Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №17 (том 3)
Шлакли тўлдирувчиларнинг ҳилига қараб
Download 50.13 Kb. Pdf ko'rish
|
642bbdb991c1a 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўлланилиши бўйича шлакли бетонлар
Шлакли тўлдирувчиларнинг ҳилига қараб:
ўта оғир (ρ>2500 кг/м 3 ); оғир (ρ=1800-2500 кг/м 3 ) ва енгил (ρ (ρ<1800 кг/м 3 ) бетонлар тайёрланади. Қўлланилиши бўйича шлакли бетонлар: конструкциябоп, конструкциябоп-иссиқ сақловчи, гидротехник, йўл қопламалари учун, иссиқ сақловчи, кислота ва оловбардош ҳилларга бўлинади. 193 Оғир бетонлар (ЎзРСт 728-96). Аньанавий ёки шлакли боғловчилар ва шлакли тўлдирувчилар асосида иссиқлик билан қотириладиган, мустаҳкамлиги 10-30 МПа бўлган одатдаги оғир бетонлар ва автоклавда қотириладиган, мустаҳкамлиги 30-60 МПа бўлган юқори мустаҳкам бетонлар олинади. Майда донали бетонлар (ЎзРСт 728-96). Қурилиш саноатида майда донали оғир ва енгил шлакли бетонлар ишлаб чиқариш технологияси яхши йўлга қўйилган. Боғловчи сифатида клинкерсиз шлакли боғловчилар ва шлакли портландцемент, тўлдирувчилар сифатида эса шлакли қум ва доналанган шлак ишлатилади. Уларнинг мустаҳкамлиги боғловчи фаоллигига, ишлатилган шлак хилига, бетон таркибига, бетон қоришмасини зичлаш шароитига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Юқори фаол юзали шлакларни майдалаш орқали олинган қумлар цемент тоши билан мустаҳкам бирикиш ҳусусиятига эга бўлади. Натижада бетон мустаҳкамлиги оддий қумли бетонга нисбатан 40-60 % гача ортади. Ҳозирги пайтда махсус технология асосида зичлиги 1800-2300 кг/м3 , мустаҳкамлиги 30-100 МПа бўлган майда донали шлакли бетонлар тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган бўлиб, боғловчи сифатида шлакли портландцемент тўлдирувчи сифатида эса доналанган ва хумдон шлаклари қўлланилади. Иссиқбардош бетонлар (ГОСТ 20910-90). Шлакли материаллар иссиқбардош бетонлар ишлаб чиқаришда боғловчи, тўлдирувчи, майда туйилган қўшилма ва қотирувчилар сифатида кенг қўлланилади. Металлургия шлаклари асосида олинадиган боғловчиларнинг иссиққа чидамлилиги портландцементдан юқорироқ ҳисобланади. Бунга сабаб шлакли цемент тошида кальций гидроксид миқдорининг нисбатан камлигидир. Шлакли портландцементни қўллаш орқали 1200 0 С ҳароратгача чидамли иссиқбардош бетонлар олиш мумкин. Иссиқбардош бетонлар учун тўлдирувчилар сифатида доналанган ва чиқиндисифат металлургия шлаклари, шунингдек шлакли пемза ҳам ишлатилиши мумкин. 194 Шлакишқорли бетонлар. Бундай бетонлар тоифасига шлакишқорли боғловчилар асосида тайёрланадиган бетонлар киради. Шлакишқорли оғир бетонларнинг тахминий таркиби қуйидагича бўлади, (% ҳисобида): туйилган донали шлак 15-30; ишқорли компонет 0,5-1,5; тўлдирувчилар 70-75. Аньанавий тўлдирувчилардан (шағал, чақиқ тош, қум) ташқари шлакишқорли бетонлар учун тўлдирувчи сифатида табиий дисперсли материаллар ва турли ҳил саноат чиқиндилари ҳам ишлатилиши мумкин. Оғир ва енгил шлакишқорли бетонлар учун тўлдирувчи сифатида саноат чиқиндиларидан турли ҳил шлаклар, куллар ва ИЭС кулшлакли аралашмалари, куйган жинслар, табиий тош жинсларни майдалаш ва арралашдаги ҳосил бўладиган чиқиндилар, шунингдек дисперсли органик чиқиндилар (ёғоч ва қишлоқ хўжалик ўсимликлари) самарали қўлланилади. Шлакишқорли оғир ва ўта оғир бетонларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик кўрсаткичи 20-140 МПа чегарадаги қийматлар билан тавсифланади. 1800> Download 50.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling