Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №26
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
ОИНВ21ВЕКЕ. Май 2022. Том 8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Название публикации
- Калит сўзлар
ФИО авторов: Қурбонов Бобомурод Эшмуродович (ассистент)
Юлдашев Акмал Темирович (катта ўқитувчиси) Бахрамов Фирдавс Комилжон Ўғли (талаба) Тошкент давлат транспорт университети Название публикации: «АСФАЛЬТБЕТОН ҚОПЛАМАЛАРИНИГ ХИЗМАТ МУДДАТИДАН ОЛДИН БУЗИЛИШ САБАБЛАРИНИНГ ТАХЛИЛИ» Аннотация Мақолада асфальтбетон қопламали автомобиль йўлларининг хизмат қилиш муддатига тасир қилувчи омоллар, ҳозирда қопламанинг бузилиш сабаблари, автомобиллардан тушадиган юкларнинг таъсири назарий тадқиқотлар асосида кўриб чиқилди ва хулоса қилинган. Калит сўзлар: Асфальтбетон, нобикир, йўл тўшамаси, мустаҳкамлик, равонлик, егилиш, эластик, табиий-иқлим, материаллари, транспорт оқими, конструкция, жадаллк, модификатсия, серобитум. Автомобиль йўллари қопламалари кейинги йилларда жадал деформацияланиши ва бузилишининг сабаблардан бири – уларнинг ишлаш шароитлари ўзгаришидир. Транспорт оқими миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгарди, ҳаракат жадаллиги, юк транспорт воситаларининг ўқига тушадиган юклама, ҳисобий харакат тезлиги, енгил ва юк автомобилларининг динамик имкониятлари ошди. Кам юк кўтарадиган, кўп ўқли юк автомобиллари, қулай туристик автобуслар кўпайди. Транспорт оқими тартибида юқори динамик хусусиятларига эга бўлган хориж автомобиллари ортиб бораяпти. Бу автомобилларда ўққа тушадиган юклама меьёридан катта бўлиб 15-17 тоннагача етади [1]. Қопламаларга транспорт воситаларидан ва табиий иқлимий омиллардан тушадиган зўриқишлар рухсат этилган меьёрлардан ортиб кетганда қоплама деформацияланади. Йилнинг турли фаслларида ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари, қопламаларда музлаш – эриш жараёнларининг кечиши натижасида асфальтбетон қопламаларда кучланишлар ҳосил бўлади. 732 Асфальтбетон қоплама эластик – пластик материал бўлгани, қизиш - совиш жараёнларда хусусиятлари ўзгариши, мўрт ҳолатдан пластик холатга ўтиши сабабларидан пластик деформациялар юзага келади. Бунда қопламанинг деформацияга бардошлилиги турли юкламаларнинг таьсир этиш давомийлигига боғлиқ бўлади. Йилнинг иссиқ вақтларида қоплама ҳарорати анча кўтарилиб асфальтбетон юмшаб қолади ва транспорт воситалари таьсир этаверганидан қолдиқ деформациялар тўпланиб қолади. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш тажрибасидан маьлумки асфальтбетон қопламаларининг кўп учрадиган бузилиши ёриқлар, ўйиқлар, уваланиш ва ғилдирак излари (колея) кўринишида бўлади. Давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларининг ўнгдаги чекка тасмаларида юк автомобилларининг излари ҳосил бўлиши кўп учрайди. Шаҳар йўллари ва кўчаларида чорраҳаларда, темирйўлдан ўтиш жойларида, световорлар олдида автомобиллар кескин тормозланиши ва юришни бошлаши натижасида ёпишган қопламанинг юза қатламлари сурилади, тўлқинлар ҳосил бўлади. Автомобилларнинг ғилдирагидан горизонтал ва вертикал кучлар ҳосил бўлади. Бу кучлар автомобилларнинг тормозлашдан олдинги тезлигига, тормозлаш жадаллигига, йўлнинг бўйлама нишаблигига боғлиқ бўлади. Шаҳар автомобиль йўлларининг деформацияланиши ва бузилишига транспорт оқимида катта сиғимли пассажир транспорт воситаларининг кўплиги ўз ҳиссасини қўшади. Уларнинг ўқидаги юклама меьёрдан анча кўп бўлади, катта тезланиш ҳосил қилади, тормозланишда катта манфий кучлар ҳосил қилади. Асфальтбетон қопламали автомобиль йўлларининг лойиҳалашда инобатга олинмайдиган жихатларидан бири бу турли тасмалар учун, бир ўққа рухсат этилган юклар миқдорлари бир хиллигидир. Асфальтбетон қопламали автомобиль йўлларининг 80 % қисми ҳар бир ўққа тушадиган юклама 7-9 тоннага ҳисоблаб қурилган, ҳозирда асфальтбетон қопламали автомобиль йўлларида 733 ҳаракатланаётган автомобилларнинг ҳар бир ўққа тушадиган юклама эса бундан анча юқори бу эса қопламанинг хизмат туддатини камайишига олиб келади [2]. Ёз ойида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилган бир пайтнинг ўзида юк автомобилларининг ҳаракатланиши, ҳаракат жадаллигининг ошиши натижасида қопламада ғилдирак излари ва тўлқинсимон сурилишлар кўп кузатилади. Ҳарорат билан боғлиқ бўлган мустаҳкамликнинг ўзгаришини яна бир мисолда кўриш мумкун. Ҳарорат +50 0 С бўлганда 1.0-2.0 МПа, +20 0 С бўлганда 2.5-5.0 МПа, 0 0 С бўлганда 8.0-13.0 МП, -10 0 С бўлганда 10.0-17.0 МПа, -35 0 С бўлганда 18.0-30.0 МПа. Қопламанинг иссиқ ҳароратдаги мустаҳкамлиги ва совуқ ҳароратдаги эластиклиги (эгилувчанлиги)ундаги битум материали йўл қопламаси ишлайдиган муайян хароратлар оралиғида ёпишқоқ-пластиклик хусусиятига эга бўлганидагина таъминланади. Битумларда бундай хусусиятларнинг йўқлиги ёз ойлари даврида қопламада сурилишлар, силжишларига олиб келади. Шунингдек йўл қопламаси ишлаш муддати битумнинг кимёвий таркиби билан аниқланади. Йўл қопламасида битумнинг вазифаси минерал зарраларни бир-бирига зич боғлаб яхлит ҳолга келтириб, оғир шароитларда автомобиль йўлларидан фойдаланишни таъминлашдан иборат [3]. Асфальтбетон қопламали автомобиль йўлларининг хизмат муддатини оширишда битумнинг муҳим аҳамияга эга. Модификацияланган серобитумнинг хусусиятларини ўрганган тадқиққотчилар фикрига кўра модификатсия қилинган серобитум маҳсулоти муҳим афзалликларга эга: одатдаги битум билан солиштирганда юмшаш ҳарорати ортади, минерал моддалар билан битумнинг яхши ёпишиши ва серобитумдан тайёрланган сероасфалтбетоннинг хизмат қилиш муддати юқори бўлади [4]. Хулоса қилиб айтганда, модификатсия қилинган серобитумни асфальтбетон қопламалси таркибида амалда қўлланилганда ҳаво ҳарорати юқори бўлганда сурилиб кетишга, бузилишига ва деформацияларга қаршилик қилади, қолаверса йўл қопламаларининг узоқ муддат ишлашини таъминлайди, 734 модификатсия қилинган серобитумни материаллардан фойдаланиш керак ва серобитумни юмшаш ҳароратини + 60 С 0 ҳароратгача юмшаб кетмайди. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling