5. Электр иситишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Электр иситиш аппарати завод номи, аппарат рақами, ток қуввати, паспорти, шунингдек ундан фойдаланиш бўйича йўриқномага эга бўлиши лозим.
Аппаратлар ерга уланган ва заминланган бўлиши лозим.
Аппаратни ўрнатиш ва ундан фойдаланишда унинг паспорти ва фойдаланиш бўйича йўриқномаси талабларига қатъий амал қилиш зарур.
Ёқувчи мосламалар иш жойи яқинида ўрнатилиши лозим.
Электр ўтказгич механик таъсирлардан ҳимояланган бўлиши керак.
Барча контактлар мустаҳкам уланган бўлиши керак.
Электр токини ёқишдан олдин қобиқда сув борлиги текшириб кўрилиши зарур. Сув қозоннинг вертикал жойлашган ҳолатида назорат кранидан паст тўлдирилмаслиги керак.
Электр пиширувчи аппарат иссиқлик ишлови берилиши зарур бўлган маҳсулотлар билан тўлдирилгандан сўнг ёқилади ва олишдан 5-10 дақиқа олдин ўчирилиши лозим.
Электр пиширишда қуйидагилар тақиқланади:
электр аппаратларни ток қувватидан ўчирмаган ҳолда қаровсиз қолдириш;
ёқилган аппаратларни жойидан қўзғатиш ва ювиш;
электр аппаратларга масъул бўлмаган шахслар томонидан созлаш ва таъмирлаш.
Электр пишириш аппаратларига электр механиклар томонидан техник хизмат кўрсатилиши керак.
6. Электр плиталарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Электр плитанинг юзаси силлиқ ва текис бўлиши лозим. Деформацияланган юзали плитадан фойдаланиш тақиқланади.
Электр плитанинг бортиқ ва тутқичлари бўлиши ҳамда тутқичлар қизимайдиган бўлиши керак.
Тутқичлар электр плита бортларидан 10 см масофада жойлашган бўлиши керак.
Қовуриш шкафлари ва қизитгич эшикчаларининг тутқичлари изоляцияланган бўлиши лозим.
Электр плитада иш бошлашдан олдин терморегулятор ва ёқиш мосламаларининг созлиги текширилиши лозим.
Электр плита конфоркаларини максимал қувватда бураш ва ёқиш мумкин эмас.
Электр плитани қаттиқ қиздириб юбормаслик керак.
Қиздирилган электр плиталарнинг юзаси ва конфоркалар сув билан совутилишига йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |