхона ишчи ходимларининг мехнат мухофазаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги ва экология йуналиши бўйича


Й Ў Р И Қ Н О М А



Келишилди

Бошқарма

Лавозими

Имзо

Ф. И. Ш.

Ходимларни ривожлантириш бошқармаси










Юридик бошқарма












Тайёрлади:
мехнат мухофазаси, саноат ва ёнғин
хавфсизлиги ва экология хизмати


И.Н.Сорбоев




________” _________________ 2022 й.


________________________
(имзо)

Назорат остидаги нусха






  1. Умумий талаблар




  1. « Khantex Group » М.Ч.Ж ошхонасида ишлаш учун 18-ёшдан кам бўлмаган, махсус ва тиббий кўрикдан ўтган руҳан ва жисмонан соглом касби бўйича етарли малакага эга булган фукороларга рухсат берилади.

  2. Ошхона ишчи-ходими, хавфсизлик йўриқномалари ва лавозим йуриқномасига асосланиб иш ташкил қилади

  3. Ошхона ишчи-ходимлари корхонанинг ички буйруқ ва қоидаларига, меҳнат муҳофазаси саноат ва ёнғин хавфсизлиги ва экология қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари шарт;



  1. Ошхона ходими меҳнат мухофазаси, саноат хавфсизлиги, атроф-мухит экологияси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича тегишли бўлимдан кириш йўриқномаси олишлари шарт.

  2. Бўлим ишчи - ходимлари белгиланган иш тартибига асосан иш жойида ўз вақтида бўлиши шарт.

  3. Ошхона ишчи- ходимлари томонидан меҳнат муҳофазаси меъёрлари, қоидалари, йўриқномалари, буйруқ ва кўрсатмаларига амал қилинишининг назорати ва текширилиши бўлим бошлиги зиммасига юклатилади.

  4. Ишчи-ходимларига хавфсиз иш шароитини ( махсус кийим бош, шахсий химоя воситалари ва асбоб ускуналари билан таъминлаш ) яратиш бўлим бошлиги зиммасига юклатилади.

  5. Корхона худудида харакатланаётган вақтда, иш жойларида, шунингдек, транспорт воситаларини бошқараётганда ва бошқа ишларни бажараётганда мобил алоқа воситаларидан (телефон ва бошқалар) фойдаланиш, мусиқа ва бошқа ишдан чалғитувчи эшиттиришлар тинглаш тақиқланади.

  6. Хар бир ходим ўз ишини ўзига ва бошқаларга хавф солмаган ҳолда бажарилган иш оқибатида ходимларга ёки корхона мулкига талофат етказмаган холда бажариши керак;

  7. Хавфли холатни вужудга келтириши мумкин бўлган вазиятларни яратмаслик лозим;

  8. Ошхона ишчи-ходими иш жойидаги хар бир ҳавфли ҳолат ва бахтсиз ходиса жабрланувчиси ёки гувохи бевосита жабрланувчига зарур холларда врачгача бўлган биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши ва жабрланувчини корхона тиббий қисмига ёки бошка даволаш муассасига етказилишини таъминлаши, бу ҳақда бўлим бошлиғи ёки бошқа бевосита раҳбарига хабар бериши, агар бахтсиз ходиса юз берган жой холати бошқа ишчи ва хизматчиларнинг хаёти ва саломатчилигига ҳавф солмаса, ишлаб чиқариш жараёнига таъсир қилмаса, авария келиб чиқишига сабаб бўлмаса иш жойидаги бу холатни текширувчилар ташриф буюргунга қадар сақлаб туриш. Бахтсиз ходиса содир бўлганлиги ҳақида корхона рахбар ходимларига, вазиятга караб корхона бош хамширасига, мехнат мухофазаси, саноат ва хавфсизлиги ходимларига хабар бериши шарт;

  9. Корхона худудида харакатланиш жараёнида эҳтиёт бўлишлари, атрофдаги ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини огохлантиришлари, ҳаракатланишга ҳалақит қилмасликлари, атрофдагиларни ва ўзларини бахтсиз ходисага олиб келувчи ҳолатлардан сақланишлари зарур;

  10. Очиқ холдаги ток ўтказувчи ўтказгичлар ва қурилмаларга, электр қурилмалари ва шитларга тегиш, электр жавон, ускуна, жихозлар эшикларини очиш ва уларни ичига ёки устига хар хил нарсаларни қўйиш тақиқланади;

  11. Иш жойига спиртли ва сархушт (маст) қилувчи моддаларни олиб келиш, уларни истеъмол қилиш, шунингдек, иш жойида сархушт (маст) ҳолатда бўлиш тақиқланади;

  12. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ва бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланишни билиши, ёнғин юз берганда ёнғин ўчириш командасига хабар бериши ва бевосита ёнғинни бартараф килиш чора тадбирларини куриши;

  13. Фойдаланаётган компьютер, ноутбук, принтер, кондиционер, электр иситиш ускунаси, электр сув кайнатиш чойнаклари, таом таёрлаш учун мулжаланган электр ускуналари ва шунга ухшаш жихозлардан электр хавфсизлиги ва ёнгин хавфсизлиги коидаларига риоя килган холатда фойдаланиш.

  14. Хар хил хазил ўйинлар ва хазил хатти-харакатлар қилиш тақиқланади;

  15. Иш вактида бошқа ишлар билан шуғулланмаслик, сухбат билан бошқаларни чалғитмаслик ва ишга эътиборсизлик қилмаслиги шарт; дастгох ва асбоб-ускуналарни эхтиётлаб, белгиланган қўлланма асосида ишлатиши шарт;

  16. Корхона худудидаги электр-қурилма, электр-мослама ва машина-механизмларини хамда бошқа техникаларни бириктирилган маъсул ходимларсиз ишга тушириш таъқиқланади;

  17. Юк кутариш транспортлари тагидан утмаслик, юқорида одам ишлаётган жойдан ўтишда, беҳосдан тушиб кетган нарсалардан жарохатланмаслик учун бу жойдан ҳавфсиз масофада айланиб ўтиш;




  1. Механизм ва электр қурилмаларнинг харакатдаги қисмларига, уларнинг изоляцияланмаган (ёки изоляцияси бузилган) ток ўтказувчи қисмларига, ушбу ишларни хавфсиз бажариш чоралари кўрилмасдан, белгиланган тартибдаги химоя воситаларидан фойдаланмаган холда тегмаслик;

  2. Бевосита ишлатилиши унга топширилмаган жихозларни юргизмаслик ва ишлаб турганларини тўхтатмаслик (авария холлари бундан мустасно);

  3. Соглиги ёмонлашуви ҳақида ўз вақтида рахбарига ва тиббий кисм хамширасига мурожот қилиш;

  4. Бирламчи ёнғинга қарши ва шахсий химоя воситаларидан фойдаланишни ва турли жарохатланиш холатларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билиши шарт;

  5. Иш сменаси давомида мехнат, хордик ва овқатланиш тартибига тўғри риоя қилиш;

  6. Қўлларини бензин, эмульсия, мой ва бошка ёнилғи-мойлаш моддалари билан ювмаслик, темир заррачалари ёпишган латта билан қўлларини артмаслик;

  7. Корхонанинг қоронгу жойларига ёритиш мосламаларсиз кирмаслик

  8. Иш ташкил қилиш жараёнида канилизациялар, қудуқлар, чуқурликларга тушиб кетмаслик учун эхтиёт чораларини куриб иш ташкил қилиш.




  1. Тайёрлов столлари мустаҳкам металлдан чидамли, юзаси силлиқ ва сув ўтказмайдиган бўлиши керак

  2. Столларнинг баландлиги 0,9 м ва эни эса 0,6 м дан 1 м гача бўлиши лозим.

  3. Электр (газ) плиталарининг қиздирувчи мосламаси тарқатилувчи тарафга қарама-қарши жойлаштирилиши лозим. Қовуриш шкафларига бемалол ўтиш учун иш столлари қулай жойлаштирилиши керак.

  4. Ишлов ванналарининг бурчаклари ўткир бўлмаслиги, юзаси силлиқ, кранлар ёки сеткалар (тўрлар) билан таъминланган ва сув кетувчи тешикларнинг металл пробкалари бўлиши зарур.

  5. Ваннанинг баландлиги 0,9 м, эни 0,55 м дан 0,8 м гача ва чуқурлиги 0,44 м дан кўп бўлмаслиги керак.

  6. Тайёрлаш столлари, ванналари, шкафлари, жавонлари, ички-цех транспорт қурилмалари, шунингдек ишлов мебеллари санитария-гигиена талабларига жавоб бериши лозим.

  7. Металл идиш-товоқларнинг (қозонлар, кострюллар, қайла тайёрловчи идишлар) фойдаланишга қулай бўлиши учун мустаҳкам бўлиши, тутқичлари мустаҳкам ўрнатилган ва қопқоқлари яхши ёпиладиган бўлиши керак.

  8. Сабзавотларни машинага ва ваннага юклаш учун мўлжалланган идишларнинг сиғими 10 кг дан ошмаслиги керак.

  9. Ошпазлик пичоқларининг тутқичлари силлиқ ва мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак. Пичоқлар доимо чархланиб турилиши ҳамда пичоқлар ва чархлар махсус жойларда сақланиши лозим. Тутқичларида ҳимояловчи мослама бўлмаган чархлардан фойдаланиш тақиқланади.

  10. Тақсимлаш тахталари қаттиқ ёғочлардан тайёрланиши ва юзаси силлиқ бўлиши лозим.

  11. Идиш-товоқларни ювиш ва уларни овқат қолдиқларидан тозалаш, шунингдек жавонларни тозалаш учун чёткалар ва ёғоч қирғичлар бўлиши керак.

  12. Идиш-товоқлар идиш ювиш геллари, кукунлари шунга ухшаш мосламаларидан фойдаланганда яхшилаб тозалаб сунг фойдаланишга бериш .




  1. Картошка тозалаш учун иш жойи махсус стол ва тирсаклар тиралувчи стул билан жиҳозланган бўлиши керак.

  2. Махсус илгичларда осилган гўштларни ювиш учун совуқ сув шлангалари бўлиши лозим. Махсус илгичлар шипга полдан 2 м баландликда ўрнатилиши керак.

  3. Музлаган гўшт ва балиққа муз эригандан сўнг ишлов бериш лозим.

  4. Парранда гўштига ишлов беришда эритувчи лампалардан фойдаланмаслик керак.

  5. Овқат пишириладиган қозонлар учун мустаҳкам таглик ўрнатилиши лозим.

  6. Консерва банкаларни очиш учун махсус калитлар ёки мосланмалар бўлиши керак. Банкаларни пичоқ ёки бошқа ошпазлик асбоблари билан очиш тақиқланади.

  7. Омборхоналар пастки қаватларда жойлашган ҳолларда юкларни тушириш учун люк қурилмаси ўрнатилган бўлиши зарур.

  8. Қабул майдонининг баландлиги 0,70 м дан 0,90 м гача ва ён деворлари эса 0,10 м бўлиши лозим.

  9. Омборхоналарда юкларни кўтарувчи ва юргазувчи механизмлар ўрнатилган бўлиши керак.

  10. Зинани мустаҳкамлаб бўлмайдиган ҳолларда ва силлиқ полларда ишлаганда зинапоя бошида ишчи туриши керак.

  11. Йиғилувчи зинапоялар чидамли ва ишончли мустаҳкамлагичларга эга бўлиши зарур.

  12. Зиналар ўрнига ҳар хил тагликлардан фойдаланиш тақиқланади.

  13. Қоронғу тушганда юк ташилаётган жой етарли даражада ёритилган бўлиши керак.



  1. Download 178.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling